Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Download 1.62 Mb.
bet31/78
Sana31.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1145375
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   78
Bog'liq
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011

Таянч иборалари:
Кўрсаткичлар, миқдорий кўрсаткич, сифат кўрсаткичи, хўжалик жараёнлари, таъминот, ишлаб чиқариш, сотиш, режа, маҳсулот, пул, асосий восита, харажат, молиявий натижа.
Такрорлаш учун саволлар:

  1. Хўжалик фаолияти асосий кўрсаткичларининг қандай турлари мавжуд?

  2. Таъминот жараёнининг ҳисоби вазифалари нималардан иборат?

  3. Асосий воситаларни кирими қандай амалга оширилади?

  4. Ишлаб чиқариш жараёнининг ҳисоби вазифалари нималардан иборат?

  5. Ишлаб чиқариш жараёнида нималар иштирок этадиу

  6. Сотиш жараёнининг ҳисоби вазифалари нималардан иборат?

  7. Маҳсулот сотиш жараёни ҳисоби қандай амалга оширилади?

1.8. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва шакллари


1.8.1. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳақида тушунча, улар аҳамияти.
Бухгалтерия ҳисоби корхоналар фаолиятини ёппасига, узлуксиз ҳисобини олиб борар экан, бунда ҳужжатлаштиришнинг аҳамияти юқоридир.
Кузатиш натижасида олинган маълумотлар дастлабки ҳужжатларда акс эттирилиб борилади, сўнгра шу дастлабки ҳужжатлар ҳар томонлама текширилиб, бухгалтерияга қабул қилиб олинади.
Текшириб қабул қилиб олинган дастлабки ҳужжатлар асосида бухгалтерия проводкалари амалга оширилади. Табиийки, бу бухгалтерия проводкалари ҳам ҳужжатлаштирилиши шарт. Бунинг учун бухгалтерия ҳисоби регистрларидан фойдаланилади.
Демак, бухгалтерия ҳисоби регистрлари – ҳисоб ёзувларини (бухгалтерия проводкаларини) акс эттиришга мўлжалланган жадваллардир.
Бухгалтерия ҳисоби регистрлари - журналлар, ведомостлар, китоблар, тасдиқланган бланкалардир. Ҳисоб регистрларининг аҳамияти шундаки, уларга счётларга тегишли кўрсаткичлар акс эттирилади, умумлаштирилади, ой охирига қолдиқлар аниқланади ва умуман, хўжалик маблағлари ва улар ташкил топиш манбалари билан боғлиқ маълумотлар акс эттириб борилади.
Ҳисоб регистрлари маълумотлари ой охирида умумлаштирилиб, корхона баланс ва ҳисоботларини тузишда асос ҳисобланади. Демак, ҳисоб регистрларидаги маълумотларнинг нечоғлик ўз вақидада тўғри ва аниқ расмийлаштирилиши нафақат корхонанинг ўзи учун, балки унинг баланс ва ҳисоботларидан фойдаланувчилар учун ҳам аҳамиятли экан.
Корхоналар бухгалтерия баланси ва ҳисоботларидан эса қўйидагилар фойдаланиладилар:

  • Корхонанинг ички бошқаруви;

  • Банк муассасаси;

  • Солиқ инспекцияси;

  • Юқори ташкилот;

  • Кредиторлар;

  • Акциядорлар ва бошқалар.




Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling