Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 2.05 Mb. Pdf ko'rish
|
15.Kreativ pedagogika 7
3.
Таянч тушунчаларни аниқлаш. Ушбу методни қўллашда талабалар уларнинг эътиборларига ҳавола этилаётган ўқув материалида илгари сурилаётган фикрлар моҳиятини англатувчи таянч тушунчаларни ажратиб кўрсата олишлари лозим. Талабаларнинг таянч тушунчаларни аниқлай олишлари уларни ўқув материали моҳиятини етарли даражада англай ёки ўзлаштира олганликларидан далолат беради. Таълим жараёнида талабаларда таянч тушунчаларни аниқлаш кўникма ва малакаларини ҳосил қилишга ҳам эътибор қаратилди ва улар билан ҳамкорликда ишлаш асосида бир қатор мавзулар бўйича таянч тушунчалар ажратилди. Мисол учун: соҳибқирон Амир Темурнинг педагогик қарашларини ўрганиш чоғида талабаларнинг ўқув материали бўйича қуйидаги таянч тушунчаларнинг аниқлай олишлари уларнинг бу борада муайян кўникмаларга эга эканликларидан далолат беради: 4. Мавзу ичида кичик мавзуларни ҳосил қилиш. Ўқитувчи талабалар эътиборини ўрганилаётган ўқув материалини мазмунига кўра мустақил кичик мавзуларга ажратишга қаратади. Бу усулни қўллашдан кўзланган асосий мақсад – талабаларда берилаётган ўқув ахборотлар орасидан энг муҳим фикрлар ёки қарашларни ажрата олиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Мисол учун: Унсурул-Маолий Кайковуснинг педагогик қарашларини ўрганиш даврида талабаларни тахминан мавзу ичида қуйидаги кичик мавзуларни ҳосил қилишга ундаш мақсадга мувофиқдир: Хўжаилғор қишлоғи (Кеш вилоятидаги), Кўрагон, “Темур тузуклари”, шариат, давлатни бошқариш, кенгаш ўтказиш, подшо ва вазирлар, ахлоқ-одоб, дўстлик, ширинсуханлик I. Унсурул-Маолий Кайковус ва “Кайковус” асарининг педагогик фикрлар тараққиёти тарихидаги ўрни. II. “Кайковус” асарида жувонмардлик рукнлари ва одоби тўғрисидаги қарашларнинг ёритилиши. III. “Кайковус” асарида билим олишга бўлган муносабатнинг ифодаланиши. IV. “Кайковус” асарида турли касб эгалари ижтимоий мавқеининг баҳоланиши. V. “Кайковус” асарида ахлоқ тарбияси асосларининг баён этилиши. VI. “Кайковус” асарида ота-онанинг оиладаги ўрни масалаларининг таҳлил этилиши. VII. “Кайковус” асарида дўст тутиш одобининг ёритилиши 60 Таълим жараёнида талабаларда мавзу ичида кичик мавзуларни ҳосил қилиш кўникма ва малакаларини ҳосил қилишга ҳам эътибор қаратилди ва улар билан ҳамкорликда ишлаш асосида бир қатор мавзулар бўйича мавзу ичида кичик мавзулар ҳосил қилинди.Бинобарин, бўлажак ўқитувчилар ўқувчиларга энг муҳим ахборотларни узата олиш қобилиятига эга бўлишлари зарур. Бу ҳолат ўқувчиларни жисмонан толиқишдан сақлайди. Download 2.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling