Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази


Хусусий капитал = Активлар – Мажбуриятлар


Download 1.62 Mb.
bet10/78
Sana31.01.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1145375
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   78
Bog'liq
44 «Бухгалтерия хисоби ва Аудит» номли дарслик 1 вариант6 03 2011

Хусусий капитал = Активлар – Мажбуриятлар


Ушбу тенглама капиталга нисбатан қолдиқ тамойилини акс эттиради, яъни кредиторлар мол-мулкка биринчи навбатда даъво қилишга ҳақлидирлар. Агар кредиторларга нисбатан корхонанинг қарз мажбуриятлари бажарилмаса, улар қарзларни суд орқали ундириш ҳуқуқига эга бўладилар. Инвесторлар қолдиқ даъво ҳуқуқигагина эгалар. Айни вақтда тенглама корхона активлари миқдори ва корхона кредиторлари ҳамда мулкдорларининг унинг капиталини шакллантиришда иштирок этиш даражасини кўрсатади. Корхонанинг молиявий барқарорлиги ана шу нисбатга боғлиқ.
Баланснинг турли ҳиллари мавжуд:
Баланс тенглигини қуйидаги тенглама кўринишида -даврий баланс, у ҳар бир ой ёки чоракда тузилади;
-йиллик баланс, бир йиллик иш якунларини тавсифлайди;
-кириш баланси, янги корхона бунёд этилаётганида ёки илгари ишлаб тургани ўзгартирилаётганида тузилади;
-йиғма баланс, вазирликлар, корпорациялар, концернлар томонидан айрим якуний балансларни бирлаштириш йўли билан тузилади;
-консолидацияланган баланс, ўзаро иқтисодий жиҳатдан боғланган, юридик жиҳатдан мустақил корхоналар балансларини бирлаштириш йўли билан тузилади. Бундай балансларни холдинг компаниялари (бошқа компаниялар акцияларининг назорат тўпламларига эга бўлган), шўъба ва қарам ташкилотлари билан бирга асосий корхоналар тузадилар;
-брутто-баланс, ўз ичига «Асосий воситаларнинг эскириши». «Номоддий активларнинг амортизацияси», «Сотиб олинган хусусий акциялар» сингари тартибга солувчи моддаларни олади;
-нетто-баланс, унда юқорида кўрсатилган моддалар бўлмайди.
Чунончи, «брутто» балансида асосий воситалар, мол-мулк тури сифатида, активда кўрсатилади, уларнинг эскириши эса пассивда. «Нетто» балансида иккала модда активида акс эттирилади, лекин бунда асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати дастлабки қийматидан эскириш чиқариб ташланган ҳолда кўрсатилади, шунинг учун асосий якунда, яъни баланс воситасида ушбу сумма акс эттирилмайди. «Брутто» балансида пассивда корхона фойдаси, активда эса ундан фойдаланиш кўрсатилади, айни вақтда «Нетто» балансида пассивда корхона фойда суммаси билан ундан фойдаланиш ўртасидаги фарқ сифатида тақсимланмаган фойдагина кўрсатилади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси корхоналарида нетто-баланс тузилади, у бухгалтерия ҳисоби ҳалқаро стандартларига тўғри келади.



Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling