Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Рус композитори П.И.Чайковскийнинг машҳур балет асарлари


Download 0.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/35
Sana09.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1468043
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
musiqa talimida pedagogik texnologiyalarni qollash asosida oqitish samaradorligini oshirish

 
Рус композитори П.И.Чайковскийнинг машҳур балет асарлари 
 
 
Бу балетларни бизнинг халқимиз ҳам яхши билади, севиб томоша қилади. 
Яна XX асрда яратилган «Гаянэ», «Спартак» (А. Хачатурян), «Боғчасарой 
фонтани» (Б.Асафьев), «Ромэо ва Жульетта» (С.Прокофьев) балетларини 
ҳам кўпчилик билади. 
Болажонлар, қани айтингларчи, бизнинг ўзбек композиторларимиз 
“Уйқудаги гўзал” 
балети 
Ёнғоқчақар” 
балети 
Оққуш кўли” 
балети 
рус 
композитори

П.Чайковский 
бб 


79
ҳам балет асарларини яратганми? 
Ўқувчилар: . . . . ? 
Ўқитувчи: Албатта, яратганлар! Балет санъати Ўзбекистонда ҳам ривож 
топган. XX асрнинг 30-йилларидан бошлаб «Пахта» (Рославец), «Орзу» 
(И.Акбаров), «Севги тумори» (М.Ашрафий), «Тановар» (А.Козловсикий) 
каби балетлар яратилди. 80-йилларда ўзбек бастакори Улуғбек Мусаев 
томонидан яратилган «Ҳинд достони» ва «Тўмарис», Аваз Мансуровнинг бир 
пардали «Шарқ афсонаси» балетлари эл оғзига тушди. 90-йилларда эса 
Мустафо Бафоев «Улуғбек буржи» ва «Нодира» миллий рақс услубидаги 
балетларини яратди. 
“Орзу” 
И.Акбаров 
“Тановар” 
А.Козловский 
“Шарқ 
афсонаси 
А.Мансуро
в 
Нодира” 
М.Бафоев 
Улуғбек 
буржи” 
М.Бафоев 
Тўмарис” 
У.Мусаев 
“Ҳинд 
достони” 
У.Мусаев 
“Севги 
тумори” 
М.Ашрафий 
“Пахта” 
Пославец 
Ўзбек 
балетлари 


80
“У.Мусаевнинг “Тўмарис “ балети мавзуидаги дарс ишланмаси. 
Бугундан бошлаб биз сизлар билан юқорида тилга олинган ўзбек бастакори 
Улуғбек Мусаев томонидан яратилган «Тўмарис» балети билан танишиб, уни 
ўрганишни бошлаймиз. 
Болажонлар, сизлар адабиёт дарсида «Тўмарис» достони билан 
танишгансизлар. Қани менга «Тўмарис» достони ҳақида ким гапириб бера 
олади? 
Ўқувчи: Тўмарис аёл киши бўлган. У малика бўлади. Тўмарис қайсидир 
шахсга қарши курашади. 
Ўқувчи: Тўмарис аҳмонийлар подшоси Кирга қарши курашади. 
Ўқитувчи: Тўмарис ўз-ўзидан у шахсга қарши курашадими ёки қандайдир 
сабаб бўладими? 
Ўқувчи: Ўша шоҳ саклар ерини босиб олмоқчи бўлади, ўз ерларини сақлаб 
қолиш учун Тўмарис унга қарши курашади. 
Ўқувчи: Тўмарис мард, жасур, қўрқмасс аёл бўлади. У ўз ерларини сақлаб 
қолиш учун халқини, ватанини ҳимоя қилиб курашади. 
Ўқитувчи: Жуда ҳам тўғри, болажонлар, сизлар «Тўмарис» достонини катта 
қизиқиш билан ўзлаштирган экансизлар. Юқоридаги фикрларингизни 
умумлаштириб, мен сизларга «Тўмарис» достонини эслатиб ўтмоқчиман. 
Тўмарис мард, жасур Шарқ аёли. У массагетлар маликаси ва 
массагетлар қўшинига қўмондонлик қилар эди. Аҳмонийлар подшоси Кир 
уни ўзига маҳрамликка сўраб совчи юборади. Аммо бу сохта муҳаббатнинг 
тагида ҳали айтиб ўтганингиздек, массагетлар ерини ишғол қилиш етар эди. 
Тўмарис Кирнинг ёвуз ниятини билиб қолиб, унга рад жавобини беради. 
Бундан ғазабланган Кир, ёвуз ниятини амалга ошириш мақсадида, 
массагетлар ерига бостириб кириш ҳаракатига тушади. Тўмарис ва Кир 
ўртасида аёвсиз қонли жанглар бўлиб ўтади. Бу урушда Тўмариснинг яккаю-
ягона ўғли Спаргандан айрилади. Кир уни найранг йўли билан асир қилиб 
олади. Лекин Тўмарис ўз Ватани ва халқини ўғлининг бошига алмашишдан 
бош тортади. қўшинлар ўртасида аёвсиз урушлар давом этади. Аҳмонийлар 


81
кўп қўшинидан ажралади ва Кирнинг ўзи ҳалок бўлади. Тўмарис номард 
Кирнинг калласини танасидан жудо қилиб, қон тўлдирилган мешга тиқиб 
қўяди. Шундай қилиб, мард, жасур Шарқ аёли Тўмарис тарихда ўзининг 
қаҳрамонлиги билан ҳаммамизга ўрнак бўлиб келмоқда.
Мана шу достон достон асосида ўзбек композитори Улуғбек 
Мусаев «Тўмарис» балетини ёзганлар.(Истеъдодли композитор ҳақида баён
қилиб бердик). Мана, болажонлар, энди сизлар ўзбек композитори Улуғбек 
Мусаев ҳақида ҳам билиб олдингиз. «Тўмарис» достонини ҳам эслаб 
олдингизлар. Энди сизларга шундай топшириқ берилади: 
-тасаввур қилинг, сизларнинг ҳар бирингиз композиторсиз. Сиз ҳозир 
«Тўмарис» балетини ёзишингиз керак. Бунинг учун ҳар бир ўқувчи берилган 
топшириқларни ўз вақтида бажариши лозим (барча ўқувчиларга бир 
варақдан оқ қоғоз берилди). қўлингиздаги оқ варақнинг юқори қисмига 
«Тўмарис» балетидаги ижобий қаҳрамонга, хусусан Тўмарис образига хос 
хусусиятлар ҳақида 4-5 тадан сўз ёзасиз, уни ҳар ким мустақил ёзади (бунинг 
учун икки минут вақт ажратилди, яъни ўтган шу икки минут давомида 
ўқувчилар мустақил фикр юритдилар, ўз ақлари билан иш кўрдилар); 
-энди иккинчи вазифа. Бунда ҳар икки қўшни партадаги ўқувчилар 
биргаликда ижобий образга хос хусусият, яъни Тўмарис образи балерина 
томонидан қандай ҳаракатлар орқали ифодалаб берилганлиги ҳақида ўйлаб 
кўрингизлар. (Буни энди ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб, бамаслаҳат ҳал 
қиладилар ва вазифага ажратилган 5 минут вақт ўтган, гуруҳдагилардан бир 
киши келишилган ҳолда чиқарилган хулосани баён қилади. Шу тариқа барча 
гуруҳдагилар ўз фикрларини баён қиладилар). 
Шундан сўнг ўқитувчи берилган жавобларни умумлаштириб, унга айрим 
қўшимчалар киритди. 
Энди ўқитувчи бутун синфга савол ташлайди, ижобий образни, Тўмариснинг 
образи қандай мусиқа орқали тасвирланиши лозим. 

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling