Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Download 1.62 Mb.
bet29/78
Sana31.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1145375
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   78
Bog'liq
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011

1.7.3. Ишлаб чиқариш жараёнининг ҳисоби
Ишлаб чиқариш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларда тайёр маҳсулот яратилади. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун унинг турига қараб харажатлар қилинади. Мазкур харажатлар таркиби эса, Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Ўздавистиқболстат ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган ва 1995 йил 1 январда амалга киритилган, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил ва 2003 йилдаги қарори билан тузатишлар киритилган «Маҳсулот (иш, хизматлар) таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш ҳақидаги Низом»да келтирилган.
Корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқаришда сарфланадиган харажатлар 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётида аста-секинлик билан йиғилиб боради. Ишлаб чиқариш жараёнида бухгалтерия ҳисобининг олдига қуйидаги вазифалар белгиланади:
- Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажмларини аниқлаш, бунда жами ишлаб чиқарилган маҳсулот, ҳамда маҳсулот ҳар бир тури бўйича миқдор кўрсаткичларга эга бўлинади. Олинган маълумотлар ҳам натура, ҳам пул ўлчов бирлигида бўлади;
- маҳсулот ҳақиқий таннархини ҳисоблаш. Бунинг учун ишлаб чиқарилган барча маҳсулот ва унинг ҳар бир тури бўйича таннархга киритилган харажатлар ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилади. Масалан, ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг меҳнат ҳақи, материаллар қиймати, маҳсулот ишлаб чиқаришда бевосита қатнашган асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси ҳамда ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш харажатлари.
Ишлаб чиқариш ҳисобини юритиш учун бир қанча счётлар қўлланилиб, улардан асосийси 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» актив счётидир. Мазкур счёт ёрдамида ишлаб чиқариш умумий ҳажми аниқланди. Маҳсулот тайёр бўлганидаги сўнг эса, 2010 счёти кредитидан 2800 «Тайёр маҳсулот» счётининг дебетига ўтказилади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси мураккаб, ҳамда узлукиз бўлса, ҳар ойнинг охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш юзасида қолдиқлар аниқланади. Тугалланмаган ишлаб чиқариш бу барча ишлаб чиқариш босқичларидан ўтмаган, техника назорати томонидан текширув қабул қилинмаган буюм ва маҳсулотлардир, яъни улар технологик жараён ва стандартлар талабларига жавоб бермайди. Тугалланмаган ишлаб чиқариш 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти дебетида қолдиқ сифатида ҳисобга олиниб, инвентаризация усули орқали аниқланиши ёки норматив (режа)даги ишлаб чиқариш таннархи бўйича баҳоланиши мумкин.
Қуйидаги ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ операциялар ёрдамида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобини тушунтириб ўтамиз.
1-мисол. Ишлаб чиқаришга сарфланди:

  1. Материаллар 200000 сўм

  2. Электр энергия 40000 сўм

  3. Асосий воситалар эскириши 11 000 сўм

  4. Меҳнат хақи 150000 сўм

  5. Мукофот 30000 сўм

  6. Меҳнат ҳақидан келиб чиқиб 30% ижтимоий суғурта ташкилотларига ажратма 54 000 сўм

  1. Умумий ишлаб чиқариш сарфлари 40.000 сўм

  2. Тайёр маҳсулот чиқарилди 660000 сўм

Ойнинг бошига 260310 сўм


Ойнинг охирига 240510 сўм
Юқоридаги операцияларни бухгалтерия проводкалари орқали акс эттиришни схемаси қуйидаги кўринишда бўлади:

Д-т. 20. «Асосий ишлаб чиқариш харажатлари» К-т





Ой бошига қолдиқ 260310 сўм




1010 сч. 200000 сўм

660000 сўм

6990 сч. 40000 сўм




6710 сч. 150000 сўм
2810 сч. 30000 сўм




6520 сч. 54000 сўм




2510 сч. 40000 сўм




Оборот 525000 сўм

Оборот 660000 сўм

Ой охирига қолдиқ 125310 сўм

Ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий таннархини аниқлашда қуйидаги формулалардан фойдаланилади.


Т=Х+Б-О
Бу ерда Т- Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархи
Х- Ишлаб чиқариш харажатлари
О- Тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ой охирига қолдиғи
125310=260310+525000-660000

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling