Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Download 1.62 Mb.
bet28/78
Sana31.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1145375
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   78
Bog'liq
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011

5-мисол. Олдин фойдаланилган асосий восита давлат корхонасига бепул қабул қилинади.
Бошланғич қиймати 200000 сўм.
Эскириш суммаси 37000 сўм.
Қолдиқ қиймати 163000 сўм.
Дебет 0150 счёт 200000 сўм.
Кредит 0250 счёт 37000 сўм.
Кредит 8520 счёт 163000 сўм (нодавлат корхоналарида эса, кредит 9380 счёт).
Асосий восита корхонага ижарага олиш орқали ҳам кирим қилиниши мумкин, у ҳолда ижарани қисқа ёки узоқ муддатли эканлигига эътибор берилади. Агар асосий восита қисқа муддатга ижарага олинса, балансдан ташқари 002 счётда ҳисобга олинади.
8-мисол. Корхонага асосий восита қисқа муддатга (1 йилдан кам) муддатга ижарага олинди 230000 сўм.
Дебет 002 230.000 (Эслатма. Балансдан ташқари счётларда бир ёқлама ёзувга амал қилинади)
Навбатдаги тўлов ҳисобланди 10.000 сўм.
Дебет 2010 счёт 10.000 сўм.
Кредит 6990 счёт 10.000 сўм.
Ҳисобланган ижара тўлови ўтказилди.
Дебет 6990 счёт 10.000 сўм.
Кредит 5110 счёт 10.000 сўм.
Асосий восита қайтарилганда 002 кредитланади, яъни:
Кредит 002.
Асосий восита узоқ (1 йилдан кўп) муддатга ижарага олинса, 0310 «Лизинг шартномаси асосида олинган асосий воситалар» счётидан фойдаланилади.
Корхонада меҳнат буюмларининг таъминоти ҳам зарурий таъминот жараёнларидан бири ҳисобланади. Меҳнат буюмларига хом-ашёлар, материаллар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар мисол бўлиб, уларни харид қилиш баҳолари билан бирга ташиш, келтириш, тушириш харажатлари ҳам мавжудки, биз уларни транспорт-тайёрлов харажатлари деб атаймиз. Демак, сотиб олинган меҳнат буюмлари таннархини уларни сотиб олиш қиймати ва тайёрлов харажатлари йиғинидиси ташкил этади.
Меҳнат буюмлари ҳисоби 1000 «Материаллар» счётида юритилади. Меҳнат буюмлари билан хақиқий таъминотнинг миқдор кўрсаткичи ушбу счётнинг дебетида режа (шартнома) таннархида акс эттирилади. Меҳнат буюмларининг ҳақиқий таннархи сотиб олиш қиймати ва транспорт-тайёрлов харажатлари йиғиндиси сифатида аниқланади.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling