Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
1.5.2. Ҳужжатларнинг турлари.
Хўжалик жараёнларининг турли-туманлиги, уларни акс эттирувчи ҳужжатларнинг ҳам турли бўлишига сабаб бўлиши табиийдир. Ҳужжатлар бир неча хусусиятларига кўра туркумларга ажратилади, бундай гуруҳлашга сабаб, ҳужжатлаштириш ишларини, улардан ҳисоб ишларида фойдаланишни ҳамда улар айланишини, сақлашини осонлаштиришдир. Ҳужжатлар тузилиши тартибига, вазифасига, хўжалик жараёнини акс эттиришига, қаерда тузилиши хусусиятларига кўра туркумларга ажратилади. Тузилиш тартибига кўра, дастлабки ва йиғма ҳужжатларга бўлинадики, буни қўйидагича изоҳлаш мумкин. Хўжалик жараёни рўй берганда, албатта у ҳужжатлаштирилиши шарт, масалан, товар келтириш учун асос бўлган ТТН (Товар-транспорт накладнойи), касса кирими ва чиқими ордерлари ва ҳоказо. Булар бир хўжалик жараёнини ўзида акс эттиради, ҳамда дастлабки ҳужжатларга мисол бўлади. Шу дастлабки ҳужжатлар текширилиб, улар асосида йиғма ҳужжатлар тузилади ва бу ҳужжатлар маълум бир давр ичида рўй берган жараёнлар ҳақида маълумотлар беради. Йиғма ҳужжатларга товар ҳисоботи, кассир ҳисоботини мисол тариқасида келтириш мумкин. Ҳужжатлар яна уларни вазифасига кўра 5 турга ажратилади: Фармойиш берувчи ҳужжатлар. Тасдиқловчи ҳужжатлар. Фармойиш-тасдиқловчи ҳужжатлар. Расмийлаштириш ҳужжатлари. Ахборот ҳужжатлари. 1.Бирор хўжалик жараёнини бажариш учун албатта маъсул ходимлар томонидан буйруқ берилади ёки жамоа қарор қабул қилади. Унда жараённи бажарувчи шахслар, ҳамда жараёнлар бажарилиши муддати кўрсатилган бўлади. Шундай қилиб бирор хўжалик жараёнини бажарилишига фармон берувчи ҳужжатлар, фармойиш ҳужжатлари дейилади. Улар асосида бухгалтерия проводкалари берилмайди, балки корхона бошқаруви ходимлари ишлари юзасидан назоратни ўрнатиш учун хизмат қилади. 2. Ходим, маъсул шахсни бирор хўжалик жараёнини бажарганини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам амалда қўлланилади. Масалан, асосий воситаларни қабул қилиш, топшириш далолатномаси (акти) асосий воситаларни қабул қилинганини, тўлов ведомостлари меҳнат ҳақи берилганини (депонентлаштирилганлигини) исботлайди. Шунинг учун ҳам бундай ҳужжатлар тасдиқловчи ҳужжатлар дейилади. 3. Корхоналар бухгалтерия ҳисобини юритишда шундай ҳужжатлар ҳам мавжудки, уларда бир вақтнинг ўзида хўжалик муомалалари бажарилишига фармон берилиши билан бирга, жараён бажарилганлигини тасдиқлаш хусусияти ҳам мужассамлаштирилгандир. Масалан, тўлов топшириқномаси корхонанинг банкдаги «ҳисоблашиш» счётидан тўлов ўтказилишига буйруқ берилиши билан бирга счётдан пул ўтказилганлигини ҳам исботлайди. Бундай ҳужжатларга тўлов талабномаси, касса чиқим ордерларини ҳам мисол тариқасида келтириш мумкин. Уларда икки хусусият мужассамлаштирилганлиги сабабли, фармойиш тасдиқловчи ҳужжатлар деб аталади. 4. Бухгалтерия ҳисоби юритишда хўжалик жараёнлари рўй бериши билан бевосита боғлиқ бўлмаган, аммо ҳисоб ишларида аҳамиятли ҳужжатлар ҳам борки, улар расмийлаштириш ҳужжатлари деб аталади. Масалан, корхонада мавжуд бўлган асосий воситаларга эскириш суммасини ҳисоблаш ведомостлари, бухгалтерия маълумотномалари, сотилган товарларга доир ўртача савдо устамасини ҳисоблаш жадвали, сотилган товарларга тегишли транспорт харажатларини ҳисоблаш жадвали ва хоказо. Улардан бухгалтерия ҳисоби регистрларига тегишли ёзувларни акс эттиришда фойдаланилади. 5. Корхонада рўй берган хўжалик жараёнларини асоси ҳисобланган уни молиявий ҳолати, товар моддий бойликлари заҳиралари ҳақида ахборот берувчи ҳужжатлар, ички бошқарув ва юқори ташкилот ва муассасалари, давлат солиқ назорати, кредиторлар, ҳиссадорлар, таъсисчилар, ташқи аудиторларга зарурий вақтларда тегишли ахборотлар олишда хизмат қилади. Бундай ахборот ҳужжатларга мол етказиб берувчилар, пудратчилар билан тузилган шартномалар, банк муассасаכּари билан тузилган шартномалар товар моддий бойликлари заҳиралари, табиий камайиш меъёрлари мисол бўла олади. Ҳужжатлар қаерда тузилишига кўра икки турга бўлинади: Корхонанинг ўзида тузилган ҳужжатлар Бошқа корхоналарда тузилган ҳужжатлар. Корхонада содир этилган жараёнлар учун асос бўлган ва уни ўзида тузилган ҳужжатларга ҳисобдор шахсларнинг аванс ҳисоботи, ҳисоб-тўлов ведомости, касса кирим ва чиқим ордерлари, ҳисоботлар мисол бўлади. Корхона бухгалтериясидаги счётларда тегишли маълумотларни акс эттиришда бошқа корхоналарда расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳам асос бўладики, уларга ҳисоб-китоб счётидан кўчирма, унга илова қилинган тўлов талабномаларини, мол етказиб берувчи ташкилот юборган товар (маҳсулот) учун асос бўлувчи ТТН, юк квитанциялари ва бошқалар мисол бўлади. Ҳужжатлар махсус бланкаларга хўжалик жараёнларини акс эттириш орқали олинар экан, хўжалик жараёнлари турлилиги улар акс эттирилган ҳужжатларда реквизитлар турлича бўлишига олиб келади. Ҳужжатлардаги реквизитлар ҳақида сўз юритишдан олдин, бланкалардаги реквизитларни билиб олмоқ мақсадга мувофиқдир. Чунки, маълумотлар ҳар томонлама талабга жавоб берувчи бланкаларда акс эттирилиши лозим: бланкаларда статистика қўмитаси белгиланган шакл коди бўлиши; хўжалик жараёнини акс эттириш учун махсус қаторлар бўлиши; маъсул ходимлар имзоси ва муҳр учун ўрин ажратилиши ва ҳаказо. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling