Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб


Download 1.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/178
Sana08.01.2023
Hajmi1.8 Mb.
#1084242
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   178
Bog'liq
3610604-НУД

 
 
I. ФАННИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 
 
Ҳозирги кунга келиб атроф-муҳитни муҳофазақилиш ва табиий ресурслардан 
оқилона фойдаланиш муаммоларининг долзарблигиҳеч кимга сир эмас. Ер сайёрасининг 
геологик тарихидан маълумки, ундаги инсон учун зарур бўлган табиий ресурслар 
миллионлаб йиллар давомида ҳали ер юзида инсонлар мавжуд бўлмаган даврларда 
яратилган. Инсоният эса она замининг минглаб биологик турларидан бири сифатида ана 
шу ресурслардан фойдаланиб, уз хаёт тарзини сайёранинг турли кисмида турлича 
шакллантира бошлаган. Ҳозирги экологик инқирознинг сабабчиси ва ўз ақли заковати 
билан шу инқироздан ҳоли этувчиси инсон эканлиги маълум бўлиб колди. Атроф-муҳитни 
ифлосланишдан сақлаш, табиий бойликлардан тежаб-тергаб фойдаланиш кўпжиҳатдан 
инсонларнинг экологик саводхонлик даражасига ва экологик маданиятига боғлиқдир. 
Аҳолининг экологик саводхонлик даражасини ошириш эса энг устивор масалалардан 
ҳисобланади. Бунга узлуксиз таълим ва тарбия тизимида “Экология ва атроф муҳитни 
муҳофаза қилиш”фанининг мазмуни ва моҳиятини чуқур тахлил қилиш, экологик 
инқирозни келиб чиқиш сабаб ва оқибатларини кенг тарғибқилиш ва ҳар бир инсоннинг 
табиатга нисбатан меҳрини ошириш орқали эришиш мумкин. 
“Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш”
фанининг мақсади 
ҳам талабаларда 
экологик дунёқарашни шакллантириш ва ривожлантириш, экологик таълим-тарбия
экологик тадбирларни амалга оширишнинг илмий, назарий ва методик асосларини очиб 
беришга ҳаракат килади. 
II. ФАННИНГ КВАЛИФИКАЦИОН ХАРАКТЕРИСТИКАСИ. 
Ўқувчилар фанни ўқиб тугатгандан сўнг қуйидаги билимларга эга бўлишлари 
зарур:
 
 Экология ва табиатни муҳофазақилишнинг умумий масалалари; 
 Экологик муҳитлар ва уларга таъсир этувчи омиллар; 
 Табиий ресурс турлари ва таснифи; 
 Атмосфера ҳавосини муҳофазақилиш; 
 Атроф-муҳитмуҳофазасининг ташкилий ва ҳукукий асослари; 
 Экологик муаммолар ва Ўзбекистонда экологик вазият. 

Download 1.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling