Назорат иши топшириқларининг асосий мақсади: Махсус таълим муассасалари ўқув режаларида фанларнинг блоклар бўйича тақсимоти, ўқув соатлари миқдори тақсимотини ўрганиш, мутахассислик фанлардан тақвимий мавзули режа тузишни ўрганиш, дарс режа конспектларини тайёрлаш, дарсларни таҳлил қилиш ва ҳужжатлаштиришни амалга оширишни ўрганиш.
Назарий маълумотлар.
Талабалар онгида педагогика, педагогика, махсус педагогика, мутахассислик ва махсус фанлар бўйича олган билимларининг яхлит мужассамлашган моделини шакллантириш, уларни чуқурлаштириш амалда синаб кўриш мақсадида Психологик педагогик диагностика фани бўйича сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тақдим этилади. Талабаларнинг Психологик педагогик диагностика фанидан олган назарий билимларини амалда қўллаш ва синаш, уларни келгуси ўқитувчилик фаолиятида керак бўлган асосий режалаштирувчи (ўқув – меъёрий) ҳужжатлар мазмуни билан таништириш, уларни ишлаб чиқиш бўйича билим, амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш мазкур тайёрланган сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тўпламида ўз аксини топган.
Талабалар Психологик педагогик диагностика фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқларини бажариш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар билан танишиб, уларни ўрганиб чиқишади айримларини ўзлари тузишни ўрганишади.
Психологик педагогик диагностика фанида талабалар Давлат таълим стандарти (ДТС), ўқув режаси ва дастури, ўқитувчининг дарс ўтиши учун зарур бўладиган барча ҳужжатлар мазмуни билан танишадилар ва уларни ишлаб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |