Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Soft skills
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижодий(лик).
- Коммуникативлик (мулоқотмандлик).
- Ўз-ўзини таҳлил қилиш.
паст
даражаси. Малака даражасига эга бўлмаган, унинг аҳамияти ва моҳиятини тушунмаган, билим ва кўникмаларини ривожлантиришга ҳаракат қилмаётган шахс Албатта, “Юмшоқ” компетенциялар мавжудлик даражасини баҳолаш ва мазкур билим, малакаларни шакллантириш жараёни - ўз соҳаси ёки меҳнат бозорида энг яхши мутахассис бўлишни истаган ҳар бир кишининг ҳаётидаги энг қизиқарли ва муҳим жараёнга айланиши лозим. Кейс-стади (Case study) методи чет элда асосан иқтисодиёт ўқув фанини, бизнесни ўқитишда кенг қўлланилади. Биринчи маротаба кейс-стади (Case study) методи Гарвард университетининг ҳуқуқ мактаби ўқув жараёнида 1970 йилда қўлланилган. Бу методни Гарвард бизнес мактабида татбиқ этиш 1920 йилда бошланган. Кейсларни биринчи бор танлаш 1925 йили Гарвард университетининг бизнес тўғрисидаги ҳисоботларида акс эттирилган. Ҳозирги вақтда иккита классик кейс-стади (Case study) мактаблари мавжуд: Гарвард (америка) ва Манчестер (европа) мактаблари. Биринчи (америка) мактабдаги методнинг мақсади- ягона тўғри ечимни излашга ўқитилса, иккинчи (европа) мактабдаги методни мақсади эса муаммонинг кўп вариантли ечимларини топишга қаратилган. Америкача (биринчи мактаб) кейслар(и) ҳажм жиҳатдан катта (20-25 бет матн, плюс 8-10 бет иллюстрациялар), европа (иккинчи мактаб) кейслари 1,5 -2 баробар қисқа. Кейсларни йиғиш ва уларни тарқатиш лидери – 1973 йилда 22 та олий ўқув юртларининг ташаббуси билан тузилган The Case Clearing House of Great Britain and Ireland ҳисобланади. 1991 йилда у European Case Clearing House (ECCH) деб номланди. ЕССН нотижорат ташкилот бўлиб, у дунёнинг турли мамлакатларидаги кейсларни тарқатувчи ва қўлловчи ташкилотлар 42 билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. Ҳозирги вақтда ЕССН таркибига 340 га яқин ташкилотлар киради, улар орасида Менежмент ривожлантириш институти (IMB) (Швецария), Фонтенбло (Франция), Лондон бизнес-мактаби (Англия) ва бошқалар бор. Бу ташкилотларнинг ҳар бирида ўзларининг кейслар коллекциялари мавжуд бўлиб, бу кейсларни ЕССН тарқатиш ҳуқуқига эга. Бугунги кунда кейс-стади (Case study) методи таълимда етакчи ўринда турибди, чет элда бизнес-таълимда фаол қўлланилаяпти ва таҳсил олувчилар томонидан муаммоларни ечишни энг муҳим самарали усули ҳисобланади. Масалан, Гарвард бизнес мактабида ўқув вақтининг қарийб 90 фоизи аниқ кейсларни таҳлил қилишга ажратилган. Вазиятли таълимнинг гарвардча методикаси- бу видеоматериаллар, компьютер ва дастурий таъминотлардан фойдаланган ҳолда тингловчилар билан олиб бориладиган тренинглар ҳисобланади. Гарвард бизнес мактаби ёки ҳар қандай бизнес мактаби талабаси ўзининг ўқув фаолияти давомида ўртача юзлаб кейсларни “қайта ишлайди”, таҳлил қилади. Ҳар йили Гарвардда юзлаб янги кейслар, методик қўлланмалар, кейслар коллекциясига қўшимчалар нашр қилинади. Шунингдек, шимолий Америкадаги машҳур университетлардан бири Онтарио ғарбий университети (Канада) да ҳам вазиятли таълимдан фойдаланилади. Ўқув вазияти (Кейс-стади (Case study)) видео, аудиоматериаллар, электрон ташувчилардаги материаллар ва бошқалар бўлиши мумкин. Одатда кейслар предметлараро (фанлараро) бўлади. Кейс-стади (Case study) методи фаол таълим методларига кириб, унинг афзалликлари, кучли томонларига қуйидагиларни киритиш мумкин: o гуруҳларни ягона муаммоли майдонда ишлаш имконияти; o вақт лимити шароитида ахборотларни мавҳумлик даражасини туширувчи тузилмали ахборотлардан фойдаланиш имконияти; o муаммоли таълим принципларидан фойдаланиш; o таҳсил олувчилар нафақат билим олиш, балки назарий концепция, ғояларни чуқур тушуниш имконияти; o янги продуктив (маҳсулдор) фаолиятни яратиш имконияти; o содда умумлаштириш кўникмаларини ҳосил бўлиши. Кейс-стади (Case study) методи турли амалий кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилади. “У битта жумла билан ифодаланган бўлиши мумкин ўша жумла муаммонинг ижодий ечими ва вазиятни таҳлил қилиш кўникмасини шаклланганлигини ҳамда қарор қабул қилиш кўникмасини билдиради”. Кейс-стади (Case study) методи қуйидаги кўникмаларни ривожлантиради: 1. Аналитик: далилларни ахборотлардан фарқлаш кўникмасини; ахборотларни таснифлаш, муҳим ва муҳим бўлмаганларини ажрата олиш, таҳлил қилиш, тасаввур қилиш ва уларни излаб топиш. Тиниқ ва мантиқий фикрлаш. 43 2. Амалий. Муаммонинг мураккаблик, қийинлик даражаси аниқ ҳаётий вазиятга нисбатан кейсда пасайтирилган ҳолларда амалда иқтисодиёт назарияси, принциплари ва методларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга ундайди. 3. Ижодий(лик). Битта мантиқ билан кейсдаги вазиятни ечиб бўлмайди. Мантиқий фикрлаш билан мақбул ечимни топиш қийин бўлган ҳолларда муқобил (альтернатив) қарорларни генерация қилишда ижодий кўникма жуда муҳим ҳисобланади. 4. Коммуникативлик (мулоқотмандлик). Баҳс-мунозара олиб бориш, атрофдагиларни ишонтира олиш; Кўргазмали материаллардан ва бошқа медиа-воситалардан фойдаланиш, ўз фикр-мулоҳазасини ҳимоя қила олиш, оппонентларни ишонтириш, қисқа ишонарли ҳисобот туза олиш. 5. Ижтимоий. Кейсни муҳокама қилишда маълум бир ижтимоий кўникмалар ҳосил бўлади: инсонлар хулқ-атворини баҳолаш, эшита олиш, баҳс-мунозарада қўллаб-қувватлаш ёки қарама-қарши фикрни асослай олиш, ўзини назорат қилиш ва шу кабилар. 6. Ўз-ўзини таҳлил қилиш. Баҳс-мунозарада фикрларга қўшилмаслик, бошқалар ва ўз фикрини англаб етиш ва таҳлил қилиш. Кейс-стади (Case study) тузишни қуйидаги асосий босқичлари мавжуд: мақсадни аниқлаш, вазиятларни мезонлар асосида танлаш, саралаш (подбор), зарур ахборот манбаларини танлаш, кейс учун дастлабки материални тайёрлаш, экспертиза, ундан фойдаланиш бўйича методик материалларни тайёрлаш. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling