Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Download 1.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3610604-НУД
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мазкур фан буйича мустақил иш учун қуйидаги намунавий мавзулар тавсия этилади
3.2. Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни Талаба мустақил ишни ташкил этишда қуйидаги шакллардан фойдаланади, хусусан: айрим назарий модулларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш; берилган бўлим бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш; амалиётдаги мавжуд муаммолар ечимини топиш (кейс-стади); илмий мақола; анжуманга маъруза ва тезисларни тайёрлаш; турли бўлимга оид тестлар ва ҳ.к. Мустақил ишнинг ташкилий шакллари бўлиб, айрим назарий бўлимларни қонунлар, Вазирлик қарорлари, меъёрий ҳужжатлар, илмий адабиёт ва журналлар ёрдамида мустақил ўзлаштириш, берилган бўлим бўйича реферат тайёрлаш, назарий билимларини амалиётда қўллаш ва илмий мақола, анжуманга маъруза ва тезислар тайёрлаш кабилар ҳисобланади. Ахборот манбаси сифатида эса, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маълумотлар тўплами ва Интернет тизимидан фойдаланилади. 44 Мазкур фан буйича мустақил иш учун қуйидаги намунавий мавзулар тавсия этилади: 1. Тадбиркорлик ва бизнес моҳиятини аниқлаш 2. Бизнес нима ва одамлар нима учун бизнес билан шуғулланадилар? 3. Хусусий бизнесни очиш сабаблари 4. Тадбиркорлик сифатлари ва кўникмалари 5. Ўз-ўзини банд қилиш 6. Бизнес ғоя – бизнес асоси. Ғоялар генерацияси 7. Бизнес концепцияси. Бизнес ғояларни излаш ва танлаш манбалари 8. Тадбиркорлик салоҳиятини баҳолаш ва қобилиятларини ривожлантириш 9. Бизнесни ташкил этишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари 10. Бизнесни ташкил этиш шакллари: афзалликлари ва камчиликлари 11. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ва уни Ўзбекистонда ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари 12. Мос келувчи бозор ва корхона ерини танлаш 13. Техник-иқтисодий асоснома нима? 14. Бизнес-режа – ишнинг боши 15. Хусусий иш ташкил этишнинг босқичлари ва амалий қадамлар 16. Кадрлар ва ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш 17. Бошланғич капитал ва унинг манбалари 18. Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари 19. Молиявий режалаштириш: даромад ва харажатлар режаси 20. Бухгалтерия ҳисоби. Бухгалтерия ҳисоби тизимининг уч хил тури 21. Суғурталаш 22. Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш асослари 23. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва амал қилиш хусусиятлари 24. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими ва унинг таркибий тузилиши 25. Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш тартиби 26. Ягона солиқ тўлови 27. Солиққа оид қонунбузарликлар ва уларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари 28. Тадбиркорлик фаолиятида маркетинг 29. Маркетинг сабоқлари 30. Тадбиркорлик фаолиятида ишлатиладиган маркетинг стратегиялари 31. Маркетинг бўйича режа тузиш 32. Меҳнат бозори, унинг моҳияти ва ишлаш механизми 33. Ишга жойлаштириш ва бандлик. Ишга жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари 34. Касбий фаолиятдаги асосий тушунчалар 35. Иш излаш технологияси. Ахборотлар билан ишлаш соҳасидаги ваколатлар 36. Ишга жойлашиш мақсадида бандлик-ка кўмаклашиш муассасаларига мурожаат қилувчилар билан мулоқот қилиш этикаси 37. Ишга жойлаштириш жараёнида тар-жимаи хол, интервью, иш ҳужжатлари тузиш ва бошқа ўз-ўзини намойиш қилиш кўникмалари 38. Муваффақият психологияси 39. Муваффақият сирлари Download 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling