Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети
Download 1.62 Mb.
|
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА
Жисмоний шахслар жавобгарлиги.
Жиноят қонуни, жиноят субъекти деб фақат жисмоний шахс, яъни инсон тушунилади. Ақли расо жисмоний шахслар ўн олти ёшга тўлгандан кейин жиноий жазога тортилади. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 17-моддасига биноан жисмоний шахсларнинг жиноий жазога тортилишида ёши уч хилга бўлинади: 13, 14-16, 16-18 ёшгача. Жиноий жавобгарликнинг бошланишидаги умумий ёш чегараси 16 ёш деб белгиланган. Битта жиноят учун-оғирлаштирилган ҳолатларда одам ўлдириш вояга етмаганлар 13 ёшдан жиноий жазога тортилади. Жиноят содир этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар қуйидаги жиноятлар учун жазога тортиладилар: қасддан одам ўлириш (ЖК 97-моддасининг 1-қисми); кучли руҳий ҳаяжонланиш холатида қасддан одам ўлдириш (ЖК 98-моддаси); қасддан баданга оғир шикаст етказиш (ЖК 104-моддаси); қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш (ЖК 105-моддаси); кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш (ЖК 106-моддаси); номусга тегиш (ЖК 118-моддаси); жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (ЖК 119-моддаси); одам ўғирлаш (ЖК 137-моддаси); босқинчилик (ЖК 164-моддаси); товламачилик (ЖК 165-моддаси); талончилик (ЖК 166-моддаси); ўғрилик (ЖК 169-моддаси); мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш айбни оғирлаштирувчи ҳолатларида содир этилган бўлса (ЖК 173-моддаси 2-ва 3-қисмлар); озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар (ЖК 220-моддаси); қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш (ЖК 222-моддаси); ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга ҳилоф равишда эгаллаш (ЖК 247-моддаси); радиоактив материалларни қонунга ҳилоф равишда эгаллаш (ЖК 252-моддаси); темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти воситаси ёки алоқа йўлларини яроқсиз ҳолатга келтириш (ЖК 263-моддаси); транспорт воситасини олиб қочиш (ЖК 267-моддаси); гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни қонунга ҳилоф равишда эгаллаш (ЖК 271-моддаси); айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар содир этилган безорлик қонунга ҳилоф равишда эгаллаш (ЖК 277-моддаси 2-ва 3-қисмлари). Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига биноан қуйидаги жиноятлар учун жиноят содир этгунга қадар 18 ёшга тўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортиладилар. ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш учун (ЖК 123-моддаси); вояга етмаган шахсни ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга жалб қилиш учун (ЖК 127-моддаси); фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (ЖК 144-моддаси); сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун-хужжатларини бузиш (ЖК 146-моддаси); экология хавфсизлигига оид нормалар талабларини бузиш (ЖК 193-моддаси); атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш (ЖК 194-моддаси); атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик (ЖК 195-моддаси); ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш (ЖК 205-моддаси); ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-моддаси); мансабга совуққонлик билан қараш (ЖК 207-моддаси); ҳокимият ҳаракатсизлиги (ЖК 208-моддаси); мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-моддаси); пора олиш (ЖК 210-моддаси); ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш (ЖК 225-моддаси); маъмурий назорат қоидаларини бузиш (ЖК 226-моддаси); айбсиз кишини жавобгарликка тортиш (ЖК 230-моддаси); адолатсиз ҳукм, ҳал қилувчи қарор, ажрим ёки қарор чиқариш (ЖК 231-моддаси); суд қарорини бажармаслик (ЖК 232-моддаси); қонунга ҳилоф равишда ушлаб туриш ёки хибсга олиш (ЖК 234-моддаси); кўрсатма беришга мажбур қилиш (ЖК 235-моддаси); шунингдек еттинчи бўлимдаги ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар учун ҳам жавобгарликка тортилади (ЖК 279-302 моддалари); Юқорида айтиб ўтилган жиноятлар бўйича фақат ақли расо шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин. Ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлган, яъни сурункали руҳий касаллиги, руҳий ҳолати вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа тарзда руҳий касаллиги сабабли ўз ҳаракатининг аҳамиятини англай олмаган ёки ҳаракатларини бошқара олмаган шахс жавобгарликка тортилмайди. Мастлик холатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки одамнинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод қилинмайди. Бундай холат шахсни ақли норасо деб топиш учун асос бўлмайди. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling