Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Вақтинчалик болалар уйига жойлаштириш


Download 5.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/49
Sana21.06.2023
Hajmi5.12 Kb.
#1643597
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49
Bog'liq
етиб болалар ижтимоий химоя

Вақтинчалик болалар уйига жойлаштириш. Агар лойиҳанинг 
мақсадли гуруҳига қабул қилинган аёл туғруқхонадан чиқиш вақтида болани 
уйига олиб кетиш ёки у билан болалар шифохонасининг палатасида 
биргаликда яшаш имкониятига эга бўлмаса, болани вақтинчалик Болалар 
уйига жойлаштириш расмийлаштирилар эди. Унинг онаси тез орада уни 
олиб кетиш учун қайтиб келиш ниятини сақлаб қолган ҳолда уйига кетар 
эди. Бу ҳолатда ҳам она фарзандини уйига олиб кета олмаслигига сабаб 
бўлган муаммоларини – уй-жойининг йўқлиги, она ва бошқа оила 
аъзоларининг спиртли ичимликларга ружу қўйганлиги, низоли оилавий 
муносабатлар кабиларда оилага кўмаклашиш мақсадида мутахассислар 
кўмаги ташкил этилар эди. Яна бир вазифа онанинг ўз фарзандидан хабар 
олишини ташкил этиш орқали она ва гўдакнинг ҳиссий алоқаларини сақлаб 
қолиш ҳамда онанинг болага нисбатан ўз мажбуриятларини бажаришини 
назорат қилиш эди. Аммо амалий тажрибалар кўрсатишича, бундай вазиятда 
лойиҳа мутахассисларининг воқеаларнинг боришига таъсир этиш 
имкониятлари жуда оз эди. Одатда, боласиз, одатий муҳитга тушган аёл, 
айниқса спиртли ичимликларга ружу қўйган аёллар тезда таниш ҳаёт тарзига 
қайтадилар. Боладан хабар олиш, унга ғамхўрлик кўрсатиш зарурлиги 
тўғрисида фақатгина “жонга тегадиган” лойиҳа мутахассислари эслатиб 
турардилар. Шу билан биргаликда, Болалар уйларидаги мавжуд тартиб 
шундоқ ҳам заиф бўлган онанинг бола билан алоқаларини сақлаб қолишга 
тўсқинлик қилади. Шу сабабли бундай вазиятларда муваффақиятга эришиш 
имкони деярли бўлмайди – болалар оилаларига қайтарилмайдилар, оналар 
эса қандайдир вақтдан сўнг васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларининг 
талаб этишлари оқибатида, бутунлай воз кечиш тўғрисидаги аризани ёзар 
эдилар. 
Туғруқхонадан сездирмай ғойиб бўлган аёллар билан ишлаш схемаси. 
Аввало, уларни излаш бўйича ҳаракатлар амалга оширилар эди. Одатда, улар 
айтган манзил ёлғон бўлиб чиқар эди. Аёл учун тез тиббий ёрдам чақирилган 
манзил излашда ёрдамчи маълумот бўлиши мумкин. Умуман мумкин бўлган 
барчага – уй эшигини очган инсонлар, қўшнилар, танишлар ва 
қариндошларга лойиҳа мутахассислари онанинг уларга мурожаат этишини 
илтимос қилиб телефон рақамларини қолдирганлар. Агар кимдир унинг иш 
жойини эсласа, уни топиш учун у ерга борардилар. Излаб топилган аёллар 
кўпинча атрофдагилардан фарзанд кўрганликларини яширишни истар 
эдилар, унда барча суҳбатлар кўчада ёки фақат телефон орқали олиб борилар 
эди. Мутахассислар буларнинг барчасини амалга оширар эдилар, чунки 
қидирув баъзан яхши натижалар берар эди. Муваффақиятли қидирув ҳамда 
аёл ва унинг оиласи учун ёрдамни қабул қилишга розилиги олинган 


ҳолатларда 
бошқа 
вазиятлардагидек 
тиббий-психологик-ижтимоий 
кўмаклашиш ташкил этилар эди (“бола оилада” схемаси бўйича ёки “бола 
Болалар уйида” схемаси бўйича). 

Download 5.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling