Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Икки ёқлама ёзув ва унинг қўлланиши


Download 1.62 Mb.
bet15/78
Sana31.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1145375
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   78
Bog'liq
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011

1.4.3. Икки ёқлама ёзув ва унинг қўлланиши.
Корхона халқ хўжалигининг қайси тармоғига қарашлигидан қатъий назар, унда қандай хўжалик жараёни рўй беришидан қатъий назар ҳар доим икки хил ёки ундан ортиқ хўжалик маблағи ёки уларининг ташкил топиш манбалари иштирок этади. Шунинг учун ҳам хўжалик жараёнларини счётларида акс эттиришда икки ёки ундан ортиқ счётлардан фойдаланилади.
Қуйидаги мисоллар орқали икки ёклама ёзув ва уни амалиётда қўланилишини тушунтириб берамиз:

  1. Мисол. Меҳнат ҳақи бериш учун ҳисоблашиш счётидан кассага пул олинади. 70.000 сўм. Жараённи таҳлил қилиб ўргансак, корхонанинг банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги маблағи камайиб, корхонанинг кассасида эса нақд пул кўпайди. Схема кўринишида жараённи счётларда акс эттириш қўйидаги кўринишда бўлади:

Д+ Касса К- Д+ Ҳисоблашиш счети К-

70,0 70,0 70,0

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, икки ёқлама ёзув - бу хўжалик жараёнида вужудга келадиган ўзгаришларни счётлар тизими орқали ифодаланишидир.


Икки ёқлама ёзув усулини аҳамияти шундаки, унинг ёрдамида, ҳисоб ишлари тўғри юритилаётганлигини назорат қилиб бориш имконияти яратилади. Хўжалик жараёнини бир счётнинг дебети ва иккинчи счётнинг кредитида акс эттирилиши бухгалтерия проводкаси дейилади. Бухгалтерия проводкасининг икки тури мавжуд:

  1. Оддий бухгалтерия проводкаси

  1. Мураккаб бухгалтерия проводкаси

Оддий бухгалтерия проводкасида фақат иккита счёт қатнашиб, бири дебетланади, иккинчиси кредитланади.
Мисол. Банкдан қисқа муддатга кредит олинди ва ҳисоблашиш счётига ўтказилди. 1000 000. Банк олдидаги қарз, шу билан бирга ҳисоблашиш счётидаги пул маблағи ҳам кўпайди. Банк билан қисқа муддатли кредитлар юзасидан ҳисоблашиш счёти пассивлигини ва ҳисоблашиш счёти активлигини инобатга олсак, бу жараён қуйидагича акс эттирилади:

Д - Банкнинг қисқа муддатли кредитлари К+ Д+ Ҳисоблашиш счёти К-


1.000.000 1.000.000
Мураккаб бухгалтерия проводкасида эса, уч ёки ундан ортиқ счётлар қатнашиб, бир счёт дебетланиши ва икки ёки ундан ортиқ счёт кредитланиши ва аксинча бир счёт кредитланиб, икки ёки ундан ортиқ счёт дебетланиши мумкин.
1- Мисол. Корхонадаги асосий воситаларга эскириш суммаси ҳисобланди.
а) асосий ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга 22.000
б) ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларга 3.000
в) маъмурий бошқарувдаги асосий воситаларга 2.500
А А А П
Д + 2010 К- Д+ 2310 К- Д+ 9420 К- Д - 0250 К+
22000 3000 2500 27500

2-Мисол. Умумий овқатланиш корхонасида ишчи - ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди:


а) асосий ишлаб чиқаришдаги ошпазларга 500000 сўм
б) сотувдаги ходимга 250000 сўм
в) бошқарув ходимларига 870000 сўм
г) асосий ишлаб чиқаришдаги бошқа ишчиларга 780000 сўм

Д - 6710 К + Д + 2010 К- Д + 9410 К- Д + 9420 К-





2400000 1280000 250000 870000

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling