Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Ўзбекистонда олимлар томонидан олиб борилган Меҳрибонлик
Download 5.12 Kb. Pdf ko'rish
|
етиб болалар ижтимоий химоя
4.Ўзбекистонда олимлар томонидан олиб борилган Меҳрибонлик
уйи тарбияланувчиларининг руҳиятини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар Охирги йилларда Ўзбекистонда олимлар томонидан олиб борилган Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг руҳиятини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар натижаларининг таъкидлашича, болани оилавий ҳаётга тайёрлаш иши уларнинг оилавий ҳаёт ва оилавий муносабатлар ҳақидаги билимларни эгаллашлари мумкин бўлган муҳитнинг мавжуд бўлишини талаб қилади. Ота-она қарамоғисиз қолган болаларни оилага жойлаштириш муаммоларини ҳал этиш билан бир қаторда бошқа бир талай муаммолар – нафақат ижтимоий, балки мазкур жараённи ташкиллаштириш билан боғлиқ бўлғуси номзод ота-оналарда мавжуд бўлган ижтимоий, педагогик, психологик тўсиқлар мавжуд бўлиши мумкин. РБИММ ходимлари томонидан “Патронат оилаларнинг болаларни жамиятга самарали интеграциялашувини таъминловчи ижтимоий, педагогик ва психологик ресурсларини аниқлаш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ҳудудидаги патронат оилаларнинг ижтимоий, педагогик ва психологик ресурслари ўрганилган. Патронат оиланинг ижтимоий ресурсини ўрганиш натижаси шуни кўрсатадики, бола патронат оила шароитида ўз хонаси ва ўз бурчагига эга бўлади. Болаларни қариндошлари билан муносабатга киришишлари учун имконият яратилганлиги ҳамда оиланинг мавжудлиги натижасида у ҳақида тасаввурга эга бўлади. Педагогик ресурслар патронат оила ота-оналари томонидан болаларни маиший хўжаликни юритишга ўргатилади, меҳнат тарбияси, ахлоқий тарбия берилади, шунингдек, жамоа тарбиясидан мустаснолигидир. Психологик ресурслар орқали патронат оилада бола ижтимоий кўникмаларни эгаллаши учун кўпроқ имконият яратилади. Патронат, аввало, болаларнинг манфаатларини кўзда тутади. Бу жараённинг асосий ташкилотчиси оиладир. Болани патронатга олган оила аъзоларининг ҳаёт тарзи, уларнинг маънавий ҳамда маърифий қиёфаси боланинг шахс сифатида ривожланишининг ташқи омили сифатида хизмат қилади. Шундай экан, патронат оилаларнинг тарбияланувчилар руҳиятини (ички омил) тўлақонли шаклланишидаги ҳамда жамиятга муваффақиятли интеграциялашувидаги роли ва аҳамияти каттадир. Ҳимояга муҳтож болаларни жамиятга самаралироқ интеграциялашувини таъминлаш, ижтимоийлашувнинг оиладаги оддий элементлари (уй-рўзғор юмушлари, оила ҳақида амалий тушунчага эга бўлиш, оталик ва оналик ҳамда фарзандлик функсияларини ўзлаштириш, оила аъзолари билан мулоқотга киришиш хусусиятлари, оилавий бюджетни режалаштириш) ҳақида билим, малака ва кўникмалар билан қуролланишларига ёрдам бериш патронат оилаларнинг асосий функсияларидандир. Демак, патронат оилалардаги мавжуд оилавий муҳит, ота ва онанинг оиладаги ўрни, улар хулқининг тарбиявий намунаси, илиқ оилавий- ижтимоий муносабатлар, фарзандлик тарбияси, меҳнат кўникмалари билан боғлиқ билим ва тажриба мазкур оилада тарбия топаётган боланинг самарали ижтимоийлашувини таъминлайди. Юқорида ўрганиб чиқилган илмий тадқиқотлардан шу нарса маълумки, ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг руҳий ривожланиш жараёнида шундай ўзига хос махсус хусусиятлар борки, бу руҳий ривожланишдан орқада қолиш эмас, балки бу махсус хусусият ички тушунча, тасаввур бир қаторда намоён бўлмаслиги, ҳаракатлантирувчи фикрлаш ва ахлоқий жавобгарликнинг ташқи вазиятлар билан боғлиқ ҳолати билан характерланади. Инсоният тараққиёти бешиги ҳисобланмиш оила доимо жамиятнинг ўзаги, асоси бўлиб келган. Оила ва унинг аъзоларининг илиқ ҳамда бир- бирини қўллаб-қувватловчи муносабати шу оилада ўсиб келаётган болага ўзини атрофдагилар назарида аҳамиятли ва қадрга эга бўлган инсон сифатида ҳис этишига ёрдам беради. Инсон руҳиятини баркамолликка етакловчи шароит оилада бўлиб, болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини ҳаётга кенг тадбиқ қилиш ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини мувофиқлаштиришнинг энг мақбул йўлларидан бири ҳисобланади. Download 5.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling