Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
1.7.2. Таъминот жараёнининг ҳисоби
Хўжалик жараёнларини ўзаро боғлиқлигини саноат корхонаси мисолида ёритамиз: Хўжалик жараёнлари Таъминот
Ишлаб чиқариш Сотиш Юкоридаги схемадан кўриниб турибдики, бир тизим ҳисобланувчи уч хил жараён бир-бири билан узвий боғлиқликда давом этади. Таъминот жараёни корхона режасига асосан амалга оширилади. Таъминот жараёни ҳисобининг асосий вазифалари эса, қуйидагилардан иборат: - Таъминот хақиқий ҳажмини аниқлаш. Бухгалтерия ҳисобот даврида қабул қилинган меҳнат буюмларининг миқдори ва тури ҳақидаги ҳақиқий маълумотни беради. Ушбу маълумотлар ҳам натура, ҳам пул ўлчов бирлигида ифодаланади. Бухгалтерия ҳисобининг ҳисобот даврида қабул қилинган меҳнат буюмлари ҳақидаги ушбу маълумотлари ёрдамида, уларни ҳар бир турлари бўйича таъминот жараёни кўрсатгичлари умумий бажарилиши ҳақида маълумотларга эга бўлинади. -Қабул қилинган меҳнат буюмларининг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш. Бухгалтерия ҳисоби меҳнат буюмлари ҳар бир турларини тайёрлаш юзасидан корхонанинг ҳақиқатдаги харажатларининг миқдорини аниқлайди. Бунда сотиб олинган меҳнат буюмлари таннархининг кўрсаткичи нафақат харажатлар умумий ҳажмини, балки харажатлар алоҳида турлари кўрсаткичларини ҳам ифодалайди. Таъминот жараёнида корхона хўжалик фаолиятини давомийлиги ва ривожланиши учун зарурий маблағлар кирим қилинади. Саноат корхонасини фаолияти учун зарурий маблағлар қуйидагилардан иборат: -узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, номоддий активлар); -айланма маблағлар (хом-ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, пул маблағлари ва бошқалар); Корхоналар фаолиятида қуйидаги маблағларга ҳам зарурият туғилади: -қисқа ва узоқ муддатли молиявий қўйилмалар (акция, облигация, қарзлар, депозитлар. ва ҳ.к.); -капитал қўйилмалар ва бошқалар. Корхоналарга асосий воситалар қуйидаги усуллар орқали кирим қилинади: а) сотиб олиш; б) таъсисчиларнинг ҳиссаси тариқасида; в) бепулга олиш; г) ижарага олиш (қисқа ва узоқ муддатларга). Асосий воситалар ҳисоби 0100 «Асосий воситалар» актив счётида юритилади. Демак, асосий воситалар таъсисчилардан ҳисса тариқасида олинса, унинг олдин фойдаланилгани ва фойдаланмаганлигига қараб бухгалтерия ёзувлари акс эттирилади. Асосий воситаларни кирим қилиш АВ-1, яъни «Асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш» далолатномасида расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатда қабул қилинаётган асосий воситалар билан боғлиқ маълумотлар акс эттирилган бўлиб, шу маълумот асосида бухгалтерия ёзувлари акс эттирилади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling