2-мавзу:
Илк ва мактабгача ёшдаги ривожланишида нуқсони
бўлган болаларни педагогик-психологик ўрганиш (4 соат маъруза)
Гўдаклик даврида психологик-педагогик ўрганиш. Ривожланиш
хусусиятлари. Гўдаклик даврида болаларни психологик-педагогик ўрганиш.
Илк ёшдаги (1-3 ёш) болаларни психологик-педагогик ўрганиш.
Ривожланиш хусусиятлари. Илк ёшдаги (1-3 ёш) даврида болаларни
психологик-педагогик ўрганиш.
Мактабгача ёшдаги ривожланишида нуқсони бўлган болаларни
психологик-педагогик ўрганиш (3-7 ёшгача).
3-мавзу: Ривожланишида нуқсони бўлган болаларни логопедик
текшириш (2 соат маъруза)
Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни оғзаки нутқни текшириш.
Боғланган нутқини баҳолаш мезонлари. Сўз бойлигини баҳолашнинг
мезонлари. Нутқнинг грамматик тузилишини баҳолаш мезонлари. Нутқнинг
ривожланмай қолганлигидаги грамматик хатолар. Нутқи ривожланмаган
болаларда сўзнинг бўғин тузилишидаги хатоликлари. Дудуқланувчи болалар
нутқини текшириш. Дизартрик болалар нутқини текшириш.
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАЗМУНИ
Фанга оид ўрганилган материаллар асосида “Нутқида нуқсони бўлган
болаларни психологик-педагогик ва логопедик текшириш” мавзусида
мустақил иш бажарилади. У асосида малака ишининг кириш қисми
тайёрланади.
ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ
Мазкур модуль бўйича қуйидаги ўқитиш шаклларидан фойдаланилади:
-
маъруза машғулотлар (маълумотларни англаб олиш, ақлий
қизиқишни ривожлантириш, назарий билимларни мустаҳкамлаш);
-
давра суҳбатлари (эрта психологик-педагогик ташхис, ёрдам
хизмати муаммолари);
-
баҳс ва мунозаралар (болалар ривожланишидаги нуқсонларни
педагогик-психологик ташхис қилиш муаммолари бўйича далиллар ва асосли
аргументларни тақдим қилиш, эшитиш ва муаммолар ечимини топиш
қобилиятини ривожлантириш).
11
Do'stlaringiz bilan baham: |