Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


 Болани етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар муассасасига


Download 5.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet32/49
Sana21.06.2023
Hajmi5.12 Kb.
#1643597
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49
Bog'liq
етиб болалар ижтимоий химоя

2. Болани етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар муассасасига 
“вақтинча” жойлаштириш 
Бошқа муҳим омилни эътиборга олмоқчимиз. Амалиётда боланинг 
муассасага “вақтинча” жойлаштирилиши ҳолатларини тез-тез учратиш 
мумкин. Бу ҳолат, албатта ўзининг салбий оқибатларига эга. Боулби ва 
Робертсонларга кўра, айрилиш таъсири қуйидагича кечади: бошида болалар 
норозилик билдирадилар, улар йиғлайдилар, қичқирадилар ва унга 
кўрсатилган ҳар қандай ғамхўрликларни рад этадилар. Сўнгра, уларда 
иложсизлик ҳолати бошланади, улар тинчланадилар, одамови, пассив бўлиб 
қоладилар, чуқур қайғу ҳолатида бўладилар. Бегоналашиб кетиш охирги 
босқич бўлиб, унда бола олдинги ҳолатга кўра жонлироқ бўлади ва 
тарбиячиларнинг ғамхўрлигини қабул қилиши мумкин. Бунда Болалар 
уйлари ходимлари, бола ўзига келиб қолди деб ҳисоблашлари мумкин. Аммо, 
аслида ундай бўлмайди. Она уни олиб кетиш учун қайтиб келганида, бола 
уни тан олишни ҳам истамайди: онага тескари қараб олади, унга нисбатан 
қизиқиши қолмайди. 
Худди шундай ҳолатни, Меҳрибонлик уйларида ҳам кузатиш мумкин. 
Бошида болалар нима сабабдан ўз уйида яшай олмаганликларини 
тушунмайдилар ва ўз яқинларини кутадилар. Суҳбат жараёнида, улар ўз 
яқинларининг келмаётганликларини қуйидагича оқлашга ҳаракат қиладилар: 
“Улар уй олиш учун пул ишлаяптилар. Пул топишлари билан, келиб олиб 
кетишади”, “Улар касал”, “Улар, яшаётган манзилимизни билмайдилар, биз 
эса қаерга кетганимизни айтмадик” ва ҳоказо. Болалар, оилада қандай ёмон 
ҳолатда бўлганликларини эслай олмайдилар ва ота-онасига интиладилар. 
Кўпчилик болалар муассасадан қочишга ҳаракат қилади. Бир неча йиллардан 
кейингина, улардан воз кечишганини тушуниб етадилар.
Айрим қарашларда, туғилишидан бошлаб онадан айрилган болага 
қараганда, маълум вақт она билан бўлиб, кейин ундан айрилган бола, 
невротик типдагиларга ўхшаб, турли хилдаги ҳимоя механизмларини намоён 
қилади. Мисол учун, Ж.Боулби таъкидлаганидек, онасидан айрилган болалар 
янги шароитга мослашиб, кўпинча онани унутиши ёки унга нисбатан салбий 


муносабатни (онани тан олишни истамайдилар, она томонидан берилган 
ўйинчоқларни синдиришга ҳаракат қиладилар) намоён қилишлари мумкин.
Шу ўринда, 2012-2013 йилларда РБИММ мутахассислари томонидан 
олиб борилган тадқиқот натижаларини келтирмоқчимиз. Ўзбекистон 
Республикаси “Болалар уйлари тўғрисида”ги ҳамда “Меҳрибонлик уйлари 
тўғрисида”ги Низомга кўра, оиланинг ижтимоий аҳволини қўллаб-
қувватлаш мақсадида, бола бир йилга муассасага жойлаштирилиши мумкин. 
Тадқиқотда бундай оилаларда ота-она ва болаларнинг ўзаро муносабатлари 
ўрганиб чиқилди. Тадқиқотларимиз кўрсатишича, муассасага ҳатто қисқа 
муддатга жойлаштирилган боланинг психологик ривожланишида салбий 
оқибатлар юзага келади. Болаларда хафалик, катталарга тажовузкорлик 
пайдо бўлиб, у оилага қайтарилганидан сўнг, тушунмовчиликлар, низолар 
пайдо бўлади. Бундан ташқари, тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, 
болаларнинг институционаллашуви нафақат унинг психологик ўзига 
хосликларига, балки уларнинг маънавий-ахлоқий сифатларига салбий таъсир 
кўрсатади. Мисол учун:
 
ота-оналар ўз фарзандларисиз яшашга ўрганиб қоладилар, уларда 
ота-оналик масъулияти пасаяди. Ўз ота-оналик бурчини бажармаган ота-
оналарда, ўз фарзанди ва жамият олдида ота-оналик бурчидан четлашиш 
ҳолатлари шакллана бошлайди. Катталарнинг ижтимоий-психологик 
муаммоси ҳисобланган “Четлашиш”, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги 
муносабатларнинг ёмонлашувига таъсир этадиган омил ҳисобланиб, 
болаларнинг оиладаги мослашувига салбий таъсир кўрсатади; 
 
кўпчилик ота-оналарда ўз фарзандларига нисбатан салбий 
муносабат қайд этилган (болани тарбиясиз, омадсиз сифатида кўриш, унга 
нисбатан ғазабланиш ва ачинишни ҳис этиш); 
 
ота-оналарнинг болани Меҳрибонлик уйига жойлаштиришдан 
асосий мақсадлари – фарзандларига “сифатли таълим”ни таъминлаш,
ижтимоий 
имтиёзлардан 
фойдаланиш, 
улғаяётган 
авлоднинг 
ижтимоийлашувини таъминлаш, шу билан бирга аҳолида моддий 
қадриятларнинг устунлиги ва маънавий қадриятларнинг пасайишини 
кўрсатади.
Келтирилган тадқиқот натижалари тасдиқлашича, онадан эрта айрилиб, 
интернат типидаги муассасада ўсган болалар, етарли даражада ғамхўрликни 
кўрмайдилар, бу эса, келажакда уларнинг ривожланишига салбий таъсир 
кўрсатади. Бунда асосий ролни, оналик депривацияси омили ўйнайди. 
Боланинг психик ривожланишида бузилишларнинг қайси шаклда бўлиши, 
қуйидаги бир қатор омилларга боғлиқ бўлади: қайси ёшда она билан ажралиб 


қолган; боғланишнинг шаклланиш жараёни қандай кечган, бола оилада 
вақтинча ёки умуман яшамаганлиги.
Хорижий ва маҳалий тадқиқот натижалари, Болалар уйида яшаётган 
тарбияланувчиларда ҳиссий, билиш ҳамда ижтимоий ортда қолишни ва шак-
шубҳасиз, тарбия модели сифатида интернат типидаги муассасалардан воз 
кечиш зарурлиги, эрта ижтимоий етимликнинг олдини олиш чораларини 
кучайтириш муҳимлигини кўрсатди.
Кейинги бобимизда, турли мамлакатларда қўлланилиб келаётган, 
болалардан эрта ёшда воз кечишнинг олдини олиш моделларини келтириб 
ўтамиз. 

Download 5.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling