40
VII-Мавзу: Тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш
асослари
Солиқ тизимининг моҳияти. Солиқ тизимини гуруҳланиш тартиби. Солиқлар ва
солиққа тенглаштирилган мажбурий тўловларнинг гуруҳланиши: иқтисодий моҳиятига
кўра (тўғри ва эгри солиқлар); бюджетга тушишига кўра (умумдавлат солиқлари ҳамда
маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар); солиқ тўловчилари нуқтаи
назаридан
(юридик шаҳслардан ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар). Ўзбекистон
Республикасида солиқ тизими. Юридик шахсларни солиққа тортиш тартиби.
Юридик
шахс тушунчаси. Юридик шахслар – Ўзбекистон
Республикаси резиденти ва
норезидентларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Юридик шахслардан
ундириладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар таркиби.
Жисмоний шахсларни
солиққа тортиш тартиби. Жисмоний шахс тушунчаси. Жисмоний шахсларни солиққа
тортиш мақсадида 2 гуруҳга бўлиниши: Ўзбекистон Республикаси резиденти ва
норезиденти ҳисобланган жисмоний шахсларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари.
Жисмоний шахслардан олинадиган солиқ турлари ва уларга тавсиф.
Жисмоний
шахслардан олинадиган мажбурий тўловлар ва йиғимларнинг мазмуни. Солиққа
тортишинг соддалаштирилган тизими, ягона солиқ тўлови ва ундан кимлар фойдаланиши
мумкин. Солиққа оид қонунбузарликлар ва уларга нисбатан қўлланиладиган жазо
чоралари. Солиқ қонунчилиги тизимида жазо чоралари моҳияти ва турлари.
Do'stlaringiz bilan baham: