Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Инвентаризация ўтказиш ва натижасини расмийлаштириш
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
1.5.6. Инвентаризация ўтказиш ва натижасини расмийлаштириш.
Инвентаризацияни ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти ишлаб чиқилган. У №19-сонли “Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш” деб номланади. Унга мувофиқ: Инвентарлашни бошлашга қадар қуйидагиларни текшириш зарур: - инвентарь варақчалари, инвентарь дафтарлари ёки рўйхатларининг мавжудлиги ва қандай ҳолатдалиги; - техник паспортлар ёки бошқа техник ҳужжатларнинг мавжудлиги ва қандай ҳолатдалиги; - хўжалик юритувчи субъект томонидан ижарага, сақлашга ва вақтинча фойдаланишга топширилган ёки қабул қилинган асосий воситаларга доир ҳужжатларнинг мавжудлиги. Ҳужжатлар йўқ бўлса, уларнинг олиниши ёки расмийлаштирилишини таъминлаш зарур. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ёки техник ҳужжатларда тафовутлар, ёхуд ноаниқликлар топилган тақдирда уларга тегишли тузатишлар ва аниқлаштиришлар киритилиши керак. Асосий воситаларни инвентарлашдан ўтказаётганда комиссия мажбурий тартибда объектларни натурада кўздан кечиради ва инвентарлаш рўйхатларига уларнинг тўлиқ номи, вазифаси, инвентарь рақамлари ва асосий техник ёки фойдаланиш кўрсаткичларини қайд этади. Ҳисобга қабул қилинмаган объектлар, шунингдек, ҳисоб регистрларида уларни тавсифлайдиган маълумотлар бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар кўрсатилган объектлар аниқланган тақдирда комиссия инвентарлаш рўйхатига ана шу объектлар бўйича етишмайдиган ёки тўғри маълумотларни ва техник кўрсаткичларни киритиши керак, масалан: бинолар бўйича - уларнинг вазифаси, улар қурилган асосий материаллар, ҳажми (ташқи ёки ички томондан ўлчаб), майдони (умумий фойдали майдони), қаватлар сони (ертўла, ярим ертўла ва ҳоказоларсиз), қурилган йили ва ҳоказолар; каналлар бўйича - узунлиги, чуқурлиги ва эни (туби ва юзаси бўйича), сунъий иншоотлар, туби ва ёнларини маҳкамлаш материаллари, кўприклар бўйича - жойлашган ери, материаллар тури ва асосий ўлчамлари; йўллар бўйича - йўл тури (тош йўл, профилли йўл), узунлиги, қоплаш материаллари вамашина қатнайдиган эни ва ҳоказолар кўрсатилиши керак. Инвентарлашда аниқланган ҳисобга олинмаган объектларни баҳолаш жорий қиймат бўйича ўтказилиши, эскириш эса объектларнинг ҳақиқий техник ҳолати бўйича белгиланиши, бунда баҳолаш ва эскириш тўғрисидаги маълумотлар тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилиши керак. Инвентарлаш комиссияси инвентарлаш вақтида аниқланган ҳисобга олинмаган объектлар қачон ва кимнинг фармойиши билан барпо этилганини, уларни барпо этиш харажатлари қаерга ҳисобдан чиқарилганини аниқлаши ва буни баённомада акс эттириши шарт. Фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган асосий воситалар инвентарлаш рўйхатига киритилмайди. Ана шу объектларга инвентарлаш комиссияси алоҳида рўйхат тузиб, уларни фойдаланишга топшириш вақти ва ушбу объектларни яроқсиз ҳолга келтирган сабаблар (шикастланиш, тўлиқ эскириш ва ҳоказолар) кўрсатилади. Бундай объектларни ҳисобдан чиқариш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади. Номоддий активларни инвентарлаганда қуйидагилар текширилиши зарур: ташкилотнинг улардан фойдаланишга доир ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг мавжудлиги; номоддий активлар балансда тўғри ва ўз вақтида акс эттирилганлиги. Касса инвентарланганда пул маблағлари ва кассада бўлган бошқа бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги текширилади. Қатъий ҳисобдаги бланклар ҳам текширувдан ўтказилади. Кассада пул маблағларининг ҳақиқатда мавжудлиги ҳисоб-китоб қилинганда пул белгилари, почта маркалари ва давлат божи маркалари ҳисобга қабул қилинади. Ҳеч қандай ҳужжатлар ёки тилхатлар кассадаги нақд пул қолдиғига киритилмайди. Кассирнинг кассада мазкур хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлмаган пул маблағлари ва бошқа бойликлар борлиги тўғрисидаги баёнотлари эътиборга олинмайди. Нақд пул маблағларини инвентарлаш далолатномасида бойликлар қолдиғи инвентарлаш кунида натурада ва ҳисоб маълумотлари бўйича кўрсатилади ва инвентарлаш натижаси белгиланади. Қатъий ҳисобдаги бланкларнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш бланк турлари бўйича у ёки бу бланкларнинг бошланғич ва охирги рақамларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Мазкур текшириш натижалари махсус рўйхат билан расмийлаштирилади. Банклар билан ссудалар бўйича, бюджет, харидорлар, мол етказиб берувчилар, ҳисобдор шахслар, ишчи ва хизматчилар, депонентлар ҳамда бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентарлаш тегишли ҳужжатлар бўйича қолдиқларни аниқлаш ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида қайд этилган суммаларнинг асослилигини синчиклаб текширишга асосланади. Комиссия дебитор ва кредиторлар ҳисобварақлари бўйича қарзларнинг пайдо бўлиши, уларнинг реаллиги ва шундай бўлган тақдирда, даъво этиш муддатларини ўтказиб юборишда айбдор шахсларни аниқлайди. Солиштириш қайдномалари инвентарлаш пайтида ҳисоб маълумотларида тафовутлар аниқланган бойликлар бўйича тузилади. Солиштириш қайдномаларида инвентарлаш натижалари, яъни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича кўрсаткичлар ва инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) маълумотлари ўртасидаги тафовутлар акс эттирилади. Ортиқча ва кам чиққан товар-моддий бойликларнинг қиймати солиштириш қайдномаларида уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги баҳосига мувофиқ келтирилади. Инвентарлаш натижаларини расмийлаштириш учун ягона регистрлар қўлланиши мумкин, уларда инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) ва солиштириш қайдномаларининг кўрсаткичлари бирлаштирилади. Корхонага тегишли бўлмаган, лекин бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (масъулиятли сақланишда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун олинган) бойликларга алоҳида солиштириш қайдномалари тузилади. Солиштириш қайдномалари ҳисоблаш ва бошқа техника воситаларидан фойдаланиб, шунингдек, қўлда тузилиши мумкин. Инвентарлаш ва бошқа текширишлар пайтида аниқланган бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фарқлари қуйидагича тартибга солинади: - ортиқча чиққан асосий воситалар, моддий бойликлар, пул маблағлари ва бошқа мол-мулк кирим қилиниши ва тегишлича хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ёки бюджет ташкилотини молиялашни (фондларни) кўпайтиришга қайд этилиши, кейинчалик ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар аниқланиши керак; - белгиланган меъёрлар доирасида бойликларнинг йўқолиши хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг фармойишига кўра ишлаб чиқариш ва муомала чиқимларига ёки бюджет ташкилотини молиялашни (фондларни) камайтиришга ҳисобдан ўчирилади. Йўқолиш меъёрлари ҳақиқатда камомад аниқланган тақдирдагина қўлланиши мумкин. Бунда белгиланган меъёрлар доирасида бойликларнинг йўқолиши бойликлар камомади қайта навларга ажратишдаги ортиқча мол билан ҳисобга олгач белгиланишига эътибор берилади. Агар белгиланган тартибда ўтказилган қайта навларга ажратиш бўйича ҳисобга олингандан кейин ҳам бойликлар камомади мавжуд бўлса, табиий йўқолиш меъёрлари камомад аниқланган бойликлар номи бўйичагина қўлланиши мумкин. Тасдиқланган меъёрлар бўлмаган тақдирда йўқолиш меъёрлардан ортиқча камомад сифатида қаралади; - йўқолиш меъёрларидан ортиқча бойликлар камомади, шунингдек, бойликлар бузилишидан кўрилган талафотлар айбдор шахсларга юкланади. Суиистеъмолликлар оқибати бўлган камомад ва талафотлар аниқланганда тегишли материаллар камомад ва талафотлар аниқлангандан сўнг 5 кун давомида тергов органларига берилиши керак, аниқланган камомад ва талафотлар суммасига эса фуқаролик даъвоси тақдим этилади; - бойликларнинг йўқолиш ва бойликлар бузилиши туфайли талафотлар меъёрларидан ортиқча камомади, камомад ва бузилишларнинг аниқ айбдорлари аниқланмаган ҳолларда, маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби тўғрисидаги низомга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқариш ва муомала чиқимларига ҳисобдан чиқарилиши ёки бюджет ташкилотида молиялашни (фондларни) камайтиришга қайд этилиши мумкин. Бунда бойликларнинг йўқолиш ва бойликлар бузилиши туфайли талафотлар меъёрларидан ортиқча камомадини ҳисобдан ўчиришни расмийлаштириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларда ана шундай камомад ва талафотларнинг олдини олиш бўйича қабул қилинган чоралар кўрсатилиши керак. Бойликлар бузилиши факти тўғрисидаги хулосалар техник назорат бўлими ёки сифат бўйича тегишли инспекциялардан олиниши керак. Табиий йўқолиш меъёрларидан ортиқча бойликлар камомади ва бузилишини ҳисобдан ўчиришни расмийлаштириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларда тергов ёки суд органларининг айбдор шахслар йўқлигини тасдиқлайдиган ёки айбдор шахслардан зарар ундирилиши рад этилган қарорлари ёки техник назорат бўлими ёки тегишли ихтисослаштирилган ташкилотлардан (сифат бўйича инспекциялар ва ҳоказолардан) олинган бойликлар бузилиши факти тўғрисида хулоса бўлиши керак. Қайта навларга ажратиш натижасида ортиқча чиқиш ва камомадларнинг ўзаро ҳисобга олинишига биргина текширилаётган давр учун, биргина текширилаётган шахсда, биргина номдаги товар-моддий бойликларга нисбатан ва ишончли шахс рухсатига кўра айнан бир хил миқдорларда истисно тарзида йўл қўйилиши мумкин. Йўл қўйилган қайта навларга ажратиш тўғрисида моддий жавобгар шахслар ишончли шахсга батафсил тушунтириш тақдим этадилар. Моддий жавобгар шахслар айби бўлмаган ҳолда қайта навларга ажратишда ҳосил бўлган қийматдаги камомад фарқига инвентарлаш баённомаларида бундай фарқ айбдор шахсларга киритилмаслиги хусусида муфассал тушунтириш берилиши керак. Корхона мулклари инвентаризациясида қўлланиладиган ҳужжатлар рўйхати қўйидагилардан иборат: 1-илова. Буйруқ 2-илова. Инвентарлашни ўтказиш тўғрисидаги буйруқлар бажарилишини назорат қилиш дафтари 3-илова. Қимматликларни инвентарлаш тўғри ўтказилганлигининг назорат текшируви Далолатномаси 4-илова. 5-илова. Инвентарлашда аниқланган натижалар Қайдномаси 6-илова. Асосий воситаларни инвентарлаш Рўйхати 7-илова. Инвентарлаш Ёрлиғи 8-илова. Товар-моддий бойликлар инвентарлаш Рўйхати 9-илова. Юкланган товарларни инвентарлаш Далолатномаси 10-илова. Масъул сақлашга қабул қилинган (топширилган) товар-моддий бойликларнинг инвентарлаш Рўйхати 11-илова. Йўлда бўлган материал ва товарларни инвентарлаш Далолатномаси 12-илова. Таъмирланиши тугалланмаган асосий воситаларни инвентарлаш Далолатномаси 13-илова. Келгуси давр харажатларини инвентарлаш Далолатномаси 14-илова. Нақд пул маблағларини инвентарлаш Далолатномаси 15-илова. Тилхат 16-илова. Харидорлар, мол етказиб берувчилар ва бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентарлаш Далолатномаси 17-илова. Асосий воситаларнинг инвентарлаш натижаларини солиштириш Қайдномаси 18-илова. Товар-моддий бойликларнинг инвентарлаш натижаларини солиштириш Қайдномаси I. Аниқланган камомад қийматига ҳисоб нархида Д-т 5910 «Камомад ва моддий бойликларнинг бузилиши келадиган нобудгарчиликлар» К-т «Камомад бўлган моддий бойликларни ҳисобга оладиган счётлар» счётлар Моддий жавобгар шахслардан ундириб олинадиган (бозор нархидаги) суммага Д-т 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» (бозор нархида ундирилиб олинадиган суммага) К-т 5910 «Камомадлар ва моддий бойликларнинг бузилишидан келадиган нобудгарчиликлар» (камомаднинг баланс қиймати) К-т 6230 «Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» (Моддий жавобнар шахслардан ундириб олинадиган сумма билан қиймати орасидаги фарқ суммага) қиймати ўртасидаги фарқ «субсчёт»» - нархлардаги фарқ суммасига. III. Камомад суммаси ундирилганда қуйидаги бухгалтерия проводкалари берилади. Д-т 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» ёки 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоб - китоблар» К-т 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимнинг қарзи» Ушбу проводка ундирилган камомаднинг бозор баҳосидаги суммага берилади. Шу билан бирга моддий жавобгар шахсдан ундириладиган сумма билан қийматликларнинг баланс баҳоси ўртасидаги фарқ қуйидаги проводка билан даромадга ўтказилади: Д-т 6230 «Бошқа муддати узайтирилган даромадлар» К-т 9390 «Бошқа операцион даромадлар» Бир даврнинг ўзида ва бир моддий жавобгар шахсда бир турдаги товар - моддий бойликларниннг камомади ва ортиқча чиқишлари ўзаро ҳисобга ўтказилиши мумкин. Бунда агар кам чиққан бойликлар - қиймати ортиқча чиққанда кўп бўлса, унда фарқи айбдор шахслар ҳисобига олиб борилади. Моддий қийматликларни ортиқча чиқиши аниқланганда у 19 – МҲБС нинг 5.70 бандига биноан киримга олиниб хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига ўтказилади. Бу муомала қуйидаги проводка билан расмийлаштирилади: Д-т тегишли моддий қийматликларни ҳисобга олинадиган счетлар К-т 9390 «Бошқа операцион даромадлар» Камомадлар ёки ортиқча чиқишларнинг ҳар бир ҳодисасида фарқларнинг юзага келиши сабаблари чуқур ва ҳар томонлама ўрганилиши зарур. Қийматликлар камомадлари бузилишдан кўрилган талофатлар устидан айниқса синчиқов назоратни ўргатиш мақсадида бухгалтерия ҳисоби тизимида юқорида келтирилган алоҳида «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан келадиган нобудгарчиликлар» номли махсус счёт кўзда тутилган. У йиғиб тақсимловчи счёт бўлиб, унинг ёрдамида талофатларнинг умумий суммаси ва унинг айрим турлари бўйича аниқланиб, бу суммаларни тегишли счётларга ҳисобдан чиқариш учун хизмат қилади. «Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан келадиган нобудгарчиликлар» счёти - активдир. Унинг дебетида солиштирув ведомости асосида товар - моддий қийматликлар («Материаллар», «Тайёр маҳсулот», «Товарлар» ва бошқалар») счётларидан қийматликларнинг барча камомадлари ва бузилишидан кўрилган нобудгарчиликлар йиғилади. Бу счётнинг кредити бўйича унинг дебетида йиғилган суммалар йўқлама комиссиясининг қарорига биноан харажатлар ёки айбдор шахслар счётларига ҳисобдан чиқарилади. Буни қуйида келтирилган таснифдан кўриш мумкин: Табиий йўқолиш меъёрлари чегарасидаги ёки ундан юқори бўлган камомадлар, айбдор шахслар бўлмаганда, табиий талофат ҳисобланиб, пайдо бўлган жойига қараб, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини ёки давр харажатларини ошириш керак. Кўпинча улар қийматликларни ҳақиқий харакатлари билан шу ҳаракатни ҳужжатли расмийлашритиш ўртасидаги номувофиқликни акс эттиради. Масалан, ишлаб чиқариш заҳираларининг камомади уларни ишлаб чиқаришга берилишини ҳужжатлар билан расмийлаштирилгандагига қараганда кўпроқ миқдорда берилганлиги натижаси бўлиши мумкин; тайёр маҳсулотнинг камомади - уларни ҳақиқатда олинганлигига қараганда ҳужжатлар бўйича кўпроқ олинганлигини расмийлаштириш натижаси бўлиши мумкин. Товар - моддий бойликларнинг камомадини ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилиши йўли билан шунингдек йўл қўйилган хатолар ҳам бартараф қилинади. Ортиқча чиқишлар корхона ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳисобига тегишли қийматликлар счётларига кирим қилинади. Ортиқча чиқишлар аниқланганда албатта уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва айбдорлари суриштириб топилади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling