Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Ота-она қарамоғисиз қолган болаларга васий ва ҳомий тайинлаш


Download 5.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/49
Sana21.06.2023
Hajmi5.12 Kb.
#1643597
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
етиб болалар ижтимоий химоя

3.Ота-она қарамоғисиз қолган болаларга васий ва ҳомий тайинлаш 
ҳамда уларни фарзандликка, оилага тарбияга бериш тартиби 
Биз ушбу параграфда ота-она қарамоғисиз қолган болаларга васий ва 
ҳомий тайинлаш ҳамда уларни фарзандликка, оилага тарбияга бериш тартиби 
ҳақида мулоҳаза юритишдан олдин болаларнинг ота-она қарамоғисиз қолиб 
кетиш омиллари ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз.
Болаларнинг ота-она қарамоғисиз қолишига қуйидаги омиллар сабаб бўлиши 
мумкин: 
1. Ота-она вафот этганда. Маълумки, болани тарбиялаш ота-она 
вазифасидир. Бола ўз ота-онасидан тарбия олиш ҳуқуқини давлат ота-онаси 
вафот этиб қаровсиз қолган болага васий ёки ҳомий тайинлаш орқали 
таъминлайди. 
2. Ота-онаси суд қарори билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганида 
ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чеклаганда. Оила Кодексининг 79-
моддасида ота-она (улардан бири)нинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум 
қилиши асослари кўрсатилган бўлиб, улар қуйидагилардир: 
- Ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош торца, шу жумладан 
алимент тўлашдан бўйин товласа. Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Пленуминин
тушунтиришича, ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан 
бўйин товлаганлик ота-оналик бурчларини узлуксиз равишда бажармаслик
ўз болаларига қандай бўлмасин ғамхўрлик қилмасликни англатади. 
Табиийки, бундай ҳаракат (ҳаракасизлик) болани ҳалокатга олиб келиши 
мумкин;
- Узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш 
муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга 
ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош торца. Бу ҳолат “туғуруқхона ва 
болаларни 
даволаш 
профилакторияси 
ва 
ўқув-тарбия 
муассасаси 
комиссиялари томонидан тегишли тартибда расмийлаштирлган бўлиши 
лозим”; 


- Ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқациз 
муомалада бўлса, жумладан, жисмоний куч ишлаца ёки руҳий таъсир 
кўрсаца;
- Муттасил ичкиликбозлик ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган бўлса. Бундай 
асос билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жавобгарни муомалага 
лаёқати чекланган деб топилганидан қатъий назар амалга оширилиши 
мумкин; 
- Ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки 
соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилган бўлса. 
Ота-оналик ҳуқуқини чекланиши эса суд томонидан боланинг 
манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда, ота-она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум 
қилинмай туриб, бола ота-онадан ёки уларнинг биридан олиниши тўғрисида 
ҳал қилув қарори чиқарилиши билан амалга оширилади. Оила қонунчилигига 
биноан, агар ота-оналик ҳуқуқи чеклангандан сўнг ўз хулқ-атворини 
ўзгартирмаса, васийлик ва ҳомийлик органи суд томонидан маҳрум қилиш 
тўғрисида даъво тақдим этади. 

Download 5.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling