Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Download 2.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/111
Sana17.08.2023
Hajmi2.05 Mb.
#1667642
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   111
Bog'liq
15.Kreativ pedagogika 7

9. “Кичик эссе” стратегияси кичик ҳажмли, эркин баён усулига эга 
бўлиб, ўрганилаётган муаммо ёки таҳлил қилинаётган масала юзасидан 
шахсий таассурот, тасаввурларни ифодалашга хизмат қилади. У талабалар 
томонидан ўрганилган мавзу, муҳокама қилинаётган масала бўйича эркин 
фикр билдириш, мазмун-моҳиятини қайта баён қилиш имконини беради. 


66 
Кичик эссени яратишда талабалар мавзу ғояларини умумлаштириш
тизимлаштириш, туркумлаштириш, хулосаларни баён этиш имконига эга 
бўлади.
10. “Кластер” ГО (“Кластер” – ғунча, тўплам, боғлам) пухта 
ўйланган стратегия бўлиб, уни талабалар билан якка тартибда, гуруҳ 
асосида ташкил этиладиган машғулотларда қўллаш мумкин. Кластерлар 
илгари сурилган ғояларни умумлаштириш, улар ўртасидаги алоқаларни 
топиш имкониятини яратади. 
11. “Концептуал жадвал” ГО талабаларни ўрганилаётган мавзу 
(масала, муаммо)ни икки ёки ундан ортиқ жиҳатлари бўйича таққослашга 
ўргатади. Ундан фойдаланишда талабаларнинг мавзу юзасидан мантиқий 
фикрлаш, 
маълумотларни 
тизимли 
баён 
қилиш 
қобилиятлари 
ривожлантирилади.
12. “Мантиқий чалкаш занжир” стратегияси тушунчалар, 
билдирилган фикрлар ўртасида боғлиқликни юзага келтириш, уларни 
мантиқий жиҳатдан кетма-кетликда тўғри ифодалашга ёрдам беради. Унинг 
моҳиятига ўқитувчи мавзуни ёритувчи маълумотларни тўғри ва нотўғри 
тартибда баён этади. Талабаларнинг вазифаси мантиқий жиҳатдан нотўғри 
ифодаланган маълумотларни тўғри далилларга айлантириш, юзага келган 
мантиқий чалкашликни тузатиш, фикрларни муайян кетма-кетликда тўғри 
жойлаштирган ҳолда узилган занжирни “улаш”дан иборат. 
Педагогларда креативлик сифатларини ривожлантиришда турли 
дидактик, техник ва ахборот-коммуникацион воситалардан ҳам самарали 
фойдаланиш мумкин.


67 
Ана шундай воситалардан бири Патти Дрепеау томонидан таклиф 
этилган “Креативлик харитаси”дир (12-расм): 

Download 2.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling