Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети


Download 1.62 Mb.
bet13/44
Sana07.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1081875
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44
Bog'liq
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА

Иштирокчилик турлари.
Объектив мезон биргаликда содир этиш белгиси билан олдиндан аниқланади ва у иштирокчиларнинг ўзаро ҳаракати хусусиятини очиб беради. Субъектив мезон иштирокчилар жиноий фаолиятининг мувофиқлашиш даражасини белгилайди. Иккала мезон ҳам ажралмас бир бутунликни ташкил этиб, уларнинг йиғиндиси иштирокчиликнинг тўрт шаклга бўлиш имконини беради.
Булар:

  • оддий шакл;

  • мураккаб шакл;

  • уюшган гуруҳ;

  • жиноий уюшма.

Икки ёки ундан ортиқ шахснинг одиндан тил бириктириб жиноят содир этишда қатнашиши оддий иштирокчилик деб топилади.
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг одиндан тил бириктирмай жиноят содир этилишда иштирок қилиши мураккаб иштирокчилик деб топилади.
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади.
Икки ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши жиноий уюшма деб топилади (ЖК 29-моддаси).
Назорат учун саволлар:

  1. Иштирокчилик нима?

  2. Объектив томондан иштирокчилик қандай турларга бўлинади?

  3. Субъектив томондан иштирокчилик турларини кўрсатинг.

  4. Жиноят қонунчилигида неча турдаги иштирокчилар кўрсатилган;

  5. Иштрокчиликда бажарувчи қандай шахс?

  6. Иштрокчиликда ташкилотчи нима ишлар қилади?

  7. Иштрокчиликда далолатчига таъриф беринг.

  8. Иштрокчиликда ёрдамчилар нима ишлар қилади?

Таянч иборалар:

    • Икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши иштирокчилик деб топилади.

    • Жиноятнинг бажарувчиси деб: жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган шахслар.

    • Жиноятни бевосита содир этмаган, бироқ содир этиш учун бошқа жиноят қонунига кўра жавобгарликка тортилмайдиган шахслардан фойдаланганларга айтилади.

    • Далолатчилик, бу ўзга шахсни жиноят содир этишга ундаш ёки жиноий фаолиятда қатнашишга қизиқтиришда ифодаланади.

    • Ёрдамчи деб, жиноятни содир этишга кўмаклашган шахсга айтилади.


Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling