Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Жаҳон тажрибасида деинституциализация масаласи
Download 5.12 Kb. Pdf ko'rish
|
етиб болалар ижтимоий химоя
3.Жаҳон тажрибасида деинституциализация масаласи
Жаҳон тажрибасида деинституциализация масаласининг (тарбиянинг институционал шаклидан воз кечиб, болаларни ўз тарбиясига олишга тайёр бўлган оилаларни қидириш) фаоллик билан илгари сурилиши эса институциализациялашган муассасаларда яшаб келаётган болаларнинг нафақат ҳар томонлама ривожланиши учун шароитлар билан таъминлаш, балки ўсиб келаётган болаларда ўз келажакларини қуриш кўникмаси шаклланишининг табиий муҳитини яратишни тақозо этади. Бу муҳит эса, шубҳасиз, оиладир. Болалар уйида гўдаклик давридан буён яшаб келаётган болалар ривожланишига госпитализм ҳодисасининг салбий таъсири улар психик тараққиётининг ҳар томонлама орқада қолиш кўрсаткичига эга бўлиб боришида ўз изини қолдиради. Ижтимоий хулқ-атворни эгаллаб боришдаги ўзига хослик, шахслараро муносабатга киришиш давомидаги қийинчиликлар, касбий, оилавий келажакларини режалаштириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муаммолар депривацион синдромнинг асоратларидандир. Институционал муассасаларга алтернатив бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш, жумладан, оилага жойлаштиришнинг шаклларини кенг тарғибот қилиш деинституциализация масалаларининг амалий ечимини излаш йўлларидан биридир. Зеро, мазкур муассасаларда истиқомат қилувчи болаларнинг шахси хусусиятлари таркибида жамоатчилик кайфияти каби меъёрда ижтимоийлашув жараёни кечишига зид бўлган кўникмаларни шакллантирувчи тор ижтимоий муҳит тарбияланувчи келгусидаги ҳаёти мувоффақиятли кечишига салбий таъсир қилади. Ота-она қарамоғисиз қолган болалар жуда таъсирчан бўладилар. Шунинг учун Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига хос психик пессимизм ҳиссининг бартараф этилиши учун уларнинг яшаш тарзи оилавий типдаги болалар муассасаси шароитига яқинлаштирилиши ҳамда болалар миллий анъаналар, урф-одатларга ўргатилиб борилиши зарур. Бу шароитни эса оилавий муҳит андозаси бўлган патронат оилалар таъминлаб бериши мумкин. Кўпгина давлатларда сўнгги ўн йилликда етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун катта муассасалардан воз кечиш ва болаларга табиий (оилавий) муҳитда кўмак бериш кузатилмоқда. Бунга Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг Швецияда асос солинди. Швеция тажрибаси болани ўз оиласида диққат марказига қўйишнигина эмас, балки оилани жамиятдан четлаштирувчи жараёнларни бартараф этишни ҳам ўз ичига олган. Ривожланган давлатларда ота-оналар ўз фарзандларини парвариш қила олишлари учун оилага ёрдам кўрсатишга интиладилар. Айрим вазиятларда болани тутинган ота-онага бериш каби чораларни қўллайдилар. Айнан оила болага ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам, кўпгина давлатларда ота-она қарамоғисиз қолган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари ва қўллаб-қувватлаш бўйича кўпгина ишлар олиб борилмоқда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling