Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Download 1.62 Mb.
bet17/78
Sana31.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1145375
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   78
Bog'liq
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011

1.4.5. Оборот (айланма) ведомостлар.
Корхонада мавжуд бўлган хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларини ҳолати ҳақида, умуман корхона хўжалик фаолияти, молиявий натижаларига баҳо бериш учун баланс тузилади. Маълумотларни балансга кўчиришдан олдин ҳисоб ишлари тўғри юритилганлигини, ҳамда хўжалик молиявий ҳолатига баҳо бериш ва баланс тузиш учун оборот ведомостлари тузилади. Оборот ведомостлари икки хил бўлади:

  1. Синтетик счётлари бўйича оборот ведомости.

  2. Аналитик счётлари бўйича оборот ведомости.

Оборот ведомостларида объектларнинг бошланғич қолдиғи, ой давомидаги ҳаракати ва ой охирига қолдиғи акс эттирилади.
Синтетик счётларда маълумотлар умумлаштирилиб, фақат пул кўрсаткичида ифодалангани учун синтетик счётлари оборот ведомостлари қўйидагича шаклда бўлади.



Счётлар
рақами

Счётларнинг
номи

Бошланғич қолдиқ

Оборот
суммалари

Охирги қолдиқ







Дт

Кт

Дт

Кт

Дт

Кт

Аналитик счётлари оборот ведомостида эса натура ва бошқа ўлчов бирликлари қўлланилиши улар шаклини қўйидаги кўринишда бўлишини тақазо этади:





Объектлар номи

Баҳоси

Бошланғич
қолдиқ



Кирим

Чиқим

Охирги қолдиқ




Сони

Сумма

Сони

Сумма

Сони

Сумма

Сони

Сумма

Аналитик счёти оборот ведомости қайси синтетик счёт доирасида очилган бўлса, уни оборот ведомостидаги маълумотлар тегишли синтетик счёт маълумотлари билан мос келиши зарур. Синтетик счётлари бўйича оборот ведомостида бошланғич қолдиқлар Дебет ва Кредит суммалари тенг келиши шарт, бу тенглик улардаги кўрсаткичлар хўжалик маблағлари (актив счётлар) ва уларнинг ташкил топиш манбалари (пассив счётлар) бошланғич қолдиқларини билдириши билан изоҳланади. Оборот суммаларининг Дебет ва Кредит суммалари жамининг ҳам тенглиги зарурий шарт бўлиб, бу тенглик хўжалик жараёнларини бухгалтерия проводкаси орқали бир вақтда бир хил суммани бир счётнинг дебети ва икки счёт кредитида икки ёқламаёзув орқали акс эттириши билан изоҳланади. Охирги бўлимдаги Дебет ва Кредит суммалар жами тенглиги корхонадиги мавжуд бўлган хўжалик маблағлар ва улар ташкил топган манбаларини оборот ведомости тузилаётган вақтдаги миқдор ҳолатини билдириши билан тушунтирилади.


Демак, счётлар тизими хўжалик маблағларини ташкил топиш манбаларини, хўжалик жараёни натижасида уларни таркибий, миқдорий ва ҳаракат жиҳатидан ўзгариб боришини иқтисодий гуруҳлаш ва доимо тезкор назорат қилиб боришдир.
Корхона фаолияти ёппасига, узлуксиз ҳисоб қилиб борилар экан, корхона барча мулкини ўрганиб, уларни хусусиятларини яхшилаб англаб етмоқ керакдир. Корхона мулклари ҳисоби тўлиқ юритилар экан, ҳисоб ишларини осонлаштириш, оқилона ташкил этиш мақсадида счётлар режаси ишлаб чиқилгандир.
Счетлар режаси 4 қисм ва 9 бўлимдан иборат. Счетлар режасининг қисмлари қуйидагилардир:
1-қисм. Узоқ муддатли активлар.
2-қисм. Жорий активлар.
3-қисм. Мажбуриятлар.
4-қисм. Хусусий капитал (мулк).
5- қисм. Молиявий натижаларни шаклланиши ва ишлатилиши.
6- қисм. Балансдан ташкари счётлар.
Счётлар режасидаги бўлимлар қуйидагича номланган:
1-бўлим. Асосий воситалар, номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар.
2-бўлим. Товар-моддий заҳиралари.
3-бўлим. Келгуси давр сарфлари ва муддати узайтирилган сарфларнинг жорий қисми.
4-бўлим. Олинадиган счётлар.
5-бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар.
6-бўлим. Жорий мажбуриятлар.
7-бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар
8-бўлим. Капитал (мулк), фойда ва заҳиралар
9-бўлим. Даромад ва сарфлар
Счётлар режасини билиш нафақат бухгалтерлар, балки аудиторлар, солиқчилар қисман ташқи фойдаланувчилар (акциядорлар, таъсисчилар) учун ҳам керакдир.

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling