Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 5.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/49
Sana21.06.2023
Hajmi5.12 Kb.
#1643597
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   49
Bog'liq
етиб болалар ижтимоий химоя

Депривация тушунчаси 
Болалар уйидаги тарбияланувчиларда боғланиш ҳисси шаклланишининг 
бузилиши сабабларига тўхталиб ўтамиз. 
Деярли барча психологлар боғланишнинг бузилишига асосий сабаб илк 
ёшдаги депривация деб ҳисоблайдилар. Психологик адабиётларда 
депривация тушунчасига (лотин тилидан deprivatio – маҳрум бўлиш)
одамнинг асосий психологик эҳтиёжларининг узоқ вақт давомида
қондирилмаганлиги натижасида юзага келадиган психик ҳолат деб таъриф 
берилган; яққол намоён бўладиган, ҳиссий ва ақлий соҳадаги оғишлар ҳамда 
ижтимоий алоқалардаги бузилишлар билан тавсифланади.
Депривациянинг сенсор (сезги), когнитив (билиш), ҳиссий, ижтимоий ва 
бошқа турлари ажратиб кўрсатилади.
Интернат типидаги муассасалар, айниқса эрта ёшдан Болалар уйига 
тушган болалар, депривациянинг барча турларига учрайдилар. Илк ёшдан 
бошлаб, уларнинг сенсор ривожланиши учун зарур бўлган маълумотларни 
етарли даражада олмайдилар. Мисол учун, кўриш (турли хил рангда ва 
ҳажмда бўлган ўйинчоқлар), пайпаслаш (турли хил материаллардан 
ишланган ўйинчоқлар), эшитиш (турли овозлар чиқарадиган ўйинчоқлар) 
қўзғатувчилари етарли даражада бўлмайди. Нисбатан эътиборли бўлган 


оилаларда, ўйинчоқлар етарли даражада бўлмаса ҳам, бола турли хил 
нуқталардан 
предметларни 
кўриш 
(болани 
қўлга 
олиб, 
уйда 
айлантирганларида, кўчага олиб чиқишганда), турли хил овозларни эшитиш 
– нафақат ўйинчоқлар, балки идиш-товоқ, телевизор, катталарнинг суҳбати, 
унга қаратилган нутқни эшитиш, нафақат ўйинчоқлар, балки турли 
материалдаги предметлар билан танишиш, катталарнинг кийими, уйдаги ҳар 
хил предметларни ушлаб кўриш имкониятига эга бўлади. Бола инсон юз 
тузилиши билан танишиб олади, чунки, ҳатто она билан бўлган минимал 
алоқада ҳам, она ёки бошқа оила аъзолари болани қўлга оладилар, 
гапирадилар ва унга мурожаат қиладилар.
Когнитив депривация, бола у билан бўлаётган жараёнга ҳеч қандай 
таъсир ўтказа олмагани, унга ҳеч нарса боғлиқ бўлмагани – овқат егиси 
келса, ухлагиси келса ҳам бунинг аҳамиятсизлиги оқибатида юзага келади.
Оилада ўсган бола овқатланишдан (йиғи билан), кийиниш ёки аксинча, 
ечинишдан бош тортиши мумкин. Кўпчилик ҳолатларда, ота-оналар 
болаларнинг хоҳишларини инобатга оладилар, ваҳоланки, ҳатто энг яхши 
Болалар уйида ҳам ҳар бир боланинг ўз истагига қараб овқатлантиришнинг 
жисмонан имкони бўлмайди. Шунинг учун ҳам, илк ёшдан бошлаб бундай 
болалар, уларга ҳеч нарса боғлиқ бўлмаслигига ўрганиб қоладилар, бу 
нафақат маиший, яъни болаларга “овқат ейишни истайсанми?” каби саволга 
жавоб бера олмаслиги, балки кейинчалик бошқа масалаларда ҳам уларнинг 
қарор қабул қилишга қийналишида ҳам намоён бўлади. “Келажакда ким 
бўлмоқчисан?” ёки “Қаерда ўқимоқчисан?” деган саволларга кўпинча 
“билмайман” ёки “қаерни айтишса” деган жавоб қайтарадилар. Шубҳасиз, 
амалда улар ҳар доим ҳам танлаш имкониятига эга бўлмайдилар, аммо 
бундай имкониятга эга бўлганларида ҳам, танлашга қодир бўлмайдилар. 
Муассасани битириб чиққандан сўнг, бундай болалар нима қилишни билмай 
қолишади. Сабаби, ҳаёт улардан мустақил равишда қарорлар қабул қилишни 
талаб этади, муассасани битириб бирданига улар ҳамма нарсани ҳал қилиши 
ва ҳаётларини ўз кучлари билан қуришга мажбур бўладилар.
Ҳиссий депривация боланинг катталар билан мулоқоти етарли даражада 
ҳиссиётларга бой бўлмаганлиги натижасида юзага келади. Кўрсатаётган 
хулқ-атворига нисбатан ҳиссий хайрихоҳлик, яъни кўришганда хурсанд 
бўлиш, бирор нарсани қилмаса норозилик билдириш тажрибасини 
эгалламайди. Оқибатда, бола ўз хулқ-атворини назорат қилиш, ўз 
ҳиссиётларига ишониш, бошқалар билан кўз-кўзга тушиб алоқа қилишдан 
қочишга ҳаракат қила бошлайди. Депривациянинг айнан бу тури, оилага 
қабул қилинган боланинг мослашувини қийинлаштиради.


Ижтимоий депривация, ота, она, бува ва бувилар, боғча тарбиячилари
дўкон сотувчилари ва бошқа турли хил ижтимоий ролларнинг амалий 
маъносини билиб олиш, уларни ўйинда синаб кўришда боланинг имконияти 
бўлмаганлиги оқибатида юзага келади. Интернат типидаги муассасанинг 
ёпиқ шароитлари қўшимча қийинчиликларни туғдиради. Оилада ўсган 
болаларга қараганда, бундай болаларда ташқи олам ҳақидаги билимлари анча 
паст бўлади.

Download 5.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling