Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими
-босқич. Case тузиш мақсадини аниқлаш. 2-босқич
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
Soft skills
1-босқич. Case тузиш мақсадини аниқлаш.
2-босқич. Мос келувчи мақсадни реал аниқ вазиятга ёки фирма (иқтисодиёт соҳаси)га мослаштириш. 3-босқич. Кейс учун ахборот манбаларини излаш, топиш бўйича дастлабки ишларни олиб бориш. Калит сўз бўйича Internet дан қидириш, нашрий ишлар каталогларини таҳлил қилиш, журналлар мақолалари, газета материаллари, статистик ҳисоботлар ва шу кабиларни излаш. 4-босқич. Ахборотларни йиғиш ва Case учун далиллар, турли хил манбалардан фойдаланиш, фирмалар билан боғланиш. 5-босқич. Case га дастлабки вариант материалларини тайёрлаш. Бу босқичга: макетлаш, материални компоновкалаш, тақдимот шаклини аниқлаш(видео, босма ва бошқалар). 6-босқич. Case ни нашр қилиш учун рухсат олиш (ахборотлар аниқ бир фирмага тегишли ҳолларда). 7-босқич. Case ни муҳокама қилиш, иложи борича кенг аудиторияни жалб қилган ҳолда уни амалга жорий этиш олдидан эксперт баҳо (хулоса) сини олиш. Бу баҳо (хулоса) натижа каби кейсни яхшилаш ва унга зарурий ўзгартиришлар киритишга хизмат қилиши мумкин. 8-босқич. Case ни қўллаш бўйича методик тавсиянома тайёрлаш. Таҳсил олувчилар учун топшириқ ва вакзифаларни, бс-мунозар учун саволларни ишлаб чиқиш, Case тақдимотини, Case ни муҳокама қилиш 44 жараёнида ўқувчилар ва ўқитувчининг хатти-ҳаракатиларини тахминий тавсифини ёзиш. Case га тайёргарлик жараёнининг барчаси ахборот технологиялари билан ишлаш кўникма ва малакаларига асосланганлиги боис, мавжуд билимларни, илмий-тадқиқот фаолиятни фаолллаштиришга имкон беради. Кейс-стади (Case study) методининг ажралиб турадиган хусусияти шундан иборатки, реал ҳаётдаги далилларга асосланган ҳолда муаммоли вазиятни яратиш, ишлаб чиқиш ҳисобланади. Кейс-стади (Case study) методи реал ҳаётни ифодалайди... Кейс-стади (Case study) методига асосланган ўқув жараёни самарали бўлишининг икки жиҳати мавжуд: яхши Case (кейс) ва шу кейсни ўқув жараёнида қўллашга доир аниқ методика ... Case – шунчаки воқеа, ҳодисанинг ҳақиқий содир бўлиши тавсифи эмас, балки вазиятни тушунишга хизмат қилувчи ягона ахборот мажмуи. Бундан ташқари, унга қўйилган муаммони ечишга ундовчи саволлар тўплами ҳам киради. Яхши Case қуйидаги талабларни қаноатлантириши зарур: ⬧ мақсаднинг вазиятга мос ҳолда аниқ қўйилганлиги; ⬧ мос келувчи қийинлик даражаларини мавжудлиги; ⬧ иқтисодий ҳаётни (ҳаётий вазиятни) бир қанча жиҳатларини намоён қилмоғи (иллюстирация қилмоғи); ⬧ жуда тез эскириб қолмаслиги; ⬧ бугунги кунда ҳам долзарб бўлишлиги; ⬧ типик вазиятларни намоён қилишлиги; ⬧ аналитик тафаккурни ривожлантириши; ⬧ бир нечта ечими бўлишлиги. Ўқув жараёнида Case билан ишлаш технологияси қуйидаги босқичлардан иборат: 1) таҳсил олувчининг кейс билан ишлаш бўйича индивидуал мустақил ишлари ( муаммони идентификациялаш, асосий альтернативаларни(муқобилларни) матнда баён қилиш, ечимини таклиф қилиш ёки тавсия этиладиган хатти-ҳаракат); 2). Асосий муаммони ва унинг ечимини кўра олиш ҳамда маслаҳатлашиш, келишиш учун кичик гуруҳларда ишлаш; 3). Умумий баҳс-мунозара орқали олинган натижалар тақдимоти ҳамда экспертизаси (ўқув гуруҳи доирасида). Хулоса қилиб айтганда, фаол таълим методлари қўлланилганда фойдали жиҳатлари кўп бўлади ва таълим-тарбия жараёни иштирокчилари доимо фаол, изланувчан, ижодкор бўлишига шароит яратилади. Натижада эса таҳсил олувчи ўқиётган йўналиш бўйича рақобатбардош кадр бўлиб етишишига асос бўлади. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling