Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:
“Обод турмуш йили” давлат дастурида иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган чора тадбирлар тўғрисида.
Президентимиз И.А.Каримовнинг “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” мавзусидаги маърузасида иқтисодий тараққиётга эришиш ва иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган фикрлари.
Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланишидаги асосий оқимлар.
Иқтисодий тизимлар ва уларнинг турли моделлари.
Қийматнинг меҳнат назарияси ва кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назариялари.
Талаб ва таклиф назарияси.
Рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари.
Тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракати босқичлари.
Иш ҳақини ташкил этиш шакллари ва тизимлари.
Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари.
Иқтисодий ўсишнинг омиллари.
Иқтисодий мувозанат, уни таъминлаш шарт-шароитлари ва аниқлаш усуллари
Ахборот-услубий таъминот
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий усуллари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда тутилган. Жумладан:
- иқтисодий тараққиётнинг умумий асослари, бозор иқтисодиёти назарияси бўлимларига тегишли маъруза дарсларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамида презентацион ва электрон-дидактик технологияларидан;
- пул муомаласи ва унинг амал қилиш қонуниятлари, ишсизлик ва унинг турлари, ишсизлик даражасини аниқлаш, давлатнинг иқтисодиётга таъсир қилиш усуллари ва воситаларига оид мавзуларда ўтказиладиган амалий машғулотларда ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш педагогик технологияларидан;
- қийматнинг меҳнат назарияси ва кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назариялари, талаб ва таклиф назарияси, рақобатнинг моҳияти, шакллари ва усуллари, тадбиркорлик капитали ва унинг ҳаракати босқичлари, иш ҳақини ташкил этиш шакллари ва тизимлари мавзуларида ўтказиладиган машғулотларда кичик гуруҳлар мусобақалари, гуруҳли фикрлаш педагогик технологияларини қўллаш назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |