57
педагогларда касбий фаолиятни ташкил этишда намоён бўлувчи
ижодий
малакаларни мустаҳкамланишига хизмат қилади (10-расм):
Қуйида мазкур методларни қўллаш имконияти “Умумий педагогика
назарияси ва амалиёти” фанининг негизидан жой олган “Педагогика
тарихи”
17
бўлими бўйича мисолларни келтириш орқали
очиб берилган
(келтирилган мисоллар ўз моҳиятига кўра шахс креативлигини
ривожлантиришга ёрдам беради:
1.
Гуруҳлаштириш.
Методни
қўллашда
талабалар
ўқув
материалини мазмунан ёки унда фаол қўлланилаётган
таянч тушунчалар
асосида гуруҳларга ажратиб оладилар. Бу усул ўқув материалининг кичик
бўлагида илгари сурилган ғояларни пухта ўзлаштириб олиш асосида
навбатдаги бўлак матни билан ишлашга асосланади. Гуруҳлаштиришда
дастлабки бўлак ўқув материали моҳиятини чуқур
англамай туриб,
кейинги бўлак матни билан ишлашга йўл қўйилмайди. Зарурият бўлса, ҳар
бир бўлак материали талабалар томонидан қайта-қайта ўрганилади.
Гуруҳлаштириш режа тузиш усули учун дастлабки асос бўла олади.
Таълим жараёнида талабаларда гуруҳлаштириш методини қўллаш
кўникма ва малакаларини ҳосил қилишга эътибор қаратилди ва улар билан
ҳамкорликда ишлаш асосида бир қатор мавзулар бўйича гуруҳлар
шакллантирилди.
17
Турдиева М. Олий таълим муассасалари талабаларида педагогик тафаккурни
шакллантириш. – Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2008. – 38-42-б.
Методлар
Туркумлаштириш
Гуруҳлаштириш
Режа тузиш
Таянч тушунчаларни аниқлаш
Мавзу ичида кичик мавзуларни ҳосил
қилиш
Схемалаштириш
Қайта баён этиш
Мавжуд тушунчаларни бойитиш
Педагогик вазиятларни ҳал қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: