Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Soft skills
Топшириқ - 2
“БББ” ЖАДВАЛИ «БББ» методида тингловчилар мавзу мазмунини қай даражада ўзлаштирганлигини ва яна нималарни билишга эҳтиёжи мавжудлигини билиб олади. Тингловчи жадвални босқичма босқич тўлдиради. Бу метод дарсда кам иштирок этган тингловчиларни баҳолашда яхши натижа беради. Тингловчининг Ф.И.Ш. Биламан Билишни хоҳлайман Билиб олдим 1. 2. 3. 1. 2. 3. 1. 2. 3. 39 Режа: 1.Ўз-ўзини таҳлил қилиш 2. Ўз-ўзини баҳолаш 3. Ўзини ўзи самарали баҳолаш омиллари Назарий маълумотлар: ўзини ўзи таҳлил қилиш орқали педагог ўзини ўзи объектив баҳолаш имкониятига эга бўлади. Зеро, педагогларнинг касбий компетентлик сифатларига эга бўлишида уларнинг ўз-ўзини баҳолаш малакаларига эгалиги ҳам муҳимдир. Ўз-ўзини баҳолаш шахснинг қобилиятини ўз кучи билан юзага чиқишига ёрдамлашиши зарур. Ўз-ўзини баҳолаш қийин, лекин шахсни бунга бевосита тайёрлаш мумкин. Ҳар қандай мутахассисда бўлгани каби педагогнинг ҳам ўзини ўзи самарали баҳолай олишига бир қатор омиллар таъсир кўрсатади. Ўзини ўзи самарали баҳолаш омиллари: 1. Ўзини тушуниш (ўзи ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиш). 2. Шахс сифатида ўз қадр-қимматини англаш (ўзи тўғрисидаги ижобий маълумотларни тўплаш). 3. Ўзини-ўзи назорат қилиш (ўзи тўғрисидаги шахсий фикрнинг атрофдагилар томонидан унга берилаётган баҳога мос келиши. Ўз-ўзини баҳолаш даражаси шахснинг ўз-ўзидан қониқиши ёки қониқмаслигини белгилаб беради. Бунда ўз-ўзини баҳолаш кўрсаткичлари шахс имкониятларига мос келиши лозим. Ўзини ўзи ошириб ёки пасайтириб кўрсатиш ўз-ўзини баҳолаш кўрсаткичларининг нотўғри бўлишига олиб келади. Кўплаб манбаларда шахс томонидан ўз-ўзини баҳолаш қуйидаги формула асосида аниқланиши кўрсатилган: Формулага кўра, қандайдир ютуққа эришгач, шахс томонидан ўзини ўзи юқори баҳолаш (ютуқлар ҳиссасини ошириш) ёки ўзига нисбатан қўяётган талабларни пасайтириш рўй беради. Бизнинг фикримизча, ЎЎБда холисликка эришишда қуйидаги Ўзини ўзи таҳлил қилиш педагог томонидан касбий фаолиятда ташкил этаётган ўз амалий ҳаракатлари моҳиятининг ўрганилишидир . Ўзини ўзи баҳолаш (ЎЎБ) – шахснинг ўз-ўзини таҳлил қилиши орқали ўзига баҳо бериши. Ўзини ўзи баҳолаш субъект учун шахсий имкониятларини ҳисоб-китоб қилиш, ўзига объектив баҳо бериш, ўзидан қониқишни таъминлайди. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling