Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Download 1.62 Mb.
bet25/78
Sana31.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1145375
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   78
Bog'liq
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011

Таянч иборалари:
Баҳолаш, бошланғич қиймат, эскириш суммаси, харид баҳоси, бозор баҳоси, хақиқий баҳо, қиймат, пул, харажат, калькуляция, маҳсулот таннархи, фойда.


Такрорлаш учун саволлар:

  1. Баҳолаш нима ва унинг аҳамияти нималардан иборот?

  2. Асосий воситаларни қандай баҳолаш турлари мавжуд?

  3. Материалларни баҳолашни қандай турлари мавжуд?

  4. Қимматбаҳо қоғозларни баҳолашни қандай турлари мавжуд?

  5. Калькуляция нима ва унинг аҳамияти нимадан иборот?

  6. Харажатларни қандай турлари мавжуд?



1.7. Асосий хўжалик жараёнлари ҳисоби тамойиллари
.
1.7.1. Хўжалик фаолияти асосий кўрсаткичлари.
Рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларнинг кўпчилик қисми молиявий хўжалик фаолияти иқтисодиётнинг қайси тармоғига қарашлилигидан қатъий назар хўжалик ҳисоби тизимига асосан иш юритади.
Бухгалтерия ҳисоби хўжалик юритувчи субъектлари мулкларининг ҳаракатини тўлиқ, ёппасига, узлуксиз ўз усулларига асосан ҳисобга олишга асослангандир. Корхоналарда хўжалик жараёнларини кузатиш, фаолият молиявий натижасига баҳо бериш зарур бўлиб, бу заруриятни амалга ошириш учун кўрсаткичлардан фойдаланилади.
Кўрсаткичлар ёрдамида корхона бизнес-режасининг бажарилиши, товар-моддий заҳиралари меъёрига, ходимлар штат рўйхати ва бошқа меъёрий кўрсаткичларига риоя этилиши шунингдек, режа (маҳсулот ишлаб чиқариш, товар айланиши, иш бажариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа) кўрсаткичлар бажаришлари назорат қилинади.
Кўрсаткичлар иқтисодий мазмунига кўра, миқдорий ва сифат кўрсаткичларига бўлинади.
Микдорий кўрсаткичлар корхона хўжалик фаолиятидаги у ёки бу жараён ҳақидаги маълумотга эга бўлиш имкониятини беради.
Хўжалик юритувчи субъект фаолиятидаги асосий ва муҳим жараёнлардан бири сотиш жараёнидир. Хўжалик юритувчи субъект иқтисодиётнинг қайси тармоғига қарашлигига кўра, сотиш жараёни кўрсаткичининг таркиби турлича бўлади. Сотиш жараёни кўрсаткичи миқдорига эса, хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият кўлами ҳамда турли ички ва ташқи омиллар таъсир этади. Хўжалик юритувчи субъект иқтисодиётнинг саноат тармоғига қарашли бўлса, сотиш жараёни кўрсаткичи мазкур корхонада сотилган тайёр маҳсулотнинг умумий миқдори, ҳамда алоҳида турлари бўйича маълумотга эга бўлиш имкониятини беради. Савдо корхоналарида сотилган товарларнинг умумий ва алоҳида турлари бўйича олинган миқдорий кўрсаткич сотиш жараёни ҳақидаги маълумотни беради. Агар корхона қурилиш ташкилоти бўлса, ушбу корхона бажарган ва сотилган ишлари қиймати мазкур корхона сотиш жараёнининг миқдорий кўрсаткичи ҳисобланади.
Иқтисодиётнинг тармоқлари турли бўлиб, улар орасида хизмат кўрсатувчи соҳалар ҳам мавжуд. Масалан, маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар, банк муассасалари, меҳмонхоналар ва ҳаказо.
Маориф соҳасига эса, болалар боғчалари, гимназиялар, лицейлар, мактаблар, колледжлар, олий ўқув юртлари ва бошқалар қарашли бўлади. Соғлиқни сақлаш соҳасига қарашли шифохоналар, дам олиш уйлари, сиҳатгоҳлар ва бошқа турли тиббиёт муассасаларида ҳам фаолият турига хос миқдорий кўрсаткичлар мавжуд.
Меҳмонхона, шифохоналар учун асосий миқдорий кўрсаткичлардан бири бўлиб, хизмат кўрсатилган мижозлар сони, олий ўкув юртлари учун эса тайёрланган мутахассислар сони ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулот (иш, хизмат) сотиш жараёнларидаги миқдорий кўрсаткичлар нафақат умумий, балки маҳсулот (иш, хизмат) алоҳида турлари бўйича ҳам зарур бўлиб, ушбу кўрсаткичларни ўрганиш, таҳлил этиш натижасида корхоналар молиявий хўжалик фаолиятини янада ривожлантириш имкониятини берувчи ички ва ташқи омиллари аниқланади.
Миқдорий кўрсаткичларга нафақат сотиш жараёни кўрсаткичлари балки, таъминот, ишлаб чиқариш жараёни кўрсаткичлари ҳам мисол бўлади. Таъминот ва ишлаб чиқариш жараёнлари миқдорий кўрсаткичларининг қай даражадалиги бевосита сотиш жараёни миқдорий кўрсаткичига ўз таъсирини кўрсатади.



Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling