Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб
Фанни ўрганишга қўйиладиган талаблар
Download 1.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3610604-НУД
Фанни ўрганишга қўйиладиган талаблар Битирувчиларга фанни ўқитишда қуйидаги талабларни шакллантириш кўзда тутилган: - тадбиркорлик ва бизнес фаолиятини моҳиятини англай олиши; - тадбиркорликка хос характер қирраларини шакллантириши; - тадбиркорлик ва бизнес фаолияти билан шуғулланиш қарорини қабул қилишга тайёрлаш; - меҳнат жамоаси билаш ишлашга тайёрлаш; - келгусидаги касбининг ижтимоий аҳамиятини англай олиши; - касбий фаолиятини олиб бориш учун юқори даражадаги иштиёқнинг мавжудлиги. Ўқувчилар қуйидагиларни билиши керак: тадбиркорлик ва бизнес бўйича бошланғич билимларга эга бўлиш; тадбиркорлик ва бизнес фаолиятида содир бўлаётган жараёнларни муҳим белгилари бўйича ўрганиш; тадбиркорлик ва бизнес фаолиятига дахлдор маълумотлар билан ишлаш, уларни ташкил қилиш асосида хулоса чиқариш усулларини ўзларига сингдириш. меҳнат бозори конъюнктурасини ва иш излаш усулларни; ўзининг келгусидаги касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини; иш берувчи томонидан ишчига қўйиладиган одатий ва ўзига хос талабларни ва иш берувчи томонидан ўтказиладиган суҳбат усуллари ва қоидаларини; тақдимотнинг энг мақбул услубларини танлай олиш; тест ўтказиш усуллари; шахсий таржимаи хол, йўлланма хат шаклларини ва уни ёзиш қоидаларини билиш, суҳбат жараёнида керак бўлиши мумкин бўлган ҳужжатларни (оригинал ва нусхалари) тайёрлай олиши; ижобий имидж ҳосил қилиш қоидалари ва усулларини билиши. Ўқувчилар қуйидагиларни бажара олиши керак: барча мулк шаклларига мансуб бўлган тадбиркорлик ва бизнес фаолиятларини билиш; тадбиркорлик ва бизнеснинг маблағларидан тўла ва унумли фойдаланиш, ундаги мулкнинг бутлигини таъминлаш, иқтисодий ривожлантириш каби долзарб масалаларни ҳал эта олиш салоҳиятига эга бўлиш; ишбилармонлик фаолиятининг асоси бўлмиш товар ва хизматлар бозорида юқори фойда олишга йўналтирилган мақсадга эришиш учун билимга эга бўлиш; тадбиркорлик ва бизнесни тўлиқ қониқтирадиган молиявий ахборотларни тайёрлаш ва тақдим қилиш бўйича етарли билимга эга бўлиш. ўз ҳаётий мақсади ва келгусидаги касбини белгилай олиши; иш излаш режасини туза олиши; ахборот манбаларини топа олиши ва ишга жойлашишдаги муаммоларнинг ечими билан боғлиқ зарурий ахборотларни танлай олиши. иш берувчи билан суҳбатлаша олиши, вазиятни таҳлил қила олиши, далил ва исботларни келтира олиши; 33 шахсий таржимаи хол ва бошқа зарурий ҳужжатларни тайёрлаши, янги меҳнат жамоасига кўника олиши. Иштирокчилар қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши керак: фаннинг мазмун-моҳиятини таърифлай олиш; тадбиркорлик ва бизнесда содир бўлаётган жараёнлар бўйича маълумотларни ўрганиш; тадбиркорлик ва бизнеснинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни ўрганиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш; келгусидаги касбини режалаштира олиши; иш излай олиши ва ишга жойлашишда ўзини-ўзи намойиш қила олиши. ахборотлар излай олиши; суҳбатдан ўта олиши; ўз услубини ярата олиши. Download 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling