Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Фарзандидан воз кечиш ниятида бўлган аёллар билан


Download 5.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet33/49
Sana21.06.2023
Hajmi5.12 Kb.
#1643597
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49
Bog'liq
етиб болалар ижтимоий химоя

3. Фарзандидан воз кечиш ниятида бўлган аёллар билан 
ишлашнинг халқаро тажрибалари 
Эрта ижтимоий етимликнинг олдини олиш соҳасидаги ишлар бўйича 
қатор давлатлар тажрибасини ўрганиш, янги туғилган чақалоғидан воз 
кечиш ниятида бўлган аёллар билан ишлашда мавжуд ижтимоий 
технологиялар ва ёндашувлар билан танишиш имконини берди. Мазкур 
параграфда уларнинг баъзиларини келтириб ўтамиз. 
Россия Федерациясида болалар ва оилаларни ижтимоий қўллаб-
қувватлаш бир неча моделлари амал қилмоқда. Давлат хизматининг 
устунлик қилувчи модели – болалар ва оилаларнинг ижтимоий ёрдам 
кўрсатиш ҳудудий марказлари ҳисобланади. Мазкур марказлар кўптармоқли 
фаолият ва комплекс хизматлар кўрсатади, шу жумладан аёллар маслаҳат 
марказлари ва туғруқхоналар билан ҳамкорлик қиладилар. Қатор 
ҳудудларда, туғруқхоналарда алоҳида хизматлар ташкил этилган бўлиб, 
уларнинг ходимлари янги туғилган чақалоқлардан воз кечишнинг олдини 
олиш бўйича ишларни олиб борадилар. Эрта ижтимоий етимликнинг олдини 
олиш бўйича ишларни ўтказишда турли-туман йўналишларни қамраб олувчи 
Хабаровск шаҳридан мисол келтирамиз.
Хабаровск шаҳридаги янги туғилган чақалоқлардан воз кечишнинг 
олдини олиш бўйича лойиҳа
Биринчи босқич: туғруқхона. Туғруқхонадаги ишлар барча туғруқ 
жараёнидаги аёллар орасидан чақалоғини ташлаб кетиш ниятида 
бўлганларини аниқлаш, уларни мақсадли гуруҳга қўшиш ва улар билан иш 
олиб бориш бўйича янги хизмат билан тўлдирилди. 
Неонатолог хатар гуруҳидаги аёлни кўрганида: 
1. Ҳолат бўйича лойиҳа раҳбарига хабар берар эди. 
2. Аёл билан ишончли муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қиларди ҳамда 
имкониятга қараб, гумон қилинаётган ёки юз бериб бўлган воз кечиш 


ҳолатининг сабабларини аниқлайди.
3. Онадан у билан бошқа мутахассисларнинг ишлашлари учун унинг 
розилигини олади.
4. Онада янги туғилган чақалоғига нисбатан боғланганлик ҳиссини 
уйғотиш бўйича чораларни кўради (болани туғилган заҳоти туғруқхонада 
одатда амал қилинадигандан кўра кўпроқ вақтга бағрига қўйиш, боланинг 
она билан бир палатада бўлиши, она билан янги туғилган чақалоғи, уни 
парваришлаш, эмизиш ва даволаш тўғрисида суҳбатлашиш). 
Лойиҳа раҳбари аёлга туғруқхонада ёрдам кўрсатиш мақсадида зарур 
мутахассисларнинг жалб этилишини таъминлар эди. Иш жараёнига психолог 
ва ижтимоий иш ходими жалб этилар эди. Мазкур босқичда психологнинг 
вазифаси аёлнинг психологик ҳолатини ўрганиш ва унга тезкор психологик 
ёрдам кўрсатиш, зарур ҳолларда оила аъзоларига психологик ёрдам 
кўрсатиш учун уйга ташриф буюриш. Ижтимоий иш ходими аёл ва унинг 
оила аъзоларининг ижтимоий ҳолатини батафсил ўрганиб, улар муҳтож 
бўлган ёрдам турларини аниқлайди, зудлик билан ёрдам кўрсатиш бўйича 
чора-тадбирларни ўтказади. Психолог ҳамда ижтимоий иш ходими ишининг 
муҳим ташкил этувчиси аёлнинг яқинлари орасидан унга кўмак кўрсата 
оладиган инсонларни излаш эди. Булар кўпинча боланинг туғилиши ҳақида 
бехабар бўлган унинг қариндошлари бўлиши мумкин эди. Туғруқхона 
босқичидаёқ лойиҳанинг бутун ишчи гуруҳи томонидан ҳар бир оила билан 
индивидуал ишлаш режаси тузилади.
Туғруқхонадан чиқишга рухсат бериши вақтига қадар мақсадли 
гуруҳдаги аёллар ўз вазиятларидан келиб чиққан ҳолда турлича йўл 
тутадилар. Баъзиларда қўллаб-қувватлашни ҳис қилиб, ўз кучларига ишонч 
ва умид уйғониб, бола билан биргаликда ўз оилаларига қайтадилар. Аммо 
бундай вазиятлар камдан-кам кузатилади. Кўпинча оналар туғруқхонадан 
чиқиш вақтида ҳам иккиланиш ҳолатида бўладилар, ёки уларнинг умуман 
борадиган ерлари бўлмайди. Гўдакни вақтинчалик болалар уйига 
жойлаштириш онанинг болага нисбатан шундоқ ҳам мустаҳкам бўлмаган 
боғлиқлигини янада хатар остига қўяр эди. Онанинг ўзи ҳам ва унинг оила 
аъзолари ҳам янги туғилган чақалоқдан ажралганларида усиз ҳаётга тезда 
кўникадилар ва шу билан бирга болани тезроқ уйга олиб кетиш истаги 
борган сари сўниб боради. Бунга йўл қўймаслик учун лойиҳада иккинчи 
босқич – болалар шифохонаси кўзда тутилган. 

Download 5.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling