Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Жамоатчилик муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг
Download 5.12 Kb. Pdf ko'rish
|
етиб болалар ижтимоий химоя
2. Жамоатчилик муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг
руҳий ривожланишига оид тадқиқотлар таҳлили. Жамоатчилик муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг руҳий ривожланишига оид тадқиқотларнинг натижаси олимларнинг институциализациялашган шароитларда яшаб келаётган болалар умумривожланиши ҳақидаги қайғуришларининг бежиз эмаслигини кўрсатиб келади. З.Фрейд ўз тадқиқотларида оиласидаги ўз яқинларидан ажралиб қолиш оқибатида болаларда салбий ҳиссиётларнинг ривожланиб бориш омилларини ўрганиб чиққан. З.Фрейд ўз илмий изланишларида боланинг онасидан ажратиб тарбиялаш жараёни боланинг руҳий ҳолатини издан чиқишига сабаб бўлишини кўрсатиб ўтади. Оилада ўз онасини эслай оладиган болалар ўз онасини тез-тез қумсаб туради, узоқ вақтгача учрашмаслик эса салбий ҳиссиётларнинг намоён бўлиб боришига сабаб бўлади. Болалар уйи тарбияланувчилари орасида интизомни сақлаш учун қўлланиладиган тартиб, жазолаш каби ҳолатлар бўйича ҳам илмий изланишлар, тадқиқотлар олиб борилган. Бундай тадқиқотлардан бири америкалик олим Р.А.Шипиц олиб борган илмий изланишлар бўлиб ҳисобланади. Р.А.Шипиц болалар уйидаги интизомни сақлаш учун қўлланиладиган жазолашни қатъиян қоралайди. Р.А.Шипиц ўз тадқиқотларида қуйидаги фикрларни таъкидлаб ўтади: “Болаларни гуруҳ олдида жазолаш яхши оқибатларга олиб келмайди. Айбсиз айбдорлар жазо ярасини унутмайдилар, тарбиячига нисбатан ҳурмацизлик ҳисси пайдо бўлади. Изқуварлик қилиш ҳам ярамайди. Бу ерда ҳам айбсиз болалар айбдор бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Бунинг ўрнига содир этилган жиноятни гуруҳ олдида муҳокама қилиш яхши натижалар беради. Биринчи навбатда интизом бузилишининг сабабини ўрганиш кераклигини кўрсатади. Иккинчидан, ишонч ва аралашиш, интизом бузилиши билан боғлиқ бўлса, жазолаш воқеа содир этилгандан сўнг қўлланилади. Жазолаш пайтида, болалар тарбиячи интизомни тиклашини ва шу ерда тартиб ўрната олишлигини билиши керак”. А.А.Хвостов болалар уйларидаги интизомнинг кескин бузилиб кетиши, болалар орасида жиноятчиликнинг авж олиши, ахлоқий меъёрларнинг бузилиши каби ҳолатларни ижтимоий психологик тадқиқот предмети сифатида ўрганиб чиққан. Интизомга тааллуқли масалалардан бири тарбиячининг шахсий характеристикаси бўлиб, бу масала юзасидан К.Ф.Тонулия, К.Р.Торенбург, В.Васмунд ва бошқа олимлар илмий тадқиқот ишларини олиб боришган. Тарбиячи ўз ҳатти-ҳаракатини доимо назорат қилиши лозимлиги юқорида санаб ўтилган олимлар томонидан таъкидланади. Бу эса ўз навбатида тарбиячини объективликка олиб келади. Америкалик психолог олим А.Ю.Марокко ота-она қарамоғисиз қолган болалар муаммоси устида, уларнинг руҳий ривожланиш йўллари ҳақида фикр юритиб, илмий тадқиқот ишлари олиб борган. Болалар яшаш шароитини яхшилаш Америка лигаси (АЛБД – Американская Лига за Благосостояние Детей) да ижтимоий мослаштириш, уларга ёрдам бериш устида ишлашнинг бир қанча усуллари кўрсатиб ўтилган. Энг кенг тарқалган тизимлардан бири бу фостер оила бўлиб ҳисобланади. Бундай оилалар асосан икки кишидан иборат: эр ва хотин. Улар тарбиялаш учун оиласига болалар олишади. Яшаш, овқатланиш, маданий дам олиш ҳаммаси оила зиммасида туради. Фостер оилаларга ота-онаси билан келиша олмаган, улар уйида яшашни истамаган болалар олинади. Бу болаларнинг кўпчилиги психологик стрессга учраган бўлиб, тинч, осойишта яшаш шароитини излаб фостер оилаларга келиб қолишади. Бу ерда болаларга ҳамма етарли шароитлар яратиб бериб, келажакда ўз оилаларига қайтаришга ҳаракат қилинади. Болалар яшаш шароитини яхшилаш Америкалигаси системасида иш олиб бораётган психологлар бир қанча ижтимоий психологик усул ва йўл- йўриқларни ишлаб чиққанлар. Тарбиячиларнинг вазифаси эса ана шу усулларни воқеликка олиб чиқишга ёрдамлашади. Download 5.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling