3-иш: Исломда етим-есир болалар ва фақир, бева-бечора кишиларга
нисбатан муносабат қандай бўлган?
4-иш: Шарқ мутафаккирларининг етимлик тўғрисидаги фикрларини
тушунтириб беринг?
5-иш: Ўзбекистон Республикасида етим ва қаровсиз болаларни ижтимоий
ҳимоя тизимини ёритиб беринг?
6-иш: Ғарбда етимлик социал ҳодиса сифатида илмий ўрганилиши тарихини
ёритиб беринг.
7-иш: бугун машғулотдан нималарни ўргандим ва уни қандай иш
жараёнимда қўллайман шаклидаги жадвални тўлдириш.
Тингловчилар
нимани
олдиндан билар эди, дарс жараёнида нималарни билишни ҳоҳлаган
эди, нималарни билиб олганлигини таҳлил қилади. “БББ” методи ёрдамида.
Мустақил бажариш учун топшириқлар (уйга вазифа): етим ва ота-она
қарамоғисиз қолган болаларга ижтимоий хизматни баҳолаш шаклларини иш
фаолиятида қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
3-амалий машғулот: Ота-она қарамоғисиз қолган болаларни
ижтимоий ҳимоялаш масалаларининг халқаро ва миллий қонунчилик
нормаларида акс эттирилиши.
1.
Ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоялаш
масалаларининг халқаро тажрибасини ёритиб беринг.
2. Ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоялашга оид қандай
халқаро ва миллий даражадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган?
3. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1989-йил 20-ноябрда қабул қилинган
“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенсиясининшг моҳиятини
тушунтириб
беринг.
4. Оила Кодексининг “Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган
болаларни
жойлаштириш шакллари” тўғрисидаги II-бўлимида нималар дейилган?
Билардим
Билишни хоҳлаган
эдим
Билиб олдим
5. Ота-она қарамоғисиз қолган болаларга васий ва ҳомий тайинлаш ҳамда
уларни фарзандликка, оилага тарбияга бериш тартибини ёритиб беринг.
6. Қандай тоифадаги шахслар фарзандликка олувчилар бўлмайдилар?
7. Қандай ҳолларда ота-онанинг розилигисиз фарзандликка олишга йўл
қўйилади?
Do'stlaringiz bilan baham: