Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази
Бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган талаблар
Download 1.62 Mb.
|
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011
1.2.2. Бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган талаблар.
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Қонунига биноан махсус талаблар билан белгиланган ва уларга асосланган ҳолда ҳисоб юритилиши ва ҳисобот тузилиши лозим бўлган бухгалтерия ҳисобининг асосий принциплари қуйидагилардир: иккиёқлама ёзув (иккитомонламалик); узлуксизлик; хўжалик операциялари, активлар ва пассивларнинг пулда баҳоланиши; аниқлик; ҳисоблаш; олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик); мазмуннинг шаклдан устунлиги; кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги; молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги; ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги; активлар ва мажбуриятларнинг хақиқий баҳоланиши. Иккиёқлама ёзув тамойили. Унда ҳар бир операция (муомала) камида икки счётда акс эттирилади: бир счетнинг дебетига ва иккинчи счетнинг кредитига ёзилади. Бунда счетларнинг дебети ва кредитига ёзиладиган суммалар бир хил бўлиши керак. Узлуксизлик ёки фаолиятнинг давомийлик тамойиллари (goingconcern concept). Бу принцип бухгалтерия бирлигининг маълум бир даври мобайнида, агар аксинча ҳодиса рўй бермаса ва хўжалик бирлиги яқин келажакда тугатилмаса, ўз фаолиятини давом эттиришига ишончлари комил эканлигини англатади. Бу принцип, агар корхона тугатиладиган бўлса, сотиладиган актив ва мажбуриятларни баланс моддаларида бозор нархида эмас, балки хақиқий таннархда киритиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Пулда баҳолаш тамойили (money measurement). Бу принцип пулнинг умумий ўлчагич эканлигини назарда тутиб, унинг ёрдамида хўжалик фаолиятининг амалга оширилиши ва пул бирлиги бухгалтерия ҳисобида баҳолаш ва таҳлил қилиш учун тегишли асос бўлиб ҳисобланишини англатади. Аниқлилик тамойили (тўғри келишлик принципи- matching concept) даромадларни рўйхатга олиш учун даврни танлаб беради. Ҳисобот даврида фақат шу ҳисобот даврининг даромадларини олиш учун юзага келган ҳаражатлар акс эттирилади. Агар ҳисобот даврининг даромадлари ва ҳаражатлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш қийин бўлса, унда ҳаражатларни тақсимлашнинг мақсадга мувофиқ ва мунтазам усулидан фойдаланиш тавсия этилади. Тавсия қилинадиган бу усул ўзининг моҳиятига кўра тўғри келишлик принципига яқин (масалан, узоқ муддатли активлар қийматини улардан фойдаланишнинг бутун муддатида тақсимлаш). Ҳисоблаш тамойили - бухгалтерия ҳисоби операцияларини уларнинг содир бўлиш дақиқасида ёзиш қоидасидир (acorual basis). Бухгалтерия операцияларини уларнинг содир бўлиш дақиқасида, гарчи нақд пуллар хали олинмаган бўлса ҳам, даромадлар ҳисобланган вақтда ёзилишини, нақд пуллар хали тўланмаган бўлиши мумкин, лекин ҳаражатлар улар ҳисобланган вақтда ёзилади. Ҳар хил фойдаланувчиларга умумий характерга эга бўлган фойдали ахборотни бериш учун ҳисоблаш усули касса усулига қараганда афзалроқ усул ҳисобланади. Касса усулига (casх basis) кўра даромад ва ҳаражатларни ёзиш, уларнинг қайси даврга тегишли эканлигидан қатъий назар фақат пулларнинг келиб тушиши ёки тўланиш дақиқасида амалга оширилади. Бизнинг амалиётимизда шундай қарама-қаршиликлар борки, масалан, иш ҳақининг ҳисобланиши, ижтимоий фондга ва бошқаларга қилинган ажратмалар, гарчи уларнинг суммаси ҳали тўланмаган ёки ўтказилмаган бўлса ҳам, ҳисобот даврининг ҳаражатларига қўшиб қўйилади. Маҳсулот эса, тушум ҳисобга ёзилгандан кейин (қурилиш ишлаб чиқаришидан ташкари) реализация қилинган ҳисобланади. Олдиндан кўра билиш - эхтиёткорлик (консерватизм) тамойили (conservatizm concept) шундан иборатки, даромадлар уларни олиш муқаррар бўлган ҳодисага айланган пайтда ҳисобга олинади, ҳаражатлар эса уларнинг содир бўлиш имконияти муқаррар ҳодиса бўлган пайтда ҳисобга олинади. Эхтиёткорлик - бу потенциал фойда ёки активларни ҳисобга олишдан кўра, потенциал зарарлар ёки пассивларни ҳисобга олишдаги катта тайёргарчиликдир. Бу, масалан, шунда намоён бўладики, бухгалтер ҳар қандай ҳолларда ҳам фойда олишга ҳаракат қилади, лекин шу билан бирга зарарлар кўрилиши мумкинлигини ҳам инкор қилмайди. Шу билан бирга, бунда баҳолашнинг муқобил варианти бўлган тақдирда энг кам қийматни акс эттирадиган усули танлаб олинади. Шундай қилиб, бу қоида амалга оширилиши қабул қилинадиган қарорларда таваккалликни камайтиради. Мазмуннинг шаклдан устунлиги тамойилида бухгалтерия ҳисобида унча муҳим бўлмаган холларга эътибор берилмай, шу билан бирга барча муҳим бўлган ҳоллар ҳисобга олинади. Масалан, компания ишида идора буюмлари (канцтовар)нинг ишлатилишини ҳисобга олишда, яъни уларнинг бир кунлик сарфини, эскиришини ва қолдиғини ҳисобга олиш амалий нуқтаи-назаридан номаъқул деб ҳисобланади. Чунки, бухгалтерия ҳисобида моддийлик принципига биноан идора буюмлари компаниянинг маблағлари сифатида уларни сотиб олиш дақиқасида бутунлай ишлатиб юборилади, деб қабул қилинади. Бу масалага бошқача ҳар қандай ёндашиш ҳисобни қийинлаштириш ва катта ҳамда ортиқча бўлган ҳисоб-китоб ишларига ўзини оқламайдиган вақт ҳаражатлари билан боғлиқ бўлади. Масалани бундай ҳал этиш, гарчи бизнинг амалиётда қўлланиладиган назарий ёндашишга қараганда ноаниқроқ бўлса ҳам, оддий ва самаралидир. Операцияларни муҳим ва номуҳим гуруҳларга ажратиш субъектив ҳисобланади. Корхонанинг молиявий ҳолатини ўзгартирадиган операциялар муҳим операцияларга киритилади. Бу масалада қатъий қабул қилинган қоидалар йўқ. Кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлик тамойили. Бухгалтерия ҳисоби оъектлари бир кўрсаткичда, масалан сўмда, чет эл валютасида акс эттирилган ҳолдагина қиёсланувчанлик қоидасига жавоб берган бўлади. Акс ҳолда натурал ўлчов бирликларини (кг., гр., т., л. ва бошқа), меҳнат ўлчов бирликларига (иш соати, иш куни в. ҳ. к.) ёки пул ўлчов бирликларига таққослаб-қиёслаб таҳлил қилиб бўлмайди. Молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги қоидаси (accounting entity). Бетарафлик принципининг маъноси шуки, молиявий ҳисобот ундан бир гуруҳ фойдаланувчиларнинг манфаатига алоҳида эътибор бериб, бошқа гуруҳ фойдаланувчиларининг зарарини кўзламайди, яъни молиявий ҳисоботларни олдиндан ўлчаб (бичиб-тўқиб) қўйилган янглиш фикрдан ҳоли бўлиши керак. Ҳисобот даври даромадлари ва харажатларнинг мувофиқлик тамойили. Унинг моҳияти шундан иборатки, товарлар ёки хизматлар учун нақд пуллар олинган ёки нақд пуллар билан тўлаш тўғрисидаги талабнома топширилган тақдирдагина даромадлар олинган ҳисобланади. Агар бошқарув ходимлари сотилган товарлар бўйича, ҳамда қарзнинг узилишига ишончи бўлмаса, унда фойда ҳақидаги ҳисоботда маҳсулот ва хизматлар реализациясидан ялпи тушум олинадиган ҳисобот даврида шу даргумон қарзларни узиш учун заҳира ажратиб (ҳисоблаб) қўйилади. Гарчи даромадлар сотиш даврида рўйхатга олинса ҳам, айрим мустасноларга биноан, яъни контрактни босқичма-босқич бажарилиши усули (percentage of completion method) ва кейинчалик тўлаш шарти билан сотиш (рассрочка) усулларида (installment method) ҳам даромад товарлар жўнатилган, хизматлар кўрсатилган вақтида ҳисобга олинаверади. Активлар ва мажбуриятларининг ҳақиқий баҳоланиши тамойили. Айланма активлари сотиб олиш қийматида, ишлаб чиқариш таннархида ёки соф сотиш қийматида баҳоланса, асосий ва номоддий активлар бошланғич қийматда баҳоланади. Молиявий қўйилмалар эса бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ баҳоланиши лозим. Мажбуриятлар - томонларнинг келишув қийматида - пул кўринишида акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисобига қўйилган қўшимча талаблар қуйидагилардан иборат: - ҳисобнинг содда ва тушунарли бўлиши. Содда ва ҳамма учун тушунарли ҳисобни ташкил этишдан асосий мақсад уни мураккаблашувига йўл кўймаслик, ҳамда ҳисоб маълумотларидан кенг халқ оммаси фойдалана олишини таъминлашдан иборат. - ҳисобни режалилиги. Бу талаб юқорида айтиб ўтилган соддалик талаби билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳисобда албатта зарурий маълумот ва кўрсаткичларга эга бўлган ҳолда, ҳисоб юритиш харажатларини иложи борича камайтириб бориш лозим. - ҳисобнинг аниқ ва тўғрилиги. Бу талаб негизида хўжалик фаолиятларида кузатиш натижасида олинган маълумотларни ҳужжатларда аниқ ва тўғри қайд этиш тушунилади. Ҳар хил мақсадларда ёки эътиборсизлик қилиб хўжалик ҳисобини ноаниқ, ҳамда нотўғри акс эттириш қонунбузарлик ҳисобланади. - ҳисоб ишларини ўз вақтида амалга ошириш, яъни ҳисоб ишларига тааллуқли қандай ҳодиса содир бўлган бўлса, албатта ўз вақтида акс эттирмоқ, ҳужжатларга қайд қилмоқ зарур бўлади. Бу талаб тўлиқ бажарилганда ва хўжалик фаолияти устидан бошқарув олиб бориш яхши йўлга қўйилади, рўй берган ёки рўй бериши мумкин бўлган камчиликлар ўз вақтида йўқотилади. - ҳисоб кўрсаткичлари билан режа кўрсаткичлари бирлиги. Корхона, муассаса, ташкилотларда қайси мулкчилик шакли асосида фаолият олиб борилишидан қатъий назар ўз олдига жорий ва келгуси режа кўрсаткичларини тузиб олади. Бутун иқтисодиёт ва уларни тармоқлари бўйича ҳамда мамлакат миқёсида режа кўрсаткичлари белгилаб олинади. Худди шу кўрсаткичлар билан ҳисоб кўрсаткичлари бирлиги (шу билан бирга ижобий фарқлар) катта аҳамият касб этади. Ҳисоб ишлаб чиқаришнинг бориши, савдо, таъминот, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, маиший хизмат, транспорт ва ҳакозолар фаолияти қай даражадалиги ҳақида маълумот беради, режа бажарилиш устидан назорат ўрнатиб, таҳлил қилиш имконини яратади. Иқтисодиётни ривожлантириш ички ва ташқи омилларини топиш имконини яратади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling