Жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар.
Жазони қўллашда уни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлари инобатга олинади.
Қуйидаги ҳолатлар жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топилади:
айбни бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш;
етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф этиш;
оғир шахсий, оилавий шароитлар оқибатида ёки бошқа мушкул аҳволда жиноят содир этиш;
мажбурлаш ёки моддий томондан, хизмат жиҳатдан ёхуд бошқа жиҳатдан қарамлик сабабли жиноят содир этиш;
жабрланувчининг зўрлик, оғир ҳақорат ёки бошқача ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келган руҳий ҳаяжонланиши ҳолатида жиноят содир этиш;
зарурий мудофаанинг, охирги заруриятнинг асосли чегарасидан четга чиқиб жиноят содир этиш, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлашда, касб ёки хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик содир этиши;
вояга етмаганнинг жиноят содир этиши;
ҳомиладор аёлнинг жиноят содир этиши;
жабрланувчининг ғайриқонуний ёки ахлоққа зид хулқ-атвори таъсири остида жиноят содир этиши.
Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар.
Жазони оғирлаштириш ҳолатларига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига биноан қуйидаги ҳолатлар киради:
ҳомилидорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
ёш бола, қария ёки ожиз аҳволдаги шахсга нисбатан;
хизмат вазифаси ёки фуқаролик бурчини бажарганлиги муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан;
айбдорга моддий томондан, хизмат жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам шахсга нисбатан;
ўта шафқатсизлик билан;
кўпчилик учун хавфли бўлган усулда;
ёш бола ёки руҳий касаллиги айбдорга аён бўлган шахсдан фойдаланган ҳолда;
жиноят натижасида оғир оқибатлар келиб чиққанлиги;
умумий офат шароитидан фойдаланган ҳолда ёки фавқулодда ҳолат вақтида ёхуд оммавий тартибсизликлар жараёнида;
ғаразли ёки бошқача паст ниятларда;
ирқий ёки миллий душманлик ёхуд адоват замирида;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда ёки уюшган гуруҳ ёхуд жиноий уюшма томонидан;
илгари ҳам қасддан жиноят содир этган шахснинг такроран ёки қасддан янги жиноят содир этиши;
мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари; психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |