Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб


-мавзу. Ҳаракат тартиби. Транспорт воситаларини тўхташ ва тўхтаб туриш


Download 1.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/178
Sana08.01.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1084242
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   178
Bog'liq
3610604-НУД

 
2-мавзу. Ҳаракат тартиби. Транспорт воситаларини тўхташ ва тўхтаб туриш 
тартиби
 
Огоҳлантирувчи ишоралар. Ишоралар тури ва уларнинг вазифаси. Бурилиш 
кўрсатиш чироқлари ва қўл билан ишора бериш қоидалари. Товушли ишора бериш 
мумкин бўлган вазиятлар. Фара чироқларини огоҳлантирувчи ишора сифатида 
қўлланилиши. 
Ҳаракатни бошланиши, ҳаракат йўналишини ўзгартириш. Транспорт воситалари 
ҳайдовчиларининг қайта тизилиш, ҳаракат йўналишини ўзгартириш вақтларида 
бажаришлари керак бўлган вазифалари. Чорраҳаларда бурилиш ва орқага қайрилиб олиш 
вақтида бажариладиган қоидалар. Тезланиш ва секинланиш қисмлари бўлган йўлларда 
ҳаракатланиш қоидалари. Маневр қилиш қоидаларига амал қилмасликнинг оқибатлари. 
Йўлни ҳаракат қисмида транспорт воситаларининг жойлашуви, уч бўлакли икки 
томонлама ҳаракатли йўлларда транспорт воситалари ҳаракати, трамвай излари бўйлаб 
ҳаракатланиш, реверсив бўлакли йўлларда ҳаракатланиш қоидалари, йўлларда қувиб ўтиш 
қоидалари. Тўхташ ва тўхтаб туриш: тўхташ ва тўхтаб туриш тартиби, транспорт 
воситаларини тўхтаб туриш жойларига қўйиш услуби. Аҳоли яшаш жойларидан 
ташқарида узоқ тўхтаб туриш. 
Тўхтаб туриш жойларига қўйишдаги эҳтиёт чоралари. Тўхташ ва тўхтаб туриш 
тақиқланган жойлар. 
1 ва 2 мавзулар бўйича лаборатория
-амалий машғулотлар Комплекс масалалар 
ечиш. Макетлар, стендлар, техник воситалар ёрдамида кўп учрайдиган йўл транспорти 
ҳодисаларини ўрганиб чиқиш. Қўл билан огоҳлантириш ишораси беришни ўрганиш. Йўл 
шароитини тўғри баҳолаш ва олдиндан кўра билишни шакллантириш. 
 
3-мавзу. Йўл белгилари
Йўл белгиларини ҳаракатни тартибга солишдаги асосий вазифаси ва тутган ўрни. 
Белгиларни ўрнатилишига қўйилган талаблар, такрорланувчи, мавсумий ва вақтинча 
қўйиладиган белгилар. Огоҳлантирувчи белгилар, уларни ўрнатилиш қоидалари, йўлни 
огоҳлантирувчи белги ўрнатилган жойига яқинлашиб келаётган ҳайдовчининг ҳатти-
ҳаракати. Имтиёзли белгиларни ўрнатилиши ва вазифаси. Тақиқловчи белгиларни 
вазифалари ва ўрнатилиш жойи. Буюрувчи белгиларнинг ўрнатилиши, вазифаси, 
ҳайдовчининг асосий вазифаси. Ахборот—ишора белгилари, ўрнатилиши, вазифаси ва 
ҳайдовчининг вазифаси. Сервис белгиларининг қўлланилиши. Қўшимча ахборот 
белгиларининг асосий вазифалари. 

Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling