72
4-мавзу. Дидактик таъминотни яратишга креатив ёндашиш.
Режа:
1. Креатив ёндашув асосида ўқув дастурлари ва ўқув
манбаларини
яратиш.
2. Ўқув материалларини тайёрлашга креатив ёндашув ва уларни
самарали тайёрлаш тамойиллари.
3. Ўқув
машғулотлар учун дидактик ишланмалар тайёрлашга
қўйиладиган замонавий талаблар.
Таянч тушунчалар: ўқув дастурлари, ўқув манбалари, ўқув
материаллари, тамойиллар, ўқув материалларини самарали тайёрлаш
тамойиллари,
дидактик
ишланмалар,
дидактик
ишланмаларни
тайёрлашга қўйиладиган талаблар.
4.1.
Креатив ёндашув асосида ўқув дастурлари ва ўқув
манбаларини яратиш
Бир қарашда таълим жараёнини креатив ғоялар асосида ташкил
этиш ўқув дастурида белгиланган талаблардан четга чиқишдан
тасаввур
қолдиради. Бироқ, креативлик, ижодий ёндашиш ўқув машғулотларини
мавжуд ДТСга мослаштиради. Қолаверса, ўқитувчилардан ўқитиш
жараёнига
нисбатан креатив, ижодий ёндашувни таъминлашга хизмат
қиладиган метод, усул ва воситалар машғулотларни методик жиҳатдан
самарали, тўғри олиб борилишини таъминлайди.
Педагогик нуқтаи назардан таълим
мазмунини шакллантириш
қуйидаги уч босқичда амалга оширилади (13-расм).
Ўқув материалини ўзлаштириш босқичида таълим мазмунининг ўқув
модул (фан)лари бўйича яратилган ДТС, ўқув режаси ва ўқув дастури каби
меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, ўқув манбалари (дарслик, ўқув ва
методик қўлланма, йўриқнома, тавсиянома ва кабилар)да
акс этиши
таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: