Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 5.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/49
Sana21.06.2023
Hajmi5.12 Kb.
#1643597
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49
Bog'liq
етиб болалар ижтимоий химоя

Болани рўйхатга олиш. 
тутинган ота-онани рўйхатга олиш. 
1.2. Тутинган ота-онани белгилаш.
2. Болани шартнома асосида тарбияга бериш. 
2.1. Молиявий-моддий таъминотни белгилаш.
3. Ҳаёт тарзи ва тарбия жараёнини назорат қилиш.
Тутинган ота-оналар томонидан ўрнатилган тартибда ҳисобот тақдим этиши; 
Ўрганиш ишлари натижаси асосида Шартномани бир йилга давом эттириш 
ва таъминот масалаларини йўлга қўйиш. 
4. Ўзбекистонда етим ва ота-она қаровисиз қолган болаларни 
ноинституционлаштириш муаммолари 
Ижтимоий адолат тамойилларини таъминлаш, кўмак ва ёрдамга муҳтож 
инсонлар, жумладан, институционал муассаса тарбияланувчи/битирувчилари 
тўлақонли ҳаёт кечиришлари учун муносиб шароит яратиб бериш масаласи 
давлатимиз сиёсатининг устувор вазифалари қаторидан жой олган. Мустақиллик 
йилларида бу борада долзарб аҳамиятга молик ишлар амалга оширилган, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: 
«Лекин аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама 
қўллаб-қувватлаш, уларга малакали тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, касбга 
ўқитиш, бандлигини таъминлаш бўйича ҳали олдимизда кўп вазифалар турибди».
Мамлакатимизда 2018 йил ҳолати бўйича, 33,5 миллион нафардан ортиқ 
аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг 18 миллионга яқини (60%) ёшлар ҳисобига 
тўғри келади. Ўсиш кўрсаткичлари эса йилига 500 мингдан ортиқни ташкил этади. 
2019 йилнинг биринчи чораги маълумотларига кўра, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 
ёшлар орасида 50 минг нафарга яқини (шулардан 145 нафари муқаддам судланган, 
1245 нафари оила-турмуш даражасида) ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил 
шахслар рўйхатига киритилган. Шу давр мобайнида 47 335 нафар (шулардан 2 996 


нафари муқаддам судланган, 2 364 нафари оила-турмуш даражасида, 22 005 
нафари бошқа тоифадаги ҳуқуқбузарликларни содир этган) ёшларга нисбатан 
профилактика ҳисоби ўрнатилган. Шу сабабли, ёшлар сиёсати жамият ривожи ва 
ижтимоий ўзгаришларнинг муҳим омили сифатида турли механизм, услуб ва 
стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга изчил татбиқ этишни тақозо этади. 
Мамлакат ижтимоий барқарорлигини таъминлаш кўп жиҳатдан ёшларнинг барча 
қатламлари, жумладан, институционал муассаса битирувчилари манфаатлари 
ҳимоя 
қилинишига, 
уларнинг 
орзу-истаклари, 
ташаббуслари 
қўллаб-
қувватланиши ҳамда имкониятлари юзага чиқиши учун етарли шарт-шароит 
яратилишига боғлиқ. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
институционал 
муассаса 
тарбияланувчиси/битирувчисини қўллаб-қувватлаш давлат ижтимоий сиёсатида 
оналар ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимининг компоненти саналади. 
Хусусан, етим ва қаровсиз болалар тарбиясини давлат ўз оталиғига олган. Болалар 
уйлари, махсус мактаб-интернатларга етим ва ота-онанинг ёки бошқа қонуний 
вакилларнинг васийлигисиз қолган, суд ҳукми билан ота-оналик ҳуқуқидан 
маҳрум этилган, яқин қариндошлари томонидан воз кечилган болалар 
жойлаштирилади. Мустақиллик йилларида Халқ таълими вазирлиги томонидан 
болалар уйлари «Меҳрибонлик уйлари» деб номлана бошланди. 
Мамлакатимизда болалардан воз кечиш тўғрисидаги аризаларни ўрганиш 
боладан воз кечишнинг қуйидаги омилларини кўрсатди (4.1-жадвалга қаранг). 

Download 5.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling