Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Бухгалтерия балансининг тузилиши ва моҳияти


Download 1.62 Mb.
bet11/78
Sana31.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1145375
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   78
Bog'liq
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011

1.3.2. Бухгалтерия балансининг тузилиши ва моҳияти.
збекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 7 февралдаги 31-сон буйруғига асосан мулчилик шаклидан қатъий назар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва юридик шахс ҳисобланган, банк ва суғурта ташкилотларидан ташқари барча корхона ва ташкилотлар ягона шакл бўйича баланс тузадилар.
Баланснинг актив ва пассиви бўлимларига, бўлимлар алоҳида гуруҳларга, гуруҳлар эса баланс моддаларига бўлинади. Мол-мулкнинг айрим турларини, уни шакллантириш манбаларини корхона мажбуриятларини тавсифлайдиган, баланс активи ва пассивининг кўрсаткичи (сатри) бухгатерия баланси моддаси деб аталади.
Баланс активи икки бўлимга бўлинади: Узоқ муддатли активлар ва жорий (айланма-оборот) активлар.
Активнинг биринчи бўлими Узоқ муддатли активларни акс эттиради.
«Асосий воситалар» моддаси бўйича корхонада мавжуд бўлган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати, уларнинг эскириш суммаси, шунингдек қолдиқ қиймати кўрсатилади.
«Номоддий активлар» моддаси корхона тасарруфида бўлган, қўл билан ушлаб бўлмайдиган, сезилмайдиган объектлар қийматини дастлабки қиймати бўйича тавсифлайди.
Кейинги «Эскириш» моддаси ушбу активларнинг қопланган қиймати суммасини кўрсатади. «Қолдиқ қиймат» моддасининг суммаси эскириш чиқариб ташланган ҳолда дастлабки қиймат сифатида ҳисобида ҳисоб-китоб қилинади.
Биринчи бўлимнинг кейинги моддаларида корхона томонидан шўъба корхоналарга, асосий воситалар қурилиши ва харид қилинишига, қимматли қоғозларни сотиб олишга инвестицияланган суммалар акс эттирилади.
Активнинг иккинчи бўлими жорий (айланма-оборот маблағлари) активларини акс эттиради.
Ушбу бўлим моддалари корхонада мавжуд бўлган моддий бойликлар, тугалланмаган ишлаб-чиқариш, тайёр маҳсулот, сотиш учун мўлжалланган маҳсулотлар товарлар, кассадаги, банкдаги ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётлардаги пул маблағлари суммаси, қисқа муддатли қўйилмалар суммаси ва дебиторлик қарзини акс эттиради.
Бухгалтерия балансининг пассиви ҳам икки бўлимга бўлинади: ўз маблағлари манбаи ва мажбуриятлар. Пассив моддаларининг мазмунини яхши англаш учун пассивда нималар акс этганлигини тушуниб олиш лозим. Агар активда мол-мулкнинг аниқ турлари акс эттирилса, пассив мол-мулкнинг ана шу мол-мулкни манбаларини акс эттиради.
Пассивнинг биринчи бўлимини устав, қўшилган ва резерв капиталлар, тақсимланмаган фойда, мақсадли тушумлар ва резервлар акс эттирилади.
Пассивнинг иккинчи бўлимида корхонанинг банкдан олинган ссудалари бўйича, бошқа корхоналардан, бюджетдан, ходимлардан иш хақи бўйича, ижтимоий суғурта идоралари ва бошқа кредиторлардан қарзи акс эттирилади.
Корхоналарда ҳар куни турли хўжалик операциялари содир этилади ва корхоналарнинг фаолияти ана шу операциялардан шаклланади. Омборга материаллар келиб тушади, кейин улар ишлаб чиқаришга топширилади. Ишлаб чиқаришда улардан маҳсулот тайёрланади, маҳсулот харидорларга сотилади. Олинган пул маблағлари ҳисобига корхона материалларнинг янги туркумларини харид қилади, ўз ходимларига иш ҳақи тўлайди, харид қилинган материаллардан янгидан маҳсулот яратилади ва харидорларга сотилади, шу тариқа ишлаб чиқариш фаолияти цикли доимо такрорланади.
Ҳар бир хўжалик операцияси мол-мулк ёки унинг манбалари таркибида ўзгаришга олиб келади ёки бир вақтнинг ўзида мол-мулкнинг таркиби ва мол-мулкни шакллантириш таркиби ўзгаради.

1.3.3. Хўжалик муомалалари таъсирида бухгалтерия балансидаги ўзгаришлар


Бухгалтерия балансига таъсири бўйича барча хўжалик муомалалари-операциялари тўртта турга бўлинади. Буни мисолда кўриб чиқамиз. Айтайлик, ҳисобот даврининг бошланишида корхона баланси (қисқартирилган) қуйидаги мазмунда эди:




Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling