165
“РАДИОЭЛЕКТРОН ВА ТЕЛЕВИЗИОН ҚУРИЛМАЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ВА
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ” ўқув амалиёти бўйича намунавий ўқув дастури
I. ЎҚУВ АМАЛИЁТИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ:
II.
«
Радиоэлектрон ва телевизион қурилмаларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш» ўқув
амалиётининг мақсади касб-ҳунар коллеж ўқувчиларига касб моҳияти мижозлар билан
ишлаш, ўз вазифаларига сидқидилдан ёндашиш, хужжатларни расмийлаштириш бўйича
кўникма ва билимларни шакллантиришдан иборат.
Мижозлар билан ишлаш, аҳолига
сервис хизмат кўрсатиш каби туркумлар билан танишиш.
Ўқув амалиёт дастури Радиоэлектрон ва телевизион аппаратларни,
электр
машиналарни ва аппаратларни таъмирлаш усуллари, хизмат кўрсатиш омилларини ҳамда
созлаш ва синаш ишларини ўргатишини ўз ичига олади.
Амалиёт давомида асосий эътиборни Радиоэлектрон ва телевизион аппаратларни
таъмирлаш
сифатини яхшилаш, таъмирлаш таннархини камайтириш,
электротехник
асбоблар ва аппаратларни такомиллаштиришга қаратилиши керак.
Ишлаб чиқариш таълими устахонасида асбоб ва аппаратларни қисмларга ажратиш
ва йиғиш, носозликларни аниқлаш, яроқсизлик ҳақида қайднома тузиш, таъмирлаш
ишларини бажариш, алоҳида қисмлар ва асбобларни
созлаш ва синаш ишларини
бажаришни ўргатилади.
Ўқув амалиёт таълими давомида ўқувчилар назарий олган билимларни амалий
мустаҳкамлаш билан биргаликда. Радиоэлектрон ва телевизион аппаратларни таъмирлаш
технологиясини, таъмирлаш ишларини ташкил этишни илғор
усулларини, электр
асбоблар ва аппаратларни созлаш ва синаш воситаларини ва усулларини, электр асбоблар
ва аппаратларни такомиллаштириш билимини ўрганадилар.
Ўқув дастурида берилган мавзулар режасини тахминий бўлиб, махаллий шароитга
боғлиқ ҳолда фан (туркум) уюшмаси мавзулар ва ўқув соатларига ўзгартириш киритиши
мумкин. Барча ўзгартиришлар ўқув юртининг ишлаб чиқариш бўйича директор
муовини
томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: