Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини
Download 5.84 Mb. Pdf ko'rish
|
deshifr
DLL
Тавсифи Kernel32.dll Ушбу DLL файл кенг тарқалган бўлиб асосан ўзак функциялардан ташкил топган, масалан, хотирани, файлларни ва қурилмани бошқариш ва унга эгалик қилиш (http://www.geoffchappell.com/studies/windows/win32/kernel32/api/) Advapi32.dll Ушбу DLL файл WINDOWS OT нинг кенгайтирилган имкониятларини бошқаришда, масалан, хизматларни ва регисторларни бошқаришда фойдаланилади (http://www.geoffchappell.com/studies/windows/win32/advapi32/api/etw/index .htm?tx=14). User32.dll Ушбу DLL файл фойдаланувчи интерфейсини ташкил этувчиларни, масалан, тугмалар, скрол барслар, фойдаланувчи ҳаракатларига жавоб берувчи вазифаларни бажарувчи функциялардан иборат. Gdi32.dll Ушбу DLL файл график ҳолатни намойиш этиш ва бошқариш учун керакли бўлган функциялардан иборат. Ntdll.dll Ушбу DLL файл WINDOWS OT ўзагининг фойдаланувчи режимидаги кўринишини ифодаловчи функциялардан иборат. Ушбу вазифаларни одатда Kernel32.dll ва Advapi32.dll кутубхонасини чақириш орқали бажаради, масалан, жараѐнларни бошқариш, вазифаларни яшириш ва ҳак. WSock32.dll ва Ws2_32.dll Ушбу DLL файллар тармоққа тегишли бўлиб, тармоққа тегишли бўлган вазифаларни бажараридиган функциялардан иборат. Wininet.dll Ушбу DLL файл тармоқнинг юқори вазифаларини бажарувчи III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 99 функциялардан иборат бўлиб, тармоқ протоколлари, FTP, HTTP, ва NTP ларни назоратлайди. PE файл сарлавҳаси ва бўлимлари. PE файллари сарлавҳаси уларни импорт қилганда қараганда кўпроқ маълумотларни ўзида сақлайди. PE файллар бир нечта бўлимлардар иборат бўлиб, бу бўлимлар ва уларда сақланадиган маълумотлар қуйидагилар: .text Ушбу бўлим CPU да юкланувчи кодлардан иборат. .rdata Дастурда мавжуд глобал эълон қилинган фақат ўқиш ҳуқуқига эга маълумотлардан ташкил топган. .data Дастур орқали бошқариладиган глобал маълумотларни сақлайди. .idata Баъзида мавжуд бўлади ва ўзида импорт қилинадиган функция маълмотларини сақлайди. Ушбу бўлим мавжуд бўлмаса, ушбу ҳолда маълумотлар .rdata бўлимида сақланади. .edata Баъзида мавжуд бўлади ва ўзида экспорт қилинадиган функция маълмотларини сақлайди. Ушбу бўлим мавжуд бўлмаса, ушбу ҳолда маълумотлар .rdata бўлимида сақланади. .pdata 64-битли тизимларда мавжуд бўлади ва хатоликларни тузатиш маълумотларини сақлайди. .rsrc Функцияларни бажаришда керакли бўлган ресурсларни ўзида сақлайди. .reloc Кутубхона файлларини қайта жойлаштириш учун керакли бўлган маълумотларни сақлайди. Download 5.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling