Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 2.05 Mb. Pdf ko'rish
|
15.Kreativ pedagogika 7
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
Презентация (тақдимот; лот. “praesentatio” – тақдим этиш) – муайян
мавзу ёки муаммо бўйича ўқув (илмий, амалий) характердаги материалларнинг иш қоғозлари (оддий ёки ватман қоғозлар) ҳамда ахборот-коммуникацион воситалар (компьютер, проектор, процесор ва б. қурилмалар) ёрдамида тақдим этилиши Моҳиятига кўра ахборот технологиялари ёрдамида тайёрланган ва таълимий мақсадларда фойдаланиладиган ижод маҳсулотлар талабанинг билиш фаолиятини фаоллаштириши, унинг ўқув материалани ўзлаштириш мақсадлари билан қуроллантириш, ўқув материалини тушуниши ва ўзлаштиришини кучайтириш, фанлараро алоқани чуқурлаштириш имкониятига эга бўлиши лозим. Бунинг учун электрон шаклдаги ижод маҳсулотлари турли жараён ва ҳодисаларни тушунишни осонлаштиришга, тажрибаларни бажариш усуллари билан таништиришга, лаборатория жиҳозларида ишлашни енгиллаштиришга йўналтирилган бўлиши зарур. Хулоса қилиб айтганда, педагогларнинг креативлик сифатларига эгаликларини аниқлаш икки томонлама аҳамиятга эга. Биринчидан, улар ўзларидаги мавжуд креативлик сифатлари, уларнинг даражаси борасида аниқ тасаввурга эга бўлади, иккинчидан, улар томонидан ташкил этилаётган таълим жараёнинг сифати ҳамда самарадорлиги хусусида бир тўхтамга келиш мумкин. Шунингдек, креативлик сифатларига эгаликларини аниқлаш орқали педагогларнинг бу борадаги фаолиятлари йўналишларини белгилаш имконияти юзага келади. Педагогларда креативлик сифатларини ривожлантириш муайян босқичларда кечади. Мазкур босқичларнинг ҳар бирида креативлик сифатларини ривожлантирувчи метод, восита ва технологияларининг мақсадли, изчил қўлланилиши, шунингдек, педагогик фаолиятни ташкил этишда ахборот технологиялари имкониятларидан ижодий фойдаланиш ўқитиш сифатининг яхшиланиши, самарадорлигининг ошиши учун қўлай шароитни яратади. Назорат саволлари: 1. Педагогларнинг креативлик сифатларига эгаликларини қандай метод ва воситалар ёрдамида аниқлаш мумкин?. 2. Педагогларда креативлик сифатларнинг ривожланиши қандай босқичларда кечади? 3. Қандай методни педагогларда креативлик сифатларини ривожлантиришга хизмат қилади? 4. Патти Драпеау томонидан талабаларда креативлик сифатларини ривожлантиришга хизмат қиладиган қандай восита таклиф этилган? 71 5. Педагогик фаолиятни ташкил этишда ахборот технологиялари ёрдамида қандай ижодий маҳсулотларни яратиш мумкин? Download 2.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling