Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номли тошкент давлат педагогика университети


Download 1.62 Mb.
bet6/44
Sana07.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1081875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Жиноят хукуки КУЛЛАНМА

Айб тушунчаси.
Айб, бу шахснинг онг ва истак-иродаси бўлиб, қасд ёки эҳтиётсизлик шаклларини ҳосил қилади.
Қасд тўғри ва эгри бўлиши мумкин. Тўғри қасд билан тугаши ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатни бажариш вақти билан, яъни жиноятнинг расмий таркиби билан аниқланадиган жиноят содир қилинади. Тўғри қасддан жиноят содир қилган шахс унинг ижтимоий хавфли характерини англаган ва унинг бўлишни истаган бўлади.
Жиноят таркибининг субъектив томони, шахснинг содир этаётган жиноятига нисбатан руҳий муносабатидир. Субъектив томон белгиларига айб, мотив ва мақсад киради. Айб қасд (ЖК. 21-м.) ёки эҳтиётсизлик (ЖК. 22-м.) шаклида бўлиши мумкин.
Жиноят таркиби бўлиши учун кўрсатиб ўтилган тўртта элементнинг барчаси: жиноятнинг объекти, объектив томони, субъекти ва субъектив томони мавжуд бўлиши ва уларнинг ҳар бирини таърифловчи қонунда кўрсатилган белгилар бўлиши шарт.
Жиноят ва жиноят таркиби тушунчалари ўзаро яқин бўлишига қарамай, бир-бирига мос келмайди ва уларни бир хил деб бўлмайди. Жиноят кодексининг 14-моддасига мувофиқ, жиноят тушунчасида қуйидаги асосий белгилар ажратилган: қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)нинг ижтимоий хавфлилиги, унинг жиноий-ҳуқуқий ғайриқонунийлиги, ушбу қилмишни содир этган шахснинг айбдорлиги, қилмишнинг жазога лойиқлиги. Ушбу белгиларнинг йиғиндиси жиноятнинг умумий тушунчасини ташкил қилади ва жиноятнинг бошқа: маъмурий, интизомий, фуқаровий қонунбузарликлардан фарқини кўрсатиб беради. Кўрсатилган жиноят тушунчаси шундай кенг маънолики, у барча жиноятларни ўзига қамраб олади. Бу тушунча ўғрилик, қасддан одам ўлдириш, жосуслик ва бошқа исталган жиноятни қамраб олади. Шундай қилиб, жиноят тушунчаси бир жиноятни иккинчисидан ажратиш имконини бермайди3.
Масалан, ўғрилик (169-м.) жиноятнинг умумий тушунчаси нуқтаи назаридан ижтимоий хавфли, ғайриқонуний, айбли ва жазога лойиқ қилмиш ҳисобланади. Жиноят таркибининг умумий тушунчаси нуқтаи назаридан ўғриликнинг аниқ фактик белгиларини ёритиш лозим. Объект - ўзгалар мулки. Объектив томон - яширин талон-торож қилиш. Шу белгиси билан ўғрилик очиқдан-очиқ содир қилинадиган талончиликдан (ЖК 166-м. 1-қ.) фарқ қилади. Ўғриликнинг субъекти - 14 ёшга тўлган (ЖК 17-м.), ақли расо, жисмоний шахс. Субъектив томони тўғри қасдда ифодаланади. Талон-торож жиноятларига яна ғаразгўйлик мақсадининг мавжудлиги ҳам хосдир. Шундай қилиб, аниқ жиноят таркибини баён қилиш, жиноятни тўғри квалификация қилишга ва жиноий жавобгарлик тўғрисидаги масалани тўғри ҳал қилишга олиб келади.
Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра турлича бўлган жиноят таркиблари Жиноят кодексининг ҳар-хил моддаларида ёки битта модданинг турли қисм ва бандларида кўрсатилиши мумкин. Масалан, қасддан одам ўлдириш жиноятининг турлари Жиноят кодексининг бешта моддасида кўрсатилган: Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш - оддий таркиб), Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш - оғирлаштирувчи таркиб), Жиноят кодексининг 98-моддаси (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш - енгиллаштирувчи ҳолатларга эга жиноят таркиби), Жиноят кодексининг 99-моддаси (онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши-енгиллаштирувчи ҳолатларга эга жиноят таркиби), Жиноят кодексининг 100-моддаси (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб қасддан одам ўлдириш - енгиллаштирувчи ҳолатларга эга жиноят таркиби), Жиноят кодексининг 101-моддаси (ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш - енгиллаштирувчи ҳолатларга эга жиноят таркиби). Жиноят кодекси 169-моддасининг турли қисмлари ўғрилик жиноятининг турли таркибларини ўзида акс эттирган: ушбу модданинг 1-қисмида - асосий таркиб, 2-қисмида - оғирлаштирувчи таркиб, 3 ва 4-қисмларида алоҳида оғирлаштирувчи таркиблар кўрсатилган.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling