Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 5.12 Kb. Pdf ko'rish
|
етиб болалар ижтимоий химоя
Лойиҳа ишининг натижалари. Барча ишлар етти нафар
мутахассиснинг кучи билан амалга оширилар эди: неонатолог, педиатр (бир вақтда – лойиҳа раҳбари), икки психолог, икки ижтимоий иш ходими ҳамда лойиҳа координатори. Фаолият ихтисосликлараро ёндашув ва жамоавийлик тамойили бўйича қурилган эди. Барча муҳим қарорлар ягона раҳбар томонидан эмас, балки ҳафтада бир марта умумий муҳокамадан сўнг бутун жамоа томонидан қабул қилинар эди. Иш жараёнида воз кечилган болалар ва уларнинг ота-оналарига қандайдир алоқадорлиги бўлган бошқа тузилмалар билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилар ва ривожланар эди. Лойиҳа ишчи гуруҳи туғруқхона ва болалар шифохонасидан ташқари Болалар уйлари, васийлик ва ҳомийлик органлари, ноқобил оилалар билан ишлаш бўйича шаҳар сектори, аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази, шаҳар маъмурияти, шаҳар ва туман газеталари, хусусий корхоналар билан ўзаро ҳамкорлик қилган. Туғруқхоналарда болалардан воз кечиш ҳолатлари сонининг ортиб бориши тўғрисидаги мавзуни мунтазам ёритиш ва лойиҳани амалга ошириш давомида эришилган натижалар тўғрисида шаҳар маъмуриятини хабардор қилиш билан шаҳар бош педиатри (лойиҳа координатори) туғруқхоналар ва болалар шифохоналарида психолог ва ижтимоий иш ходими ставкаларини киритиш йўли билан мазкур хизматларнинг барқарорлигини таъминлашга эришилди. Давлат васийлигидаги муассасаларда тарбияланувчи ота-она қарамоғисиз қолган болаларни парваришлаш ва таъминлашга сарфланадиган моддий сарф-ҳаражатлар миқдори камайди. Хабаровск шаҳридаги даволовчи муассасада бир нафар боланинг таъминоти учун ҳар ойда 14000 рубль пул сарфланади. Олти нафар гўдакларни ўз оилаларига қайтариш шаҳар учун бир йилда 1 000 800 рублни тежаб қолишга имкон берди. Россия Федерациясининг ҳар бир ҳудудида янги туғилган чақалоқлардан воз кечишнинг олдини олиш бўйича ўз моделлари амал қилади ва улар энг асосийси – боладан воз кечиш истагини билдирган аёллар билан ишлаш нафақат мумкин, балки зарур эканлигини исботлади. Ҳозирги вақтда янги туғилган чақалоқлардан воз кечишнинг олдини олиш билан барча шаҳарларда мавжуд бўлган ижтимоий хизматлар шуғулланадилар. Туғруқхона ёки аёллар маслаҳат марказидан маълумот олинганида, хизмат мутахассислари аёл билан ишлаш учун жойларга чиқадилар. Бундан ташқари мамлакатда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларга ёрдам кўрсатиш марказлари мавжуд бўлиб, у ерда фарзанди билан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling