I. ИШЧИ ДАСТУР
5
Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар
―Таълимда Интернет технологиялари‖ курси маъруза ва амалий
машғулотлар шаклида олиб борилади.
Курсни ўқитиш жараѐнида
таълимнинг замонавий методлари,
педагогик технологиялар ва ахборот-коммуникация технологиялари
қўлланилиши назарда тутилган:
- маъруза дарсларида замонавий компьютер технологиялари ѐрдамида
презентацион ва электрон-дидактик
технологиялардан;
- ўтказиладиган амалий машғулотларда техник воситалардан, экспресс-
сўровлар, тест сўровлари, ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар
билан ишлаш ва бошқа интерактив таълим усулларини қўллаш назарда
тутилади.
Модулнинг ўқув режадаги бошқа модуллар билан боғлиқлиги ва
узвийлиги
―Таълимда Интернет технологиялари‖ модули мазмуни ўқув
режадаги
―Инновацион таълим технологиялари ва педагогик компетентлик‖,
―Электрон педагогика асослари ва педагогнинг шахсий,
касбий ахборот
майдонини лойиҳалаш‖, шунингдек, ―Маълумот узатиш тармоқлари‖ (IMS,
NGN) каби ўқув модуллари билан узвий боғланган ҳолда
тингловчиларнинг
ахборот технологияларининг асосий намоѐндаси сифатида тан олинган
Интернет технологиялар бўйича касбий педагогик тайѐргарлик
даражасини
оширишга хизмат қилади.
Модулнинг олий таълимдаги ўрни
Модулни ўзлаштириш орқали тингловчилар замонавий Интернет
технологиялар асосларини ўрганиш, уларни таҳлил этиш, амалда қўллаш ва
баҳолашга доир касбий компетентликка эга бўладилар.