Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб
Download 1.8 Mb. Pdf ko'rish
|
3610604-НУД
қ
и л и ш Ж ам и Н аз ар и й м аш ғ ул от А м ал и й м аш ғ ул от Л абор ат ор и я С ем и н ар л ар К ур с и ш и 1 2 3 4 5 6 7 8 9 1 Кириш,техника хавфсизлиги. ишлаб чиқаришсанитарияси ва ёнғин хавфсизлигиқоидалари. 48 48 2 Техник ҳужжатлар турлари. Принципиал ва монтаж схемаларни бир-биридан фарқланиши.Радиотелевизион аппаратуралар деталлари. 48 48 3 Радиотелевизион аппаратураларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш. Сифат кўрсаткичларини стандарт- лаштириш ва назорат қилиш . 48 48 4 Радиоприёмникларни носозликларини аниқлаш усуллари ва уларни таъмирлаш. 48 48 5 Мусиқали марказларнинг носозликларини аниқлаш усуллари ва уларни таъмирлаш. 54 48 167 6 Видеомагнитофонларнинг носозлик- ларини аниқлаш усуллари ва уларни таъмирлаш 48 48 7 VCDларнинг носозликларини аниқлаш усуллари ва уларни таъмирлаш. DVDларнинг носозликларини аниқлаш усуллари ва уларни таъмирлаш 54 54 8 Телевизорлар классификацияси ва уларнинг конструктив ва таркибий тузилиши ҳамда техник кўрсатгичлари 48 48 9 Замонавий телевизорларни таъмирлашва созлаш. LCD экранли телевизорларга хизмат кўрсатиш, носозликларини аниқлаш ва уларни таъмирлаш усуллари 48 48 10 Хорижий телевизорларни таъмирлаш ва созлаш. 48 48 Жами 492 492 204 V. ДАСТУРНИНГ МАЗМУНИ МАВЗУ 1 КИРИШ Ўқув амалиёти устахоналари ва иш тартиби қоидалари билан, ишчи ўринлари, мавжуд асбоб ускуналар, мосламалар ва бошқалар билан ўқувчиларни таништириш. Техника хавфсизлиги қоидалари бўйича инструктаж бериш. Ўқувчиларни иш жойларига тақсимлаш. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш соҳасининг истиқболлари. Соҳанинг халқ хўжалигидаги аҳамияти. Мутахассислик бўйича ўқув дастурлари ва квалификацион таьсифномалар билан таништириш. Ўқув курси тузилиши ва ўқув-тарбиявий масалалар. Меҳнат ва технологик интизом.Меҳнат гигиенаси, ишлаб-чиқариш санитарияси ва ўқувчиларнинг шахсий гигиенаси асослари.Меҳнат гигиенаси ва санитариясинииг умумий тушунчалари. Меҳнат муҳофазаси қонунлари. Меҳнат жараёнининг физиологик-гигиеник асослари. Иш пайтидаги ҳолатнингаҳамияти. Меҳнат ва дам олиш режимининг рационал аҳамияти. Фаол ва пассив дам олиш.Ишдаги дам олиш вақти, унинг мақсади ва тўгри ташкил этилиши. Ишлаб чиқариш муҳитининг факторлари ва уларнинг ишчи организмига таъсири.Ишчи бинолар ҳавосининг зарарланишини максимал камайтиришга қаратилган санитария техник чоралари. Мутахассисликка хос касалликлар ва уларнинг олдини олиш чоралари.Ўқувчилар меҳнати шароитларинииг санитария-гигиеник тавсифномаси.Ишлаб чиқариш травматизми.Бахтсиз ҳодисаларда биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари. Индивидуал пакетлар, уларнинг вазифаси ва улардан фойдаланиш қоидалари. Мавзу 2.Техник ҳужжатлар турлари. Принципиал ва монтаж схемаларнинг бир-биридан фарқланиши.Радиотелевизион аппаратуралар деталлари. 168 Техник ҳужжатларнинг турлари: тузилиш схемаси, функционал схемаси,принципиал схема, монтаж схемаси, ёқиш схемаси, жойлашиш схемаси, умумий схема Конструкторлик ва ишлаб чиқариш ҳужжатлари. Технологик ва операцион карталар. Кучланиш ва қаршилик картаси. Йиғиш, монтаж ва созлаш технологик инструкциялари. Монтаж схемалари Уларнинг вазифалари. Электрик принципиал схемалар ва конструктив йиғма чизмалар бўйича алоҳида блок ёки тугунларни тузиш. Деталлар, тугунлар, жгутларни ифодалаш. Симларни номерлаш, ифодалаш, сим ва кабелларнинг маркалари. Уланган нуқталар ва ерга уланган жойларни ифодалаш. Монтаж схемаларининг хусусиятлари, Резисторлар. Классификацияси. Техник тавсифномалари. Доимий симсиз резисторлар. Уларнинг турлари, конструкциялари ва қўлланилиши. Техник тавсифномалари.Симсиз ўзгарувчан резисторлар. Уларнинг турлари, конструкциялари ва техник тавсифномалари; қўлланилиши. Ҳажмий резисторлар, уларнинг хоссалари ва қўлланиляши. Доимийсимли резисторлар. Уларнинг турлари, конструкциялари ва техник тавсифномалари, қўлланилиши.Ўзгарувчан симли резисторлар; уларнинг турлари, конструкциялари ва техник тавсифномалари; қўлланилиши.Кичик габаритли резисторлар ва босма усулда бажарилган резисторлар. Термисторлар, варисторлар ва фотоқаршиликлар.Резисторларнинг маркировкаланиши. Резисторлар қаршилиги катталигини ўлчовчи асбоблар. Резисторлар яроқлигини текшириш.Конденсаторлар. Классификацияси. Техник тавсифномалари. Қоғоз диэлектрикли доимий сиғимли конденсаторлар, уларнинг турлари, конструкциялари ва техник тавсифномалари; қўлланилиши.Пленкали доимий сиғимли конденсаторлар, уларнинг турлари, конструкциялари ва техник тавсифномалари қўлланилиши.Электролитик конденсаторлар, уларнинг турлари, конструкциялари ва техник тавсифномалари қўллашшиши. Ўзгарувчан сиғимли конденсаторлар.Ўзгарувчан конденсаторлар турлари, сиғимнинг ўзгариш чегаралари. Ўзгарувчан сиғимли конденсаторлар блоклари.Индуктивлик катушкалари, трансфарматорлар ва юқори частотали дросселлари.Радиотелевизион аппаратураларда қўлланилувчи индуктивлик катушкалари ва юқори частота дросселларинииг классификацияси. Ҳар-хил частоталар катушкаларнинг конструкцияси. Катушкалар ва юқори частота дросселлари каркаслари. Каркаслар учун материаллар. Катушкалар ва дросселларни ўраш турлари. Оралиқ частота полосали фильтрлари, конструкциялари ва техник тавсифномалари қўлланилиши. Фильтр катушкалари орасидаги боғланишни танлаш. Катушкаларни экранлаштириш. Экранлар материаллари ва конструкцияси. Босма усулда бажарилган юқори частота дросселлари ва индуктивлик катушкалари. Катушкалар ва дросселларнинг модулли ва микромодулли бажарилиши. Катушкалар ва дросселларнинг яроқлилигини текшириш.Юқори частота дросселлари ва индуктивлик катушкалари бўйича каталоглар ва луғатлар, улардан фойдаланиш қоидалари. Радиоаппаратураларни конструкциялашнинг модулли усули. Текис ва ҳажмий модуллар.Конструкциялашнинг микромодулли усули. Микромодуллар. Микромодулларни йиғиш технологиясини ва микроэлементлари ҳақида қисқача маьлумотлар. Пленкали интеграл микросхемалар. Пленкали схемаларни тузишнинг хусусиятлари, улар монтажининт технологиик хусусиятлари.Ярим ўтказгичли микросхемалар. Ишлаб чиқариш технологияси ҳақида қисқача маьлумотлар.Катта 169 интеграл схемалар. Уларнинг радиоэлектрон аппаратураларни тайёрлашда қўлланилиши.Радиоаппаратураларни микросхема асосида йиғиш ва монтаж қилиш. Микропросессорлар, тузилиш принципи ва ишлаши. Микропроцессорлар ёрдамида автоматлаштирилган жиҳозлар соҳасига тадбиқ қилиш истиқболлари. Мавзу 3. Радиотелевизион аппаратураларга техникхизмат кўрсатишни ташкил қилиш.Сифат кўрсаткичларини стандартлаштириш ва назорат қилиш. Радиотелевизион аппаратураларни таьмирлаш ва техник хизмат кўрсатишкорхоналарининг тузилиши. Радиотелевизион аппаратурани кафиллик муддати давомида ўрнатиш таьмирлаш. Кафиллик хизматита қабул қилиш ва ҳужжатларни ёзиш тартиблари. Радиотелевизион аппаратурага кафиллик хизмати кўрсатилганида мулк эгасининг мажбуриятлари. Радиотелевизион аппаратурани биринчи марта ўрнатиш тартиби. Кафиллик хизмати ҳуқуқини бекор қилиш ва кафиллик муддатини чўзиш шартлари.Таьмирлаш классификацияси. Кафиллик хизмат кўрсатишига олинган радиотелевизион аппаратурани таьмирлаш ва уни стационар устахонага жўнатиш тартиби. Таъмирлашдан сўнг аппаратурани эгасига топшириш қоидалари.Кафиллик хизмат кўрсатишидаги радиотелевизион аппаратурага тааллуқли ҳужжатларни юритиш қоидалари. Носоз аппаратурада алмаштириш учун деталлар, узеллар ва блокларни олиш тартиби. Кафиллик муддати тугагандан сўнг аппаратурани эгасига топшириш. Кафиллик муддати тугаган радиотелевизион аппаратураларни таьмирлаш. Кучланиш стабилизаторини ўрнатиш қоидалари. Стационар устахонада радиотелевизион аппаратурани таьмирлашқоидалари. Аппаратурани таьмирлашга қабул қилиш ва хужжатларни ёзиш тартиби. Техник назорат бўлими томонидан таъмирланган аппаратурани қабул қилиб олиш. Устахонада таьмирланган аппаратурани эгасига топшириш тартиби. Ҳужжатларни расмийлаштириш.. Стандартлаштиришнинг моҳияти ва унинг илмий-техник прогрессивроли. Стандартлаштириш соҳасидаги асосий тушунча ва атамалар. Давлат стандартлаштириш тизими. Стандартлар тури ва уларнинг тавсифномалари. Стандартлар талабига жавоб бермайдиган маҳсулотлар чиқаргани учун корхоналарнинг жавобгарлиги. Радиотелевизион ишлаб чиқариш маҳсулотларини стандартлаштириш ва сифат. Сифат соҳасидаги терминлар ва талаблар. Сифат кўрсаткичларни стандартлаштириш. Узоқ муддатли сифат кўрсаткичи. Сифатни назорат қилиш шакллари ва усуллари. Сифатни назорат қилишнинг замонавий усуллари. Сифатни назорат қилишнинг статистик усуллари. Корхоналарда радиотелевизион аппаратураларни таьмирлаш бўйича техник назоратни ташкил қилиш. Маҳсулот сифатини бошқариш тизими ва унинг вазифалари. Маҳсулот сифати даражасини баҳолаш. Маҳсулот сифатини оширишни режалаштириш Сифатни оширишнинг иқтисодий эффективлиги ва маҳсулот сифатини оширганлик учун рағбатлантириш усуллари. Мавзу 4. Радиоприёмникларнинг носозликларини аниқлаш ва уларнитаъмирлаш усуллари. Радиотелевизион аппаратуралардаги типовой ва нормаллаштирилган деталлар, тугунлар ва маҳсулотлар тушунчаси. 170 Электроакустик аппаратуралар. Динамик карнайлар. Электроакустик аппаратураларда қўлланилувчи карнайларнинг турлари. Карнайларга қўйиладиган талаблар, уларнинг электрик ва акустик катталиклари.Карнайларнинг конструкцияси. Карнайларнинг яроқсизлиги ва уларни товуш генераторлари ва омметрлар билан текшириш. Радиоэшиттирувчи приемникларнинг классификацияси. Кучайтиргичлар, уларнинг вазифаси , турлари , параметрлари, сифат кўрсаткичлари , носозликлари ва уларни таъмирлаш усуллари.Турли классдаги радиоприёмниклар сифат кўрсаткичларига қўйиладиган асосий талаблар. Қабул қилинувчи частоталар диапазони, сезгирлик танловчанлик кўзгу канали бўйича кучсизланиш, АРУ таьсири, фон даражаси, частота тавсифномаси ва приемникларнинг электроэнергияга талаби.Транзистор приемникларининг хусусиятлари. Столда турувчи, кўчма, кичик катталикдаги.(чўнтак), автомобиль приемниклари.Радиоприёмникларнинг носозликларини аниқлаш ва уларнитаъмирлаш усуллари. Мавзу 5.Мусиқали марказларнинг носозликларини аниқлаш усуллари, носозликларини таъмирлаш. Асосий техник маьлумотлар. Мусиқали марказларнинг синфларбўйичафарқланиши. Монофоник ва стереофоник мусиқали марказлар. Мусиқали марказларнингқурилмаси. Қўлланилувчи электродвигателлар ишлаш принципи. Уларга қўйиладиган асосий талаблар. Типик электродвигателларнинг қисқача тавсифномаси. Мусиқали марказларда қўлланилувчи тугунлар ва деталлар. Дисклар айланиш тезлигини ўзгартирувчи механизмлар. "Автостоп" схемасининг иши. Электродвигателларнинг носозликлари, уларни топиш ва йўқотиш усуллари. Товуш ютгичлар,уларнинг ишлаш принципи. Турли типдаги товуш ютгичларнинг тузилиши. Стереофоник қайта эшиттириш учун товуш ютгичлар. Турли типдаги товуш ютгичлар.Товуш ютгичларнинг носозликлари,уларни топиш ва йўқотиш усуллари.Масофадан бошқариш мосламасини таъмирлаш ва созлаш. Микролифт механизмини текшириш ва созлаш. Диск айланиш частотасини текшириш .Мусиқали марказларнинг носозликларини аниқлаш усуллари, носозликларини таъмирлаш. Мавзу 6. Видеомагнитофонларнинг носозликларини аниқлаш усуллари ва уларни таъмирлаш. Видеомагнитофонларнинг классификацияланиши. Уларнинг техник кўрсаткичлари ва вазифалари. Видеомагнитофонларнинг таркибий ва тузилиш схемалари. Видеомагнитофонларнинг лента тортиш механизмлари.Магнит ленталари. Магнит каллаклар. Видеомагнитофонларнингюқори частотали генератори ва унинг вазифаси. Видеомагнитофонларда ёзув ва қайта эшиттириш кучайтиргичларнинг тузилиши ва вазифалари. Видеомагнитофонларнинг таьминлаш блоки ва уларнинг вазифалари. Масофадан бошқариш мосламасини таъмирлаш ва созлаш. Видеомагнитофонларнинг носозликларини аниқлаш усуллари ва уларни таъмирлаш. Мавзу 7. VCDларни носозликларини аниқлаш усуллари ва уларни таъмирлаш. 171 DVDларни носозликларини аниқлаш усуллари ва уларни таъмирлаш. VCDлар тўғрисида умумий маълимот. Таъминот манбалари, лазерли ўқиш ва ёзиш мосламаларини ҳаракатга келтирувчи механизмлари, электродвигтеллари,уларни бошқариш мосламаларини носозликларини аниқлаш ва созлаш. Бошқарув блокидаги тугмаларни текшириш ва ишлаш фаолиётини ўрганиб чиқиш ва таъмирлаш. DVDлар тўғрисида умумий маълимот. Таъминот манбалари, лазерли ўқиш ва ёзиш мосламаларини ҳаракатга келтирувчи механизмлари, электродвигателлари,уларни бошқариш мосламаларини носозликларини аниқлаш ва созлаш. Бошқарув блокидаги тугмаларни текшириш ва ишлаш фаолиётини ўрганиб чиқиш ва таъмирлаш. Масофадан бошқариш мосламасини таъмирлаш ва созлаш. Мавзу 8. Телевизорлар классификацияси ва уларнинг конструктив ва таркибий тузилиши ҳамда техник кўрсатгичлари . Телевизорлар классификацияси ва уларнинг конструктив ва таркибий тузилиши ҳамда техник кўрсатгичлар.Оқ-қора тасвирли стационар ва кўчма телевизорларни таъмирлашва созлаш.Оқ-қора телевизорни принципиал схемаси ва тузилишиини ўрганиш .Ўлчаш- назорат асбоблар ёрдамида тасвир ваовоз каналларини созлаш. Оқ-қора телевизорларга техник хизмат кўрсатиш.Блок ва модулларни текшириш ва созлаш.Таъмирлашдан сўнг телевизорларни синаш; ёруглик равшанлиги, сезгирлиги , овоз сифатини ўлчаш.Синаш жадвалида телевизорларни ростлаш Масофадан бошқариш мосламасини таъмирлаш ва созлаш. Телевизорларни таъмирлашва созлаш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш. Мавзу 9. Замонавий телевизорларни таъмирлашва созлаш. Рангли телевизорларни принципиал схемаси ва тузилишини ўрганиш.Рангли телевизорларни бошқариш блокида , каналлар селекторида носозликларни топиш ва тузатиш. Радио каналда развертка каналида носозликларни топиш ва тузатиш. Блокларда носозликларни топиш ва тузатиш. Оғдириш системасида кучланишни кўпайтирувчи таъмирлаш блокида носозликларни топиш ва тузатиш.Ўлчаш-назорат асбоблар ёрдамида тасвир ва овоз каналларини созлаш.Рангли телевизорларга техниик хизмат кўрсатиш.Блок ва модулларни текшириш ва созлаш.Таъмирлашдан сўнг телевизорларни синаш;ёруғлик равшанлиги, сезгирлиги , овоз сифатини ўлчаш..Синаш жадвалида телевизорларни ростлаш. Замонавий телевизорларни таъмирлашва созлаш. LCD экранли телевизорларга хизмат кўрсатиш, носозликларини аниқлаш ва уларни таъмирлаш усуллари.Телевизорларни таъмирлашва созлаш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш. Мавзу 10. Хорижий телевизорларни таъмирлашва созлаш Рангли хорижий телевизорларни принципиал схемаси ва тузилишиини ўрганиш.Рангли телевизорларни бошқариш блокида , каналлар селекторида носозликларни топиш ва тузатиш.Радио каналда развертка каналида носзликларни 172 топиш ва тузатиш. Блокларда носозликларни топиш ва тузатиш. Оғдириш системасида кучланишни кўпайтирувчи таъмирлаш блокида носозликларни топиш ва тузатиш.Ўлчаш- назорат асбоблар ёрдамида тасвир ва овоз каналларини созлаш.Рангли телевизорларга технтик хизмат кўрсатиш.Блок ва модуларни текшириш ва созлаш.Таъмирлашдан сўнг телевизорларни синаш; ёруғлик равшанлиги, сезгирлиги , овоз сифатини ўлчаш..Синаш жадвалида телевизорларни ростлаш.LCD экранли телевизорларга хизмат кўрсатиш, носозликларини аниқлаш ва уларни таъмирлаш усуллариТелевизорларни таъмирлашва созлаш вақтида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш. Download 1.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling