32
Суҳбат
индивиудал, гуруҳли ҳамда оммавий шаклда ўтказилади.
Суҳбат жараёнида талабаларнинг креативлик имкониятлари тўла намоён
бўлишига эришиш муҳим.
2. Педагогик таҳлил. Тадқиқотни олиб бориш жараёнида ушбу
методни қўллашдан кўзланган мақсад танланган шахс томонидан
креативлик
сифатлари, имкониятлари ва малакаларининг ўзлаштириш
даражасини аниқлашдан иборат бўлиб, педагог томонидан илгари
сураётган ғоянинг назарий жиҳатдан ҳаққонийлигини
асослашга хизмат
қилади.
3. Педагогик-психологик ташхис методлари. Бу каби методлар
шахснинг креативлик сифатлари ва ижодий
фаолиятни ташкил этиш
кўникмаларига эгалигини ташхислаш ҳамда баҳолашга хизмат қилади.
Замонавий шароитда шахснинг креативлик сифатлари, ижодий фаолиятни
ташкил этиш кўникмаларига эгалигини ташхислашда ўнлаб методлар
қўлланилмоқда. Улар орасида бир гуруҳ методлар амалий жиҳатдан
самарали бўлиб, улар ривожланган
хорижий мамлакатларда кенг
қўлланилмоқда. Гауэнанинг “Заҳиравий модел”, Слоссон тести, Векслеров
шкаласи. Векслеров шкаласи (“WPPSI” тести), бошланғич мактаблар учун
мўлжалланган Станфорд тести ҳамда Торренс тестлари (жумладан,
“Тугалланмаган расмлар тести) шулар жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: