Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қоракалпоқ давлат университети Техника факультети «архитектура ва шахарсозлик»


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/61
Sana09.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1475737
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
Kitob 2904 uzsmart.uz

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


64 
 
МАЪРУЗА-17 
 
САВДО,МАИШИЙ ХИЗМАТ КУРСАТИШ БИНОЛАРИ ВА ИНШООТЛАРИ 

Р Е Ж А: 
 
1. Савдо-сотик муассасаларининг шахар структурасида жойлаштириш 
2. Савдо марказлари ва епиқ бозорларнинг шаклланиши 
3. Умумий овқатланиш муассасаларининг архитектуравий ечимлари
4. Маъмурий ва маиший хизмат курсатиш бинолари 
Ушбу булимда савдо-сотик ва маиший хизмат курсатиш бинолари тугрисида суз 
юритиларкан бу ерда шуни айтиш лозимки,шахар структурасида бундан катта хизмат 
курсатиш сфераси булмаса керак,чунки инсон хаёт турмуш жабхаларининг хамма сохаси ушбу 
хизмат билан чамбарчас богликдир. Шунинг учун хам бу нарсанинг бошка турдаги 
хизматлардан фарки,унинг иложи борича инсон яшаш жойига якинлаштириш,кундалик харид 
даражасини ошириш хамда уни йириклаштириб бошка турдаги хизмат курсатувчи савдо-сотик 
комплекслари яратишдир. 
Ижтимоий-иктисодий жараён мамлакат ривожлвнишида мухим роль уйнаб,савдо-сотик ва 
маиший хизмат курсатишни тубдан узгартириб юборади.Илмий-техника жараёни эса савдо-
сотик сферасига ва маиший-хизмат курсатишга,хамда умумий овкатланиш сферасига хам 
таъсир курсатиб уларнинг технологик жараёнини яхшилашга,замонавий даражадаги техник 
имкониятлардан фойдаланишни такозо этади. 
Район,шахар савдо-маиший хизмат марказларининг иш фаолиятининг яхшиланиши эса,уз 
навбатида ушбу сферада биноларнинг архитектурасига бевосита таъсир курсатади.
Замонавий савдо-сотик ва маиший хизмат курсатиш бинолари, хамда марказлари асосан
йирик турдаги комплекслардан ва махсус муассасалардан иборат булиб, узаро ёки якка 
холдаги: савдо-сотик, умумий овкатланиш ва маиший хизмат курсатиш муассаларидир. Булар 
хам уз навбатида туркумларга булинади. Асосийси савдо-сотик бинолари ичида дуконлардир. 
Замонавий дуконларнинг архитектуравий ечими хам «универсам» ларникидан фарк килади. 
Хозирга келиб «универсам», «универмаг» лар урнини чет элларда машхур булган йирик 
дуконлар, «маркет» лар эгалламокда. Савдо марказлари ва уларнинг архитектураси хам 
замонавийлашиб бормокда. Айникса хозирги вактга келиб йирик савдо марказларининг 
таркиби жуда тез узгариб ва хусусийлаштириб бормокда,бу эса уз навбатида архитектуравий 
режалаштириш ечимини нихоят даражада мукаммал урганиб,сунгра лойихалашни такозо 
килади. 
Замонавий шароитларда ахолига маиший хизмат курсатиш ва умумий овқатланиш савдо 
корхоналари,шунингдек алохида яки кушимча курилган обьектлар билан бир каторда барча 
хизматлар бир жойга мужассамлаштирилган бинолар комплекси-савдо марказлари катта роль 
уйнамоқда. 
Бошқа савдо ва хизмат курсатувчи корхоналарга нисбатан савдо марказлари қатор 
афзалликларга 
эга 
булиб,бунда 
транспорт 
ва 
кесиб 
утиш 
муаммолари 
хал 
этилади,харидорларга ахамиятли кулайликлар яратилади.Конструкцияларни унификациялаш 
ва бир режавий системани куллаш асосида қурилиш муддатлари қисқаради.Бу мураккаб ва 
хилма-хил бинолар мажмуасини лойихалашда кенг композицион имкониятлар очилади. 
Савдо марказларини ташкил этиш шахарнинг таркибий режалаштирилган улчамларига ва 
ахолининг сонига боғлик.Шу сабабли хизмат курсатиш тармоғи,зоналар,худудлар ва айни 
вақтда хизмат курсатишнинг тури хамда характери буйича табақаланади. 
Сўнги вақтларда хизмат курсатиш тармоғининг «пағонали» принципи кенг тарқалмоқда. 
-1-поғона-1,5-2 минг яшовчиси булган тураржой бинолари гурухларига корхоналар 
томонидан биринчи навватда зарурий булган махсулотлар билан хизмат курсатиш.Бундай 


65 
кичик корхоналар мажмуаси 150 м хизмат курсатиш радиусига эга булиб,бирламчи хизмат 
курсатиш пункти деб аталади. Улар алохида яки бирор бино ичида кушимча курилади;
-2-поғона-5-8 минг кишилик микрорайонда 400 м хизмат курсатиш радиусида 
булган,кооперацияланган савдо маркази биноси ва унда мужассамланган хужалик блоки; 
-3-поғона-30-50 минг ахолиси булган тураржой худудида хизмат курсатувчи корхоналар 
мажмуаси –туман савдо маркази.Хизмат курсатиш радиуси 750-1000 м атрофида;
-4-поғона- шахарнинг катта туманига яки шахарга хизмат курсатувчи-шахар ахамиятидаги 
савдо маркази. 
Шундай қилиб,савдо марказлари сиғими ва белгиланиш мақсадига кура асосий-шахарнинг 
катта тураржой массивига яки шахарга хизмат курсатувчи ва иккинчи даражали-турар жой яки 
микрорайонларнинг савдо марказлари турларига булинади.
Савдо 
марказларини 
ташкил 
этиш 
нафакат 
шахар 
системасида 
уларнинг 
жойлашишига,балки,хизмат курсатиш характер ива сотиладтган махсулотлар турига боғлик 
булиб,улар даврий кулланиладиган икки асосий гурухга булинади.Биринчи гурух-улар 
биринчи навватда зарур булган махсулотлар.Иккинчи гурух-булар асосан кенг истеъмол 
моллари булиб,хар бир ойлада зарур булгани холда доим сотиб олинмайди.
Шахар 
савдо 
марказларига 
куйидагилар 
хизмат 
курсатадти.Корхоналар 
махсуслаштирилган 
тамаддихоналари 
ва 
кафелпри 
орқали,иаиший 
хизмат 
корхоналари,ательелар,йирик алоқа булимлари,жамғарма банклар,сартарошхоналар,гузаллик 
салонлари ва бошқалар. 
Баъзан савдо марказлари тизимига конкрет шароитларга кура епиқ бозорлар,гаражлар ва 
мехмонхоналар хам киради. 
Маиший хизмат курсатувчи корхоналар икки гурухга булинади: 
-биринчи 
гурухга 
ахолининг 
тез-тез 
ташриф 
буюрувчикорхоналари,масалан,ательелар,пойафзал ва таъмирлаш устахоналари,кийим-
кечак,трикотаж,теригалантерия 
ва 
химиевий 
тозалаш 
шахобчалари 
киради.Бу 
гурухда,шунингдек,сарторашхоналар ва кир ювиш қабул шахобчалари хам мавжуд
-иккинчи гурухга ахолии даврий равишда ташриф буюрувчи корхоналар,яъни электр 
жихозларини,радио-телевизор,мусиқа 
асбоблари,мебелларни 
таъмирлаш 
буйича 
ихтисослашган йирик устахоналар,сарторашхоналар,уй-жойларни таъмирлаш асосида иш 
олиб борувчи қабул шахобчалари ва маиший хизмат комбинатлари киради.
Савдо марказларининг хажмий-режавий ва конструктив ечимлари хам хилма-хилдир. 
Масалан: 1. Бино савдо маркази булганда;
2.Савдо маркази икки қаторли булиб,қаторлар орасида пиедалар учун йўлка ташкил 
этилган холда; 
3.Епиқ савдо марказлари биноси,унда пиедалар харакати теварагида жойлашган 
булганда. 
Корхоналарни жойлаштиришда уларнинг мақсадли белгиланиши ва технологтк 
хусусиятлари инобатга олинади.Масалан тез-тез ташриф буюриладиган озиқ-овқат 
дукони,почта,дорихона ва бошқаларни бинонинг биринши қаватида,майдон яки кучаларга 
яқин ерда жойлаштирилади. 
Шахарлар катталашган сари ,ахолининг озиқ-овқат махсулотларига булган талаби хам 
ошиб боради.Катта сиғимли(500 савдо уринли ва ундан ортиқ) епиқ бозорлар шахар марказида 
жойлашган булиб,урта ва кичик сиғимли(савдо уринлари 500 тагача) бозорлар эса туман 
ахамиятига эга епиқ бозорлар хисобланади. 
Епиқ бозорлар хажмий-режавий тузилишига кура бир залли(кичик сиғимли),павилион 
туридаги,икки-уч залли(уртача ва катта сиғимли)павилион куринишидаги(турли сиғимли) 
бозор турларига булинади. 
Епиқ 
бозорлар 
узинингхажмий-фазовий 
композициялари,умумий 
абсалют 
улчамлари,шунингдек,алохида қисмларининг улчам ва пропорциялари билан бошқа 
маъмурий-маиший мақсадлардаги бинолардан сезиларли даражада ажралиб туради.


66 
Катта шахарларда хизмат курсатиш радиуси уртача 1-1,5 км.кичик шахарларда эса 1,5-2 
км.дан ошмаслиги керак.
Бир обьект учун ер майдонининг хажми 1,5 га.,шахар туманларида эса бозор курилиши 
учун 0,5 га.ер майдони мулжалланади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling